Главная / Спорт / Диллиан Уайт реванш жангида Александр Поветкинни 4-раунддаёк дахшатли нокаутга учратди

Диллиан Уайт реванш жангида Александр Поветкинни 4-раунддаёк дахшатли нокаутга учратди

Профессионал бокснинг огир вазн (+90,7 кг) тоифаси вакиллари Александр Поветкин (36-3-1, 25 КО) ва Диллиан Уайт (27-2, 19 КО) Тошкент вакти билан 28 март, якшанба куни Гибралтардаги Europa Point Sports Complex мажмуасида узаро тукнаш келди.

Фото: Matchroom

Поветкин ва Уайт уртасидаги реванш жанги 4-раунддаёк якунига етди. Британиялик боксчи 4-раунд сунгида кетма-кет ута кучли зарбалар йуллаб россиялик ракибини дахшатли нокаутга учратди ва галабани узиники килди.

Кайд этиш жоиз, томонларнинг 2020 йилнинг августида булиб утган дастлабки жангида Поветкин Уайтни нокаут эвазига таслим этганди.

Диллиан Уайт ушбу галаба оркали WBC йуналишида вактинчалик чемпион макомини кулга киритди.

Поветкин—Уайт уртасидаги жангнинг тулик видеосини бу ерда томоша килиш мумкин — видео.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

shaxmatist

Узбекистонлик 16 ёшли шахматчи амалдаги жахон чемпионини маглуб этди

Россиянинг Санкт-Петерберг шахрида утказилаётган шахматнинг блиц ва рапид йуналишлари буйича жахон чемпионатида сенсация юз берди. …