Главная / Маданият / Амонатдор чупон – ислом кисса

Амонатдор чупон – ислом кисса

Бир куни Абдуллох ибн Умар ибн Хаттоб розияллоху анху бир дусти билан сафарга чикди.

Улар чарчаб, бир тогнинг ёнида дам олгани утирдилар. Шу пайт олдиларидан бир чупон подасини хайдаб утиб колди.

Абдуллох розияллоху анху уни чакириб:

  • Бу сурувнинг чупони сенми? – деб суради.
  • Ха.
  • Куйларингдан бирини менга сотгин.
  • Бу куйлар менинг мулким эмас. Мен хужайинимнинг куйларини бокиб юрибман.

Абдуллох розияллоху анху унинг канчалик амонатдор эканини синамокчи булиб:

  • Сен бизларга бир куйни сотиб, хужайининга бури еб кетди, деб айтсанг булмайдими? – деди.

Чупон унинг бу сузидан каттик ранжиб:

  • Кизик одам экансиз-у! Тугри, хужайиним мени курмайди, уни алдашим мумкин. Лекин, мени доимо куриб турувчи Аллох таоло киёмат кунида куй хакида мендан сураса, нима деб айтаман, кандай жавоб бераман?! – деди.

Абдуллох ибн Умар розияллоху анху чупоннинг гапидан ажабланиб, Аллохнинг куркувидан йиглаб юборди. Сунг бу чупоннинг хужайинига учраб, ундан чупонни ва куйларни сотиб олиди-да, чупонни озод килиб, куйларни унга хадя килиб берди.

 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

boy-chest-

Энг амонатдор киши – ким?

Ёзнинг кок уртаси, кунлар роса кизиган, иссик авжига чиккан палла эди. Усмон ибн Аффон – …