Шу йилнинг 12 апрель куни бошланган Кувайт шахридаги VIII Халкаро Куръони карим мусобакаси давом этмокда.
Мусобака куйидаги 4 йуналишда утказилмокда:
1.Куръони каримни тажвид коидаси билан тулик ёддан укиш.
2.Куръони каримни ун хил кироат билан тулик ёддан укиш.
3.Куръони каримни тажвид коидалари билан тиловат килиш.
4.Куръони каримга хизмат киладиган муассасалар ва жамиятлар лойихаларидан энг яхшисини такдирлаш.
Кувайт “Вакф ва Ислом ишлари Вазирлиги”даги Куръони карим булими мудири Ахмад Тавил уз сузида мазкур мусобакани утказишдан Куръони каримни ёддан укиш ва тафсир килиш буйича ёшларни мусобакага кизиктириш, уларни Куръони карим хулклари ва одоблари билан хулкланишга рагбатлантириш ва Куръони каримга хизмат киладиган энг яхши лойихаларни мукофотлаш максад килинганини таъкидлади.
Шунингдек, Ахмад мусобака фаолияти давомида илмий мажлислар ва кургазмалар ташкил килиниши, Куръон илмлари буйича етук олимларнинг Куръони карим фазилати ва шу каби масалалар хакидаги маърузалари тингланишини кушимча килди. Маълум килинишича, бу йилги мусобакада 80та давлатдан 124 нафар вакиллар иштирок этмокда.
Юртимизнинг 2 нафар вакили – Тошкент ислом институти “Тахфизул Куръон” кафедраси талабаси Нуриддинов Аъло ва “Саййид Мухйиддин махдум” Ислом билим юрти талабаси Абдухалимов Ахмадулло Кувайт давлатида утказилаётган мазкур мусобакада иштирок этмокда.