Главная / Жамият / Рамазон хайити 10 апрелга тугри келиши кутилмокда – Узбекистон

Рамазон хайити 10 апрелга тугри келиши кутилмокда – Узбекистон

Байрам муносабати билан ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин.

Узбекистонда 2024 йилда Рамазон хайити 10 апрел, чоршанба кунига тугри келиши кутилмокда. Бу хакда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар берди.

«Узбекистон мусулмонлари идораси уламолар кенгашининг навбатдаги онлайн мажлисида Рамазон хайитини кутаринки рухда утказишга оид кун тартибидаги бир катор масалалар мухокама килинди.

masjid
 Йигилишда уламолар ва соха мутахассислари томонидан Рамазон хайити кайси кунга тугри келиши ва хижрий 1445 йил Шаввол ойи хилолини кузатиш буйича килинаётган ишлар хамда фалакий хисоб-китоблар атрофлича тахлил килинди. 

Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил куриб чикилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан хам ушбу масала кенг мухокама килинди», дейилади хабарда.

Мусулмонлар идораси фикхий коидалар, фалакий хисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган холда Рамазон хайити 2024 йил 10 апрел, чоршанба кунига тугри келиши кутилаётганини маълум килган.

Президентнинг 2024 йилда кушимча дам олиш кунларини белгилаш буйича фармонига асосан 11–12 апрел кунлари барча ходимлар учун дам олиш куни этиб белгиланган.

Ходимлар Рамазон хайити муносабати билан 3 кун кетма-кет дам олишади

Байрам 10 апрел кунига тугри келиши муносабати билан, дам олиш кунлари кетма-кетлиги куйидагича булади:

  • 10 апрел, чоршанба — Рамазон хайити куни;
  • 11 апрел, пайшанба — барча учун кушимча дам олиш куни;
  • 12 апрел, жума — 13 апрел, шанба кунидан кучирилган дам олиш куни.

Шунингдек,

  • 13 апрел, шанба — барча учун иш куни;
  • 14 апрел, якшанба — барча учун дам олиш куни булади.

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …