Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди.

«Фитотерапияда хар бир усимлик узига хос тарзда огрикни колдирувчи, тетиклаштирувчи, тинчлантирувчи, юрак фаолиятини яхшиловчи, гипотензия ва гипертензия, яллигланишга карши, балгам кучирувчи ва терлатувчи каби катор таъсирларга эга. Айникса, ошкозон-ичак фаолиятида иштаха очиш, овкат хазм килиш ва ич суришда самарали кулланиб келмокда. Бундан ташкари, кон кетишини ва ивишини камайтирувчи, бактерияларни улдирувчи фитотерапия махсулотлари хам кенг фойдаланилади», деди Шайхова.
«Шифобахш усимликлар моддалар алмашинуви ва кон таркибидаги холестерин микдорини меъёрлаштиради. Уз навбатида, артериал кон босими бир меъёрда булиши, юракда ва бош мияда кон айланиши яхшиланиши, асабларни бушаштириб, уйкусизликни бартараф этиш хам фитотерапиянинг ижобий самараларидандир. Истеъмол килинадиган кукатлар ва зираворлар организмга кушимча кувват беради. Агар фитотерапия уз урнида кулланса, кушимча муолажа сифатида ривожланиш хавфи булган касалликларни бошланмасдан бартараф этиш мумкин», деди шифокор.