Главная / Сиёсат / Тошкент вилояти хокими ишдан олинди. Унинг урнини Жахонгир Ортикхужаевнинг собик уринбосари эгаллади

Тошкент вилояти хокими ишдан олинди. Унинг урнини Жахонгир Ортикхужаевнинг собик уринбосари эгаллади

Тошкент вилояти хокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди. Узбекистон президентининг бу хакдаги фармони эълон килинди.

Унинг урнига Тошкент шахар хокимининг эндиликда собик биринчи уринбосари Даврон Хидоятов Тошкент вилояти хокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Бугун, 30 январ куни, Тошкент вилояти халк депутатлари Кенгашининг йигилиши булиб утди. Унда бош вазир Абдулла Арипов хам катнашган. Йигилиш давомида вилоят хокими Рустам Холматов ишдан олинган.


Даврон Хидоятов /Фото: Тошкент вилояти хокимлиги

Йигилишда 2018 йилдан буён Тошкент шахар хокимининг биринчи уринбосари вазифасида ишлаб келган Даврон Хидоятов Тошкент вилояти хокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Хидоятов Жахонгир Ортикхужаевга архитектура, капитал курилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари буйича уринбосар булган. Олдинрок Олмазор тумани хокими Бахтиёр Рахмонов Тошкент шахар хокимининг биринчи уринбосари булгани хабар килинганди.

Маълумот учун, Рустам Холматов 2019 йил 4 июндан Тошкент вилояти хокими вазифасида ишлаб келаётганди.

Яна маълумот

9kRCijsGFB0yqYkU52xOkgHKTAw5JaXB

Туманлар ва шахарлар буйича «яшил», «кизил» ва «сарик» худудлар руйхати эълон килинди

Тошкент шахри буйича барча туманлар “сарик” худудга киритилди. Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекцияси таркалиши билан …