Главная / Жамият / ГАФУР ГУЛОМ (1903 -1966) – узбек шоир

ГАФУР ГУЛОМ (1903 -1966) – узбек шоир

Гафур Гулом – XX аср узбек адабиётининг йирик намояндаси. У узбек шеърияти, бадиий публицистика- си, фельетончилиги, хажвий х.икоячилиги, юмористик киссачилиги ва таржимачилиги ривожига катта хисса кушган йирик суз санъаткоридир. Гулям, Гафур  шеъриятда уз мактабини яратганлардан бири.

Гафур ГулямШарк фалсафаси, маданияти ва тарихини чукур бил- ган Гафур Гулом мумтоз узбек адабиёти анъаналарини XX асрда давом эттирди ва бойитди.

У огир турмуш туфайли олий маълумот олишга улгур- мади, бирок хаёт аталмиш олий дарсхонада обдан укиди. Онги ва билимини бойитди, халк орзуумидларининг чукур мохиятини идрок этди, бадиий тафаккурнинг нозик сир асрорларини эгаллади. Натижада, оддий бир камбагал оиласида тугилиб, вояга етган йигит “мен узбек шо- ириман, уз халкимнинг тилиман” дея олиш даражасига кутарилди; узбек халкининг жахондаги буюк халклардан бири эканлигини англади ва хис этди, бутун умри шу халкнинг гурури-ю бугуни, утмиш-ю келажаги, армони-ю умиди, машаккатларию сурурини куйлади. Гафур Гулом 1943 йили Узбекистон Фанлар Академиясининг хакикий аъзоси килиб сайланди, “Узбекистон халк шоири” унвонига сазовор булди. Халк шоирнинг рухини эъзозлаб нашриёт, университет, метро бекати, мактаб ва кучаларга унинг номини берди. Ун жилдлик “Асарлар” (1972-1977) ва ун икки жилдлик тула асарлар тулами (1984-1989) босилиб чикди. Шоир асарлари бир неча унлаб узга тилларга таржима этилди; “Шум бола” киссаси асосида фильмлар яратилди.

Гафур Гулом 1903 йил 10 майда Тошкент шахрида тугилган. Тошкент шахрида Кургонтеги махалласидаги эски мактаб ва мадрасада, рус-тузем (1916) ва «Хаёт» мактабларида тахсил олган. «Динамо», «Йигит», «Эгалари эгаллаганда», «Хитойдан лавхалар» (1931), «Тирик кушиклар» (1932), «Кукан» (1934), «Сизга» (1935), «Чашма» (1939), «Янги шеърлар», «Шеърлар» (1946), «Узбек элининг гурури» (1949), «Шараф кулёзмаси» (1950), «Танланган асарлар» (1956—59, 4 жилдли) шеърий туплам ва достонлари, «Журабуза» хикоялар туплами, «Мухбир суди» (1929) пьесаси хамда «Нетай» (1932), «Тирилган мурда» (1935), «Ёдгор», «Шум бола» (1938) каби киссалар муаллифи. «Отелло», «Кирол Лир» сингари жахон ва рус адабиёти дурдоналарини узбек тилига таржима килган. 1966 йил 10 июлда Тошкентда вафот этган. Вафотидан сунг «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (2000).

Гафур Гулом бетакрор шеърияти ва “Шум бола” асари мисолида узига хос мак- таб яратди, куплаб каламкашларни оркасидан эргаштирди, устоз санъаткор, деб тан олинди. Ойбек 1935 йилдаёк Гафур Гулом тугрисида сузлаб: “Гафурнинг шеър ва достонлари аксар вакт жанговар хам курашчан рухни ифода этади, буюк инкилобий даврнинг фикр ва туйгулари, мотивлари, жушкинлигини куйлайди. Фикр, сезгиларни, вокеаларни аник, яккол, киррали, кабарик ва янги образларда беришга интилади”, деб ёзган эди. А. Фадеев хам “Узбек халкининг гурури” (1945) маколасида “Шоир ва академик Гафур Гулом совет поэзиясининг энг узига хос ва мислсиз ходисаларидан биридир… Унинг шеърлари хамиша фикр ва теран туйгулар билан сугорилган ”, деб юксак бахо берган эди. Л. Бать эса, “Шум бола” тугрисида сузлаб, “Мохият жихатидан чукур миллий рухдаги бу асар Марк Твеннинг “Том Сойернинг бошидан кечирган- лари ”4. Диккенснинг баъзи романларига якиндир”, деган эди.

Гафур Гулом чиндан хам XX аср узбек шеърияти ва насрининг йирик ва бетак­рор вакилидир.

Согиниш (Шеър)

Зур карвон йулида етим бутадек,
Интизор кузларда халка-халка ёш.
Энг кичик заррадан Юпитергача
Узинг мураббийсан, хабар бер, Куёш!

Узилган бир киприк абад йуколмас,
Шунчалар мустахкам хонаи хуршид.
Бугун сабза булди кишдаги нафас,
Хозир конда кезар эртаги умид.

Хоки анжир тугаб, ковун гарк пишган
Бахтли тонг отар чог уни кузатдим,
Бир малъун гулшанга кадам куймишкан,
Жони бир жондошлар колармиди жим!

Унда етук эди мерос мард гурур,
Остонани упиб, касамёд килди.
Укаларин эркалаб, узимдай магрур,
Яъни обод уйимни у дилшод килди…

Иблиснинг гарази булган бу уруш
Албатта, етади узин бошига.
Углим омон келар, голиб, музаффар,
Гард хам кундирмасдан кора кошига.

Не килса отамен, мерос хиссиёт…
Жондан согинишга унинг хакки бор,
Кутаман, узокдан куринса бир от,
Келаяпти, дейман куринса губор.

Бахор новдасида буртган хар куртак
Согинган кунгилга берар тасалли.
Кучатлар коматин эслатганидек,
Нафасин уфурар тонг отар ели.

Кечкурун ош сузсак бир насиба кам,
Кумсайман бировни – аллакимимни,
Доимо умидим бардам булса хам,
Баъзан васвасалар босар дилимни.

Балки бир галат ук ё хавфу хатар
Хазинаи умримдан йукотди олмос…
Йук, У улмас, кадами олам яратар,
Хаётий бу олам сизу бизга хос.

Тонг отар чогида жуда согиниб,
Бедил укир эдим, чикди офтоб.
Лойка хаёлотлар чашмадай тинди,
Пок-покиза юрак бир катра симоб.

Асалдан ажраган мумдай саргайиб,
Ини йук аридек тузгиганим йук.
Улуг эътикодда уламан кариб,
Абаддир мендаги падарий хукук.

Сизларни келди, деб эшитган куни –
Узинг тукиб кетган катта саватда
Тулатиб шафтоли узиб чикаман,
Галаба кунлари якин, албатта.

Е углим, жонгинанг саломат булсин,
Уз богинг, уз меванг, данагин сакла.
Шу мерос богингни уз кулингга ол,
Менга топширилган меросий хак-ла.

Богда товус каби хиромон булиб,
Умид данагини бирга экингиз,
Голиб келажакни сайр килайлик
Мушфик онагинанг билан иккимиз.

Савол ва топшириклар:

    1. “Согиниш” шеърини ифодали укиб чикинг. Сизнингча, шеърнинг замирида кандай гоя ётади?
    2. “Согиниш” шеърининг лирик кахрамони ким?
    3. Нима учуй лирик кахрамон узини зур карвон йулидаги етим бутадек хис килади?
    4. Шеърни автобиографик асар деб бахолаш мумкинми?
    5. Шеърни укиш асносида инсониятни халокатга судровчи, вайронагарчилик, йукчилик, хижрон, етимлик ва вахший улимларни келтириб чикарувчи урушга нисбатан нафратни хис килдингизми? Сизда кандай туйгулар пайдо булди?
    6. Шоир углига мурожаат килиб:

“…Уз богинг, уз меванг, данагин сакла.
Шу мерос богингни уз кулингга ол,
Менга топширилган меросий хак-ла.”
сатрлари оркали нима демокчи?

  1. Кечкурун ош сузсак бир насиба кам,

Кумсайман бировни – аллакимимни, Доимо умидим бардам булса хам, Баъзан васвасалар босар дилимни. сатрлари сизда кандай кайфият уйготди?

  1. Шеърнинг тарбиявий ва эстетик ахамияти кандай? Шеърни укигач, ота-онангиз, якинларингизга нисбатан кандай туйгуларни хис килдингиз?
  2. “Согиниш” шеъридаги Ота образида узбек миллатига хос кандай кадриятлар мужассамлашаган?
  3. Шеърдан узингизга ёккан уринларни танлаб ёд олинг.

ВАКТ (Шеъри)

Гунча очилгунча утган фурсатни
Капалак умрига киёс этгулик,
Баъзида бир нафас олгулик мудцат –
Минг юлдуз суниши учун етгулик.

Яшаш соатининг олтин капгири
Хар бориб келиши бир олам замон.
Коинот шу дамда уз куррасидан
Ясаб чика олур янгидан жахон.

Ярим соат ичида тугилиб, усиб,
Яшаб, умр куриб утгувчилар бор;
Куз очиб юмгунча утган дам – киммат,
Бир лахза мазмуни бир бутун бахор.

Бир оннинг бахосин улчамок учун
Олтиндан тарозу, олмосдан тош оз.
Нурлар кадами-ла чопган секунднинг
Барини тутолмас ай(ю)ханнос овоз.

Яшаш дарбозаси остонасидан
Зархал китоб каби очилур олам,
Тириклик куркидир мехнат, мухаббат,
Фурсатдир килгувчи азиз, мукаррам.

Бебахо дамларнинг тирик жони биз,
Хар они утмишнинг юз йилига тенг.
Узбекнинг бархаёт авлодларимиз,
Хар нафас мазмуни фазолардан кенг.

Катрада осмон акс этганидек
Жахондай маънодор корачигимиз.
Голиб асримизга куёшдан машъал,
Замон курасининг сунмас чугимиз.

Замона соати занг урар мудом,
Минглаб ходисалар минутларга кайд,
Кахрамон тугилди, шахар олинди,
Бир гигант курилди шарафли бу пайт.

Рейхстаг устига галаба тугин
Кадашда отилган адолат уки –
Ялт этган умри-ла баркарор килди
Башарнинг мукаддас, олий хукукин.

Галаба амри-ла, маглуб немиснинг
Генерали кул куйди. Уч секунд факат…
Шу малъун имзода одамлар укир
Миллион йил фашистнинг умрига ланъат.

Азиз асримизнинг азиз онлари
Азиз одамлардан сурайди кадрин.
Фурсат ганиматдир, шох сатрлар-ла
Безамок чогидир умр дафтарин.

Шухрат колдирмокка Герострат’дек
Диана маъбадин ёкмок шарт эмас.
Купларнинг бахтига узликни жамлаб,
Шу улуг бинога бир гишт куйсак бас.

Хар лахза замонлар умридек узун,
Асрлар такдири лахзаларда хал,
Умрдан утажак хар лахза учун
Кудратли кул билан куяйлик хайкал.

Хаёт шаробидан бир култум ютай,
Дамлар ганиматдир, умрзок сокий.
Куёш-ку фалакда кезиб юрибди,
Умримиз бокийдир, умримиз бокий.

Савол ва топшириклар:

  1. “Вакт” шеърини ифодали укиб чикинг. Шеърдаги Г.Гулом ижодига хос булган фалсафий рухни англашга харакат килинг.
  2. “Гунча очилгунча утган фурсатни,

Капалак умрига киёс этгулик” сатрларига эътибор беринг. Гунча очилишини кузатганмисиз? Нима учун бу фурсатни шоир капалак умрига ухшатяпти?

    1. Вакт нима? Соат кафгирларининг чиккиллашини кузатинг. Утган хар бир дакикани ортга кайтариш мумкинми? Бу хакда уйлаб курганмисиз?
    2. Шоир “Бу оннинг бахосин уйламок учун, Олтиндан тарозу, олмосдан тош оз” сатрлари оркали нима демокчи?
    3. Яшаш соатининг олтин кафгири

Хар бориб келиши бир олам замон
Коинот шу дамда уз куррасидан
Ясаб чика олар янги бир жахон

сатрларига эътибор беринг. Коинот утган хар бир дамда янги бир жахон яратар экан, биз уша дамда нима билан машгулмиз? Вактни бехуда утказмаяпмизми?

  • Нима учун шоир наинки бутун аср, хатто хар бир он, хар бир дакикани инсон азиз деб билмоги зарур деб уктиряпти?
    1. Сиз хам умр дафтарингизни “шох сатрлар” билан безашга тайёрмисиз? “Шох сатр” сиз учун нима?
    2. Шеърлар муалллифини сиз кандай тасаввур килдингиз? Агар унинг расмини чизсангиз, кай холатда акс эттирган булардингиз?
    3. Шеърни ёд олинг.

 

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …