Главные новости
Главная / Сиёсат / «Худудингда кимдир вафот этса, тобутини кутар, шунда хурмат килишади» – Алматов ички ишлар органи ходимларининг урни хакида гапирди
<

«Худудингда кимдир вафот этса, тобутини кутар, шунда хурмат килишади» – Алматов ички ишлар органи ходимларининг урни хакида гапирди

Kun.uz сизни кизиктирган мавзуларда сухбатлар уюштиришда давом этади. Бу галги сухбатдошимиз Узбекистоннинг энг таникли инсонларидан бири, 15 йил давомида Ички ишлар вазири лавозимида ишлаган генерал-полковник Зокиржон Алматов булди. Айни дамда Ички ишлар вазирининг маслахатчиси лавозимида ишлаб келаётган сухбатдошимиз билан жиноятчиликнинг олдини олиш, фукаролар ва ички ишлар органи ходимларининг узаро муносабатлари ва яна куплаб мавзуларда гаплашдик.

– Бир муаммо борки, унга ИИВ хам, умуман, жамият хам эътибор бермаётгандек. Бу – оила ичидаги зуравонлик. Менталитетимизда оила мукаддаслиги айтилади ва оилавий можаролар булса, доим яраштиришга харакат булади. Окибатда эридан доимий калтак ейдиган аёл додини кимга айтишни билмай колади ва узини осишгача боради… Оилани саклаб колиш учун мана шу давомли зуравонликка йул куйиб куяётгандекмиз… Бу борада олтин урталикни топиш вакти келмадими?

– Юкорида ишсизликни йукотиш хакида гапирдик, бу куп жанжалларга сабаб булади. Оилавий жанжаллар кандай окибатларга олиб келаётганини укиб одам эзилиб кетади. Шу учун хукумат хам оилага жиддий эътибор беряпти, камбагалликни, ишсизликни йукотишга харакат киляпти. Акли расо одам тарбияни аввало узидан, фарзандларидан бошлайди, укитади, билим беради. Аммо ота фарзанди билан арак ичиб утирса, пичок кутариб углига урса ёки угли пичокни отасига урса… бу канака тарбия?

Узбек аёли мехнаткаш, иболи. Узингиз уйланг, кайси аёл дардини формадаги ички ишлар ходимига айтади? Профилактика инспектори уша хонадонга борса, аёл юзини бекитиб унга эрим ичиб келади, мени уради дейдими? Аёл фарзандим етим булмасин деб гап чикармайди. Улар дардини хотин кизлар раисаларига айтиши мумкин. Аввал дастурхончилар буларди одамларнинг уйига кириб ким хотинини ураётганини суриштириб уларни тартибга хам чакирарди.

Хотин-кизлар вакиллари бу ишларни килишяпти, лекин етарли даражада эмас. Баъзи хотин-кизлар раисалари тилла балдок билан кириб бориб ховли супураётган мехнаткаш аёлга нима дея олади? Бошга румолни ураш керак, кириб оддий аёлнинг гапини эшитсин, кейин муаммони биз билан хал килиш йулини кидирсин. Аёл киши дардини кимга айтади? Иболи аёлга айтади.

Агар оиладаги эркак «одам булмайдиган булса», ичкиликка муккасидан кетган булса, биз чора куришимиз керак, аммо аввал тарбия, кейин жарима. Мен хар бир оила саклаб колиниши тарафдориман. Жазони иккинчи даражага куйган маъкул.

– Ички ишлар органларининг имижи шаклланиши ишчи ходимларнинг харакатларига боглик. Айтайлик, бирор вокеага тезкорлик билан муносабат билдириш хам мухим. Халк орасида «Конун хамма учун бил хил эмасми?» мазмунидаги савол бежизга таркамайди. Баъзи кушикчилар, халк артистлари узларига куп нарсани эп кураётгандек. Аммо худди шу ишни оддий одам килса, жазо олади. Вакти келганда уни хаспушлайсизлар, рухий зурикиш таъсирида булган экан, деб. Бу халк орасида пайдо булган фикр. Уларнинг баъзи мулохазалари сизларга хакоратдек туюлса хам керак. Масалан, кабинетдагилар нимани хам биларди, дейишлари. Адолат принциплари нимага асосланиши керак?

– Конун хамма учун тенг. Амалдорга хам, бошкага хам. Конунга риоя килмасликка хеч кимнинг хакки йук. Амалдор булдингми, демак озгина фаросатинг бор экан. Халкка бирор каромат курсатган одамми, амалдорми оёги ердан узилмаслиги керак. Одам 20-30 йил олдин ким эдим деб уйлаши керак. Ёки уни бошини силаган рахнамоси булганми? Одамга акл-фаросати билан бахо бериш керак. Амални хам фаросатли одамларга берган маъкул.

Эсингизда булса, 1999 йилда Тошкентда портлаш булган. Ушанда профилактика инспекторлари, имомлар, хотин-кизлар раисалари, ёзувчилар иштирокида «Панорама» кинотеатрида йигилиш утказдик ва мен ходимларга гапиргандим: «Эй, барака топгурлар, совет даври тугади. Бугун билан яша, мустакил Узбекистонга хизмат киляпмиз, шу халк дарди билан яшанглар. Участкангда, икки ёш оила кураётган булса, бир даста гул билан бориб табрикла, бахт тила, кимдир вафот этса, формада булсанг хам, кириб таъзия билдир, тобутини 5-6 кадам кутариб бор, шунда халк участка инспекторини билади, узига якин олади, хурмат килади».

Мамлакат одамларига кулай шароит яратиб бериш учун куп иш киляпти. Сергелида хукумат номидан одамларга уй топшираётганда улар кувончдан йиглаётганини курдим. Ёш оилаларга уй куриш учун ер булиб бериляпти. Ахир бир ота учта угли билан яшаяпти, маълум вактдан кейин уларни уйлантириши керакми? Уларга уйни каердан топиб беради?

Пандемия вактида канча харажат килинди. Ёки булмаса Сардобада минглаб одамларга уй куриб берилди. Буларнинг хаммаси каердан булаяпти? Табиий бойликларимизнинг хам охири бор. Аммо 1990 йилларда Узбекистондан чикиб кетиб халиям давлат тунтариши киламиз, деб юрганлар бор. Улар давлат структураси нималигини, давлат сиёсати нималигини билмайди. ВВС’нинг 50 йиллигида Лондонда баъзи узини рахнамо деб юрганлар «Биз каламимизни синдирдик, энди Узбекистонда факат куролли кузголон килишимиз мумкин», деган.

Барака топгур, ёшинг 70дан ошиб кетди, кел авф сура, мехнат кил. Хали харакат дегани чикади, тирнок орасидан кир кидиради. Мустакиллик кулга киритган вактимизда огир дамларни бошдан кечирганмиз. Энди мустакил булган давлат эдик, талабалар шахарчасида 30 мингдан ортик талабани кучага олиб чикиб кузголон килшди. Ёки 1999 йил Тошкентда… Уша вокеаларни кузим билан курганман. Бир хафтага етадиган бугдой резервимиз колган захирада. Кандай кийин вактлар эди. Тез орада чорасини куриб, очарчиликнинг олди олинди.

Канча мачитлар очилди. Ахир совет вактида 70 йил калбимиздан Аллохни чикаришга харакатлар булган, атеистик тарбия беришган, лекин халкимиз Аллохни калбидан чикармади. Ушанда Узбекистонга келган миссионерлар, ислом мамлакати курамиз, деб булган Намангандаги вокеалар – хаммасига гувох булдик. Рахбариятнинг оркасидан йул очиб шу кунларга етиб келдик. Танкид хам килиш керак, аммо эви билан-да. Руслар Москва бир кунда пайдо булмаган дейди. Булаётган ишларга чет элдан назар солгин-да, кейин бахо бер.

Мени Андижон вокеаларида айбдор деб куп гапиришади. Ха, мен ушанда штаб бошлиги булганман, карорни мен кабул килганман, аммо ким ушанда Андижонга курол кутариб келди? Ким чегарадан курол билан утди? Ким Ички ишлар вазирлигига карашли ППСга куролли хужум килди, ким харбий кисмга хужум килиб, курол-ярок олди? Ким тергов хибсхонасига хужум килиб, 500дан ортик ашаддий жиноятчиларни чикариб юборди? Ким хокимият биносини эгаллаб унга ут куйди? Ким юзга якин суд-хукук тизимидаги ходимларни туткунда ушлаб, баъзиларини катл этди? Хукумат нима, караб туриши керакмиди?

Биз уларга чикиб кетинглар, дедик. Адашмасам, 34 нафар милиция, прокуратура ходимлари халок булди. Тез ёрдам ходимлари отиб ташланган. Одамларни буйнига сиртмок солиб олиб чикиб кетишмокчи булишди. Тинч ахолига ук узилган дейишади, йук, 12 соат олдин уларнинг 600-700 нафар оила-аъзоларини Киргизистонга чикарворганмиз.

Булар келаётганда харбий кисмдаги капитанни отиб куйишган. Кейин оддий аскарлар нима килади? Икки томон уртасидаги отишма сабаб битта жойда 100 киши улган. Уларнинг ичида бизнинг ходимлар хам, террорчилар хам булган. Жами булиб 187 киши улган. Аллохнинг олдида рост гапни гапираман, бу аник ракамлар.

30дан ортик журналист Узбекистондаги вокеани ёритамиз деб Киргизистон чегарасида пайдо булганди. Улар каердан келиб колди? Буларнинг хаммаси Узбекистонда фукаролик урушини уюштириш учун килинган ишлар эди».

– Сизнинг даврингизда карорларни узингиз чикаргансиз. Карор чикаришда нимага таянгансиз? Сиз рахбар булган вактингизда карор чикариш билан хозиргисида фарк борми? Ижобий ёки салбий фарк – ахамиятсиз. Нималарни узгартирган булардингиз, нималарни узгартира олдингиз? Ортга кайтсангиз, афсус киладиган холатлар бордир, кукрак кериб мактанадиган ишларингиз бордир?

– Хозир Тошкент шахри Мирзо Улугбек тумани худудига кирадиган Кизил Узбекистон деган колхоз буларди, уша ерда оддий дехкон оиласида тугилганман. Отам 8 ёш вактимда оламдан утганлар. Онам рахматли олти фарзандни ёлгиз вояга етказганлар. 5-6 синф вактимиз далага чикиб ишлардик. Хамма кийинчиликларни куриб оддий халк ичида катта булганман. Халк дарди нималигини биламан, амал оркасидан кувмаганман, ички ишлар органларида барча пиллапояларни босиб утганман.

Тугриси, совет даврининг тарбиясини олган одамман, буни яширмайман. Пионер хам, комсомол хам, коммунист хам булганман, аммо узбек фарзанди эканимни унутмаганман. Доим калбимизда Аллох булган. Мустакил булгач, куп нарса узгарди, кузимиз очилди. Биласизми, совет вактида жиноятларга панжа орасидан карашарди, уша вактда жуда куп ходимларимиз курбон булган.

Кейинчалик мен рахбар булган вактда хам ходимлар орасида эски совет усули анча вактгача сакланиб колди. Каттиккуллик, жиноят килдими камаш, буйнига илиш, наша ташлаб куйиш, жиноятни очиш учун шунака ишлар килишган. Кейинчалик биз хайъат йигилишида бу нарсаларга йул куймаслик учун махсус карор чикарганмиз. Фукаролар мурожаатини урганиш борасида алохида карорлар чикарганмиз, аммо тугриси бу «касалликни» ходимлардан чикариш кийин булган.

Ички ишлар вазирлиги ва вилоят бошкармаларида штатлар икки баравар кискартирилди ва асосий эътибор куйи кисмларга каратилди. Хозир ходимларимизга айтаяпмиз: постда бир узинг турма, Миллий гвардия бор, махалла фаолларидан бирортасини ёнингга ол, ушалар билан бирга конунбузарлар булса, расмийлаштир, бу вактда олдингда одам булсин. Баъзи ходимларимиз жисмоний тайёргарлиги яхши булмагани учун узини химоя кила олмаяпти. Ички ишлар ходими хар томондан чиниккан булиши керак. Нега бизнинг ходимларга пичок уриб кетишяпти? Бунга сабаблардан бири жисмоний тайёргарликнинг яхши эмаслиги, ходим бакувват булиши, керак усулларни билиши керак.

– Ички ишлар органларига таниш-билиш билан ишга кирган, пул билан кирган, доимий маош берилиши учун кирганлар бор деб хисоблайди одамлар. Балки мана шундай ходимларнинг борлиги юкоридаги муаммоларни келтириб чикараётгандир?

– Бундай камчилик бор. Ишга кабул килиш ишимиздаги асосий жихатлардан бири. Орамизга «ичига шайтон бекиниб колган» одамлар кириб колишидан эхтиёт булишимиз керак. Ички ишлар тизимини тозалашга эътибор каратиб келамиз. Хар бир вилоятда Ички ишлар вазирлигига карашли академик лицейлар очилиб, уларга тест синовлари асосида укувчиларни кабул килиш жуда яхши узгариш булди. Биз айнан улардан ички ишлар органларига ходим олишимиз керак. Бундан ташкари ички ишлар органларига ходим етказиб берадиган махсус юридик олийгох очилди. Академия кошида курслар бор. Ишга олингандан кейин хам ходимлар кайта тайёрланади.

Агар номзод рухан соглом булмаса, жисмоний жихатдан тайёргарлиги яхши булмаса, эрка усган булса, бу синовлар вактида сезилади. Рухий синовлар вактида ёлгон гапирса, у кандай холатда булмасин ишга олинмайди.

– Ходимларда фикрлаш кобилияти кандай булиши керак? Масалан, «юкоридан буйрук булган» деган гапни куп эшитамиз. Оддий футбол уйинларига кираётганда махсус рухсатнома булса хам, ички ишлар ходимлари тепадан буйрук булган, бу ердан хеч ким киритилмайди, деб айтиши куп учрайдиган холат. Мана шундай холатларга буйрук рухсатномасиз одамларни киритмаслик хакида булгандир, деб ходим фикрлаши керак эмасми?

– Биз елкасига погон илган одамлармиз. Бизнинг тизимда тартиб жуда мухим. Лекин бирор объектга кириши мумкин булган одамга у ерга киришига хеч ким каршилик килмайди. Бу холат камдан-кам булиши мумкин. Аллох хар бир одамга акл, фаросат ва тахлил кила олиш кобилиятини берган. Баъзан мана шу фаросат етишмай колиши мумкин. Ходимларимизга фаросат билан ишлашни тайинлаймиз.

Баъзан шундай вокеа содир булиши мумкинки, у ерда кандай харакат килиш уставда хам йук, бу хакда хеч кандай буйрук хам йук. Мен харбий тактикани куп урганганман, терорчиларга карши куп жангларда катнашганман. Хамма ерда жанг килишнинг уз тактикаси булади. Тогда жанг килиш бошка, микрорайонда, чулда жанг килиш бошка. Мана шундай вактда рахбарга куп нарса боглик, у вазиятдан келиб чикиб ишлаши керак. Агар бундай килолмаса, у таназзулга юз тутади, урушда ютказади. Бизнинг ходимлар хам жангчи, уз постида командир. Тугри, факат буйрук билан ишлайдиганлар булиши мумкин, лекин уларни тузатиш бизга ухшаган рахбарларнинг иши.

– Сиз хам кучада юрасиз, куп машина хайдайсиз. Шу боис кучадаги бир жихат хакида гаплашсак. Жарималар хакида. Тугри, уларни сиз белгиламайсиз, аммо сизнинг наздингизда, жарималар одамларнинг даромадига нисбатан куп эмасми? Хар кадамда такикларнинг урнатилгани ички ишлар ходимлари ва одамлар уртасида тушунмовчиликни келтириб чикармокда. Масалан, тепаликдан тушиб келишга 50 белги куйилган булади. Вахоланки машина инерцияси билан хам 50дан тез юриб кетади. Ёки булмаса Чорсуда «тухташ мумкин эмас», деган белги туради, вахоланки бозорга келадиган машиналар сигадиган автотураргохнинг узи йук. Одамлар машинасини каерга куйсин? Мукобил вариант таклиф килиб, кейин такиклар киритилса яхши эмасми?

– Бизнинг асосий максад жиноятчиликнинг олдини олиш. Агар бу нарсаларни (такикларни) бекор килсак, «ит эгасини танимай колади», кучада бесарамжонлик бошланиб кетади. Биз бозорнинг ичига машиналарни киритмасликка харакат киляпмиз, чунки бутун дунёга терроризм хавф солиб турибди. Бозорга келганлар тинчгина савдо килиши керак. Бу ишлар хавфсизлик учун килиняпти. Хукумат одамлар курбон булмасин, жиноятчилик камайсин деб йулларда, кучаларда камералар урнатяпти. Буни тушуниш керак. Хамма нарсага «ГАИ»ни айбдор килмаслик керак. Ахир коида бузмасангиз, ким сизни жаримага тортади?

– Камералар хакида гапирдингиз. Айтинг-чи, качон тергов хоналарида тулик камералар булади ёки качон ходимлар тулик боди-камералар билан таъминланади?

– Энди, куп нарса маблаг билан боглик… Боди-камералар барчаси чет элдан келади. Хозир купчилик ходимларимизни боди-камералар билан таъминладик, йил охиригача барча ходимларни таъминлашга улгурсак керак. Куп каватли уйларда, подьездларда жиноятчиликнинг олдини олиш максадида камера куйиш фойда берди. Угрилик килганлар, машиналарни олиб кочганлар камералар орка тезда кулга олиняпти.

Хозир ички ишлар тизимида карантин булишига карамай, уйда бемалол оёгини узатиб ётадиган ходим йук. Кимдир галла уримига хавфсизликни таъминлашга кетган, минглаб ходимлар Сардобада. Ана, утирибди ички ишлар ходими постида, деб беписандлик килиш тугри эмас. 8 соатлаб тик оёкда туриш, хужжат текшириш осон эмас, бу учун сабр керак. У керак булса касал булганини хам яширади, шамоллаб колдим дейишга уялади.

Мен совет вактида хам ишладим, мустакиллик бошида хам ишладим ва хозирги ички ишлар ходимларига бошимни эгиб таъзим киламан. Биров бориб кулини сикиб рахмат деса, биласизми ходим кандай хурсанд булади? Уйига яхши кайфиятда боради. Ички ишлар ходимларининг оила аъзолари уни бошкача иштиёк билан кутади. Ходим бамисоли хар куни жанг майдонидан кайтаётгандек. Уз оёги билан уйидан чикиб кетиб, уйига кайтмайдиганлар, вафот этадиганлар куп. Шу боис уларнинг аксарини одамлар хурмат килади, чунки халк куриб турибди уларнинг ишлаётганини.

– Сухбатимиз якунида халкимизга нима деган булардингиз?

– Аллохдан Ватанимизни мана шу касалликдан фориг килишини сурайман, касал булганларга даво тилайман. Аллох барчамизга сабр-токат берсин.

– Биз хам тахририят номидан сизга саломатлик, халк хизматида куч-кувват ва оилангизга тинчлик тилаймиз.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Хукуматга вакцина харид килиш ва ахоли вакцинациясини амалга ошириш йулларини пухта урганиб чикиш топшириги берилди

Айни дакикаларда президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йигилиши утказмокда. Тадбирда бугун Узбекистон буйлаб коронавирус пандемиясини …