Узбекистон президенти Тошкент шахрида бошкарувнинг алохида тартибини жорий этиш буйича хукукий эксперимент тугрисидаги фармонни имзолади. Бу хакда УзА хабар килди.
Хужжатда кайд этилишича, Тошкентда иктисодиёт тармокларини жадал ривожлантириш ва модернизация килиш, инвестицияларни жалб этиш, ижтимоий сохани ривожлантириш, ахолининг энг мухим муаммоларини тезкор хал килишга тускинлик килаётган тизимли муаммо ва камчиликлар мавжуд.
Эксперимент доирасида Тошкент шахар ва унинг таркибига кирувчи туманлар хокимликлари бошкарув аппаратлари негизида халк депутатлари Кенгаши тасдиклаган бюджет доирасида тегишли хоким томонидан тузилмаси ва штатлари белгиланадиган ва узгартириладиган Тошкент шахар ва туманлар хокимлари девонларини ташкил этилади.
Вазирлар Махкамасига 1 декабрга кадар муддатда халкаро тажрибани инобатга олган холда Узбекистон Олий Мажлиси Конунчилик палатасига «Узбекистон Республикаси пойтахтининг макоми тугрисида«ги конун лойихасини киритиш юклатилди.