Главная / Технологиялар / Мобиль курилмалари IMEI-кодлари буйича кайдга олинади

Мобиль курилмалари IMEI-кодлари буйича кайдга олинади

Кейинги йилнинг 1 апрелидан Узбекистонда мобиль курилмалар IMEI-кодлари буйича кайдга олина бошлайди.

Адлия вазирлиги “Хукукий ахборот” Telegram-каналининг маълум килишича, хукумат карори билан жорий этилаётган тизим мобил курилмалардаги узига хос идентификация кодлари тугрилигини текшириш оркали уларнинг мулкдорлари (эгалари) хукукларининг химоя килинишини таъминлаш хамда мобил курилмалардан уларнинг эгаларини огохлантирмасдан ноконуний ва рухсатсиз фойдаланишга йул куймаслик имконини беради.

IMEI (International Mobile Equipment Identity — мобиль курилманинг халкаро идентификатори) – одатда 15 ракамдан иборат сон булиб, у аппаратнинг аккумулятори, кутиси ва калофат талонида ёзилган булади. IMEI-кодлар GSM, WCDMA и IDEN тармокларида ишлайдиган уяли телефонлар, планшетлар хамда айрим сунъий йулдош телефонларида кулланилади.

Мобил курилмаларнинг идентификация кодларини руйхатга олиш ва куллаш, ушбу йуналишда норматив-хукукий базани яратиш ва такомиллаштиришда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ваколатли орган, UZINFOCOM эса тизим оператори этиб белгиланган.

Карорда 2019 йил 1 апрелгача мобил курилманинг идентификация кодини Интернет тармоги оркали онлайн режимида руйхатга олиш ва унинг макомини текшириш хизмати жорий этилиши ва мобил курилмани руйхатга олиш хамда маслахат хизматларини курсатиш буйича худудий пунктлар фаолияти йулга куйилиши кайд этилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

sim-karta

Узбекистонда телефон ракамлари туккиз сонли шаклга утказилади

Узбекистонда жорий йилда телефон ракамлари еттидан туккиз сонли шаклга утказилади. Бу хакда «Узбектелеком» компанияси Facebook’да …