Главная / Маданият / Келинлик одоблари

Келинлик одоблари

gul“Келин булиб тушган хонадонимдаги инсонларнинг хеч кайсиси ибодатда эмас, уни устига жанжал куп булади”, – дея кабулга келган очик – сочик кийинган 28 ёшлардаги келин сузини бошлади. “Турмуш уртогим узгариб колганлар, менга эътиборлари йукола бошлаган. Шунинг учун тез – тез жанжаллашиб турамиз. Кандай йул тутишни билмаётибман”, – деб маслахат сурагани келган бу келинни бошка муаммолар хам кийнаётганини билиш кийин эмас эди.

“Оилангизда неча кишисизлар? Кайни буйинларингиз билан муносабатларингиз кандай, гапни шундан бошласак”, – деб сурадим. Шунда аёлни авзойида узгариш булганини сезиб, “Очикчасига айтсангиз, балки сиз уйлаб, ечимини топа олмаётган муаммоларга биргалашиб ечим топармиз”, – деб таъкидлаб куйдим. Бир оз уйланиб, аёлнинг гапларини эшитиб, хайратимни ичимга яширишга мажбур эдим.

“Оилада кайнонам, кайнотам, кайногам оиласи ва бизлар турамиз. Иккита кизим бор. Аммо оиладаги мухитдан кийналиб кетдим. Сизга тугрисини айтсам, кайнотам ва кайногамнинг менга бошкача куз билан карашлари, эрим йугида хар хил гапларни гапириши ёкмайди. Буни эрим хам сезгандек, уйимиздан жанжал аримай колди. Мен нима килишни билмай колдим”. Аёлнинг ташки куринишига разм солиб, сурадим: “Кечирасиз, уйда хам шунака куринишда юрасизми?”. – У жавоб берди: “Ха, шундай кийиниш узимга хам, эримга хам ёкади”. Аёл бош яланг, куйлагининг узунлиги тиззадан анча юкорида, енги йук. Унинг устига куйлаги харир куринишда. Оёгига кийиб олган матохи шу кадар юпкаки, хаммани эътиборини тортиши табиий хол эди. Аёлдан сурадим: “Эрингиз рашк килмайдиларми? Бунака кийим билан нафакат кучада, балки кайни буйинларингизни олдида хам юриш тугри келмайди”. Аёлнинг жавоби тайёр эди: “Менга шунака юриш ёкади”.

Кейинги вактларда келинларнинг кайноталар, кайнукалари ёки кайногалари билан ношаръий муносабатлари хакида турли гапларни эшитиб коламиз. Чукуррок мулохаза килсак, эркакларни чегарадан чикарадиган, ахлокка зид муомала килишга айнан аёлларимизнинг очик – сочик кийинишлари сабабдир. Бундан уттиз – уттиз беш йил илгари оиламизда адамлар телевизор куриб утирганларида оилавий булиб утирсак курар эдик, аммо адамлани бир узлари булса, ёнларида утиришга журъат кила олмас эдик. Бувимлар рахматлик, “Мени хомиладорлигимни кайнотам рахматлик туккунимча билмаганлар. Кийимни сал кенгрок кийиш керак. Аёл бошяланг юрмаса, шунда хаёси узи билан булади”, – деб куп таъкидлар эдилар.

Хозирда эса куча – куйда аёлларимизни, хатто ёши катта аёлларимизни калта, харир куйлакларда куриб коламиз. Улардан ёшларимиз ибрат олиб, “Кийса булар экан” деган фикрга бориб колишмокда. Авваллари ховлиларда ички ховли, ташки ховли булар эди. Ховлиларнинг бундай курилиши аёл ва эркакларнинг алохида кутиш ёки аёл – эркакларни аралашиб юрмаслиги кузда тутилган. Хозирги вактда хам мана шундай ховлилар сакланиб колинган. Аммо аввалги хаё, уят камайгандек.

Келиннинг бошида румоли, атлас куйлагидан билар эдик келинлигини. У вактдаги келинларда куйлак, лозим, румоли билан хаёси, ибоси, кайни буйинлар билан масофани каттик ушлаб, муомала килишлиги билан ажралиб туришар эди. Бундан ташкари келин оилада эри ёки кайнонаси булсагина бошкалар билан бирга утирган. Кайнота ёки кайнога билан бир хонтахта атрофида ёлгиз утирилмаган. Чунки бундай холларда фитна булиши табиий холдир.

Хозирда эса куча кийими, уйда кийиладиган кийим, ёток кийимларни бир – биридан фарки булмай колди. Турмушга чикмаган киз ёки келинми уни хам фарклаб булмайди.

Аёл иффатли, номусли ва андишали булиши учун аввало хулки, одоби гузал булса, яхшилик томон узгариши мумкин. Аёлларимиздан, келинларимиздан хаё пардаси кутарилмасин, хаё пардаси кутарилган оилаларда эркаклар ориятларининг дарз кетиши, оилавий таназзуллар, норасида гудакларнинг куз ёшларининг тукилиши юз беради.

Мунира АБУБАКИРОВА
Узбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Курбон Хайити куни харакатланиш кун давомида тулик тухтатилади, байрам оила даврасида утказилади

Узбекистонда 2020 йил 31 июль куни бутун сутка давомида республика микёсида харакатланиш, автотранспорт воситаларининг, йуналишсиз …