Главная / Сиёсат / Махсус комиссия карори: Узбекистон халкаро авиакатновларни тикламокда

Махсус комиссия карори: Узбекистон халкаро авиакатновларни тикламокда

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги ахбороти эълон килинди. Унга кура, Узбекистон 15 июндан халкаро авиакатновларни кисман тиклайди, хориждан келувчи рейслар хам «яшил», «сарик» ва «кизил» рейсларга ажратилади.

«Коронавирус инфекцияси билан боглик вазият яхшиланиб бораётган мамлакатлар билан халкаро авиакатновларни кайта йулга куйиш, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимлари хамда инвестиция лойихалари доирасида жалб килинадиган хорижий мутахассислар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш максадида тизимли ишлар амалга оширилмокда», дейилади комиссия карорида.

15 июндан санитария-эпидемиологик вазият баркарор булган давлатлар билан авиакатновлар тикланади.

Куйидаги тоифадаги шахсларга Узбекистонга кириш ва Узбекистондан чикишга рухсат берилди:

  • хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари хамда уларнинг оила аъзолари;
  • инвестиция лойихалари доирасидаги Узбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий компания ва бошка ташкилотлар мутахассислари;
  • даволаниш учун келаётган (чикаётган) шахслар;
  • хорижда якин кариндошлари ёхуд огир касал булган кариндош-уруглари мавжуд булган шахслар;
  • хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари суровларига асосан Узбекистон Республикаси оркали бошка давлатларга олиб утилаётган (транзит харакатланаётган) шахслар;
  • Узбекистон Республикасида доимий руйхатдан утган хорижий давлат фукаролари, доимий яшовчи фукаролиги булмаган шахслар, шунингдек, хорижий давлатда доимий руйхатдан утган Узбекистон Республикаси фукаролари.

Бундан ташкари, укиш ва мехнат фаолиятини давом эттириш учун фукароларга Узбекистон Республикасидан чикишга рухсат берилди. Бунда, авиакатновлар санитария коидалари ва нормаларига катъий амал килган холда ташкил этилади.

«Яшил», «сарик» ва «кизил» авиарейслар

Шунингдек, хорижий давлатлар эпидемиологик вазиятга караб уч тоифага – «яшил», «сарик» ва «кизил» худудларга ажратилади:

  • санитария-эпидемиологик вазият баркарор булган (яшил рейслар) — Япония, Жанубий Корея, Хитой Халк Республикаси ва Исроил давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда булиб турган) кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди;
  • коронавирус инфекцияси билан касалланиш холатлари камайган (сарик рейслар) — Европа Иттифоки, Малайзия, Таиланд, Сингапур давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда булиб турган) кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади;
  • коронавирус инфекцияси билан касалланиш холатлари камаймаган (кизил рейлар — эвакуация рейслари) — колган бошка давлатлар, шу жумладан, БАА, Туркия, Эрон, Афгонистон, Россия ва бошка МДХ давлатларидан кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сакланади.

Санитария-эпидемиологик вазият баркарор булган ва яхшиланаётган мамлакатларда авиарейс катнови кунига кадар узлуксиз 14 кундан кам булган, шунингдек, огир санитария-эпидемиологик вазият сакланиб колаётган давлатлардан транзит оркали келаётган шахсларга Узбекистон Республикасига келиш учун авиачипталар реализация килинмайди.

Яна маълумот

VkJrM3E1SSWRTvMBydDG4D9SFsS5zO5W

«Худудингда кимдир вафот этса, тобутини кутар, шунда хурмат килишади» – Алматов ички ишлар органи ходимларининг урни хакида гапирди

Kun.uz сизни кизиктирган мавзуларда сухбатлар уюштиришда давом этади. Бу галги сухбатдошимиз Узбекистоннинг энг таникли инсонларидан …