Главные новости
Главная / Технологиялар / Узбекистон Россиядан кандай курол-яроглар сотиб олишни аниклаб олди
<

Узбекистон Россиядан кандай курол-яроглар сотиб олишни аниклаб олди

Узбекистон хукумати Россиядан сотиб олиниши мулжалланган курол-яроглар ва харбий техникаларнинг асосий турлари руйхатини тузиб чикди, деб ёзади «Коммерсантъ» харбий-техник хамкорлик сохасидаги манбаларига таяниб. Руйхатга харбий ва харбий-транспорт вертолётлари, зирхли техника, укотар куроллар ва ук-дорилар киритилган.

ba4l78jawer9bqdus3yafrjomyalqnnj

Тошкент шунингдек куп функцияли кирувчи самолёт Су-30СМга кизикиш билдирган. Бундай самолётлар ишлаб чикариладиган Иркутск авиасозлик заводи ишлаб чикариш кувватлари билан Узбекистон куролли кучларининг юкори мартабали амалдорларидан иборат делегация август ойида танишишган эди, 20 сентябрь куни эса икки мамлакатнинг харбий-техник хамкорлиги истикболлари РФ хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевнинг узбек хамкасби Виктор Махмудов билан учрашувида мухокама этилган эди. Нашр маълумотларига кура, учрашув чогида совет давридан колган харбий техника — Т-62 ва Т-72 танкларининг таъмири хакида хам суз борган.

Шавкат Мирзиёев президент этиб сайлангач 2016 йилда харбий-техник хамкорлик хакидаги шартнома имзоланган, кейинчалик у ратификация килинган. Ушбу шартноманинг шартларига кура, Узбекистонга мисли курилмаган имтиёзлар такдим этилган, жумладан КХШТ аъзоси булмай туриб, Узбекистон курол-ярогларни тижорат нархларида эмас, Россия ички нархларида харид килади. Мисол учун, Козогистон Россиянинг Су-30СМ кирувчи самолётларини харид килишда шундай имтиёзлардан фойдаланади.

Узбекистон томонидан руйхат шакллантирилгани тез орада шартномалар имзоланишини билдирмайди. Нашр сухбатдошининг кайд этишича, «бунгача хали анча бор». «Хозирча уларнинг истаклари руйхати жуда катта, хаттоки уларнинг имкониятлари ва эхтиёжларидан хам ортикрок, бирок булардан бирор нарса харид килиниши борасида кафолат йук», — деган «Коммерсантъ» манбаси.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

YllWuB9EUF_bBHeeVH5mi9izQ0SCqL2m

Libra нима? Facebook’нинг ракамли валютаси дунёдаги йирик ташкилотлардан бирига айланиши мумкин

The Economist Facebook компанияси узининг ракамли валютасини чикариши ва дунёдаги йирик молиявий ташкилотлардан бирига айланиши …