Главная / Технологиялар / IMEI-кодни руйхатдан утказиш: билиш керак булган энг мухим маълумотлар
<

IMEI-кодни руйхатдан утказиш: билиш керак булган энг мухим маълумотлар

Узбекистонда мобил телефонлар ва SIM-картали планшетларнинг IMEI-кодини руйхатдан утказиш масаласида хамон турли саволлар ва тушунмовчиликлар юзага келмокда.

Куйида курилманинг IMEI-кодини текшириш ва кандай килиб руйхатдан утиш мумкинлигини оддий тарзда тушинтириб утамиз.

IMEI-кодни кандай билиш мумкин?

ydkwutbzwumjsyjaiyi_tegnf9lwgsyg

Бунинг учун телефон ёки планшетингизда *#06# комбинациясини теринг. Шунда экранда гаджетингизнинг IMEI-коди пайдо булади. Агар иккита SIM-картали телефон ёки планшет ишлатсангиз, иккита IMEI-код куринади: хар бир SIM-карта уяси учун алохида ракам.

Бундан ташкари, баъзи телефонларда IMEI-код курилманинг орка томонига ёзиб куйилса, яна айримларида SIM-карта уясида келтирилган булади. Мобил курилмангиз кадоги ёки хужжатларида хам IMEI-кодни куришингиз мумкин.

IMEI-коди руйхатга олинганини кандай текшириш мумкин?

Буни икки усулда – SMS ёки USSD суровлари оркали билиш мумкин.

USSD суровда куйидагиларни бажарасиз:
1. Мобил курилма клавиатурасида *1170# комбинациясини теринг.
2. Тилни танланг.
3. “IMEI-код текшириш” хизмат турини танланг.
4. IMEI-кодни киритинг.
5. SMS жавобни кутинг.

SMS сурови тартиби эса куйидагича:
1. SMS оркали 1170 ракамига IMEI-кодни юборинг.
2. SMS жавобни кутинг.

IMEI-кодни руйхатдан утказиш тартиби кандай?

 Агар мобил курилмангиз руйхатдан утмаган булса, уни USSD ёки SMS сурови, uzimei.uz сайти, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки худудий почта алока булимлари оркали руйхатдан утказишингиз мумкин. Бу усуллардан узингизга кулай ва маъкул келганини танлаб, жараённи бажарсангиз кифоя.

SMS оркали руйхатдан утказиш:

1. IMEI-коди/кодлари, ЖШШИР, паспорт серия ва ракамини 1170 киска ракамига юборинг. ЖШШИР – жисмоний шахснинг шахсий идентификацион раками булиб, у хар бир фукаронинг паспортида ёзилган булади. Паспортни янгисига алмаштирсангиз хам, серия ва ракам узгариши мумкин, аммо ЖШШИР узгармайди. Уни аниклаш кийин эмас, куйидаги суратга каранг.

2. SMS оркали жавобни кутинг.

USSD сурови оркали:
1. Мобил курилмадан *1170# ни теринг.
2. Тилни танланг.
3. “IMEI-кодини руйхатдан утказиш” хизмат турини танланг.
4. Мобил курилманинг IMEI-кодини киритинг.
5. Агар мобил курилма икки ва ундан ортик IMEI-кодга эга булса, куйидаги хизмат турлари таклиф этилади: “Кушимча IMEI-кодни руйхатдан утказиш” ёки “Кейингиси”.
6. ЖШШИРни киритинг.
7. Паспорт серияси ва ракамини киритинг.
8. SMS оркали жавоб кутинг.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) оркали:
1. my.gov.uz сайти оркали оммавий офферта билан танишиб чикинг.
2. my.gov.uz сайтидан руйхатдан утинг.
3. my.gov.uz сайтида авторизация килинг.
4. “Мобил курилманинг IMEI-кодини руйхатдан утказиш” хизмат турини танланг.
5. Мобил курилманинг IMEI-коди/кодларини курсатиб, электрон суровномани тулдиринг.

Качондан пулли булади?

Узбекистонда мобил телефонлар хамда SIM-карта солинадиган планшетларнинг IMEI-коди шу йилнинг 1 апрелидан 1 ноябригача бепул ва фойдаланувчилар иштирокчисиз автоматик равишда махсус тизимдан руйхатдан утказилди.

Бунда бир жихатга эътибор каратиш керак. 1 апрелдан 1 ноябргача булган муддатда SIM-карта билан бирор марта фойдаланилмаган телефон, планшет ёки USB-модемлар шу давр мобайнида автоматик руйхатдан утмай колган. Уларнинг IMEI-кодларини эндиликда 1 декабргача бепул руйхатдан утказиш мумкин.

Эндиликда янги мобил курилма сотиб олаётганда, унинг IMEI-коди руйхатдан утказилганми-йукми, текшириб олиш лозим. Агар сиз курилмани Узбекистон худудида харид килсангиз, у импортёр-тадбиркор ёки ишлаб чикарувчи томонидан руйхатдан утказилган булиши керак.

1 декабрдан бошлаб импортёрлар, ишлаб чикарувчилар ва хориждан Узбекистонга мобил курилмалар олиб кирганлар гаджетини 30 кун ичида руйхатдан утказса, базавий хисоблаш микдорининг 20 фоизи (44 минг сум); 30 кундан кейин руйхатдан утказса, БХМнинг 25 фоизи (55 минг сум) микдорида тулов килиши керак булади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

05-2

Apple пульсни улчовчи ва тез ёрдам чакирувчи “аклли” адёлга патент олди

Apple инсоннинг юрак уриши, тана харорати ва нафас олиши тезлигини тахлил килувчи “аклли” адёлга патент …