Главные новости
Главная / Медиа / Андижон вилоят ИИБ Шахрихондаги самосуд юзасидан изох берди
<

Андижон вилоят ИИБ Шахрихондаги самосуд юзасидан изох берди

Озодлик радиоси узининг facebook – даги сахифасида Оломон томонидан самосуд килинаётган аёл кочиш учун узини сойга ташлади ва окиб кетди”, деган тагхат билан видеони эълон килган эди.

Угриликда гумонланиб, оломон томонидан самосуд килинаётган катта ёшли аёл кочиш учун узини сойга ташлаб, окиб кетгани, бу вокеа Шахрихонда руй бергани айтилаётгани хабар килинган эди.

Kun.uz сайтининг хабар килишича, Андижон вилоят ИИБ матбуот хизмати ушбу ходиса тафсилотлари юзасидан изох берган. Маълум булишича, бу аёл бозорда угрилик килаётганида кулга тушганидан кейин узини сувга ташлаб кочиб кутулмокчи булган. ИИБ матбуот хизмати изохида бундай дейилган:

«2018 йил 14 август куни соат 11.00 ларда мукаддам угрилик жинояти учун судланган А.А. Шахрихон шахар А.Темур кучасида жойлашган савдо бозорида савдо килувчи И.Н сумкасидан 192.000 сум, фукаро С.Г сумкасидан 270.000 сум, сотувчи С.М. сумкасидан 30.000 сум микдоридаги пулларни ва уяли алока телефонларини яширин равишда олиб, ходиса жойидан яширинмокчи булганида кулга тушган. Вокеа жойида жабрланувчи И.Н ва ходисага бевосита гувох булган Г.Р уни туман ички ишлар ходимларига топшириш максадида ушлаб олишган.

Натижада А.А жиноий жавобгарликдан хамда фукаролардан кочиб яшириниш максадида узини уша ердан окиб утувчи «Шахрихонсой» каналига ташлаган. Вокеа жойига етиб борган туман ИИБ профилактика инспектори томонидан сувда окиб кетаётган А.А куткариб колинган. Туман ИИБга олиб келинганида, унга нисбатан хеч кандай куч ишлатиш аломатлари аникланмаган.

Содир булган мазкур холат ички ишлар булими ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, А.А нинг ёнида алохида-алохида солинган 192.000, 295.000, 31.000 сум микдоридаги пуллар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида баённома оркали олинган. Мазкур холат юзасидан 14 август куни туман ИИБ томонидан А.А га нисбатан Узбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-кисми «а» банди билан жиноят иши кузгатилган.

16 август куни гумонланувчи А.А га химоя хукуки таъминланиб, тергов харакатлари давомида унга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 3-кисми «а» банди билан айб эълон килиниб, камокка олиш эхтиёт чораси танланган.

Тергов даврида И.Н, Г.С ва М.С сурок килиниб, жабрланувчи сифатида эътироф этилган. Хозирда жиноят иши буйича дастлабки тергов харакатлари давом этмокда», дейилади хабарда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Sardor_Rahimxon_madinam

Сардор Рахимхон – Мадинам, МП3 и Клип

Сардор Рахимхон “Мадинам” деб номланган мусика, хаваскорлар орасида 2017-2018 йилларнинг энг яхши 10 кушигига киритилган. …