Главная / Иктисодиёт / 24 майга кадар фукароларни хориждан олиб келиш буйича чартер рейслар руйхати эълон килинди

24 майга кадар фукароларни хориждан олиб келиш буйича чартер рейслар руйхати эълон килинди

Узбекистон 11-24 май кунлари давомида 12та рейс оркали хориждаги фукароларини эвакуация килади. Бу хакда Транспорт вазири матбуот котиби Навруз Ашурматов маълум килди.
kmye4l1o7lnwb21ou6dexyfk0ap2bswo_mediumАОКАда утказилган брифингда хорижий мамлакатлардан фукароларни кайтариш буйича амалга оширилаётган ишлар тугрисида маълумот берилди.

Маълум килинишича, хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари хамда миллий авиакомпания вакиллари томонидан ватанга кайтиш истагини билдирган фукароларнинг руйхатлари шакллантирилган.

Жорий йилнинг 11 майидан 24 майига кадар фукароларни хориждан олиб келиш жадвали хам тайёрлангани маълум килинди.

Рейслар жадвали: 

13 май. Тошкент – Истанбул – Тошкент  7:40
14 май. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент 8:35
15 май. Тошкент – Дехли – Тошкент 12:00
16 май. Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент 11:00
17 май. Тошкент – Козон – Тошкент 11:00
18 май. Тошкент – Москва – Тошкент 7:20
19 май. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент 8:35
20 май. Тошкент – Москва – Тошкент 7:20
21 май. Тошкент – Истанбул – Тошкент 7:40
22 май. Тошкент – Лондон – Тошкент 14:00
23 май. Тошкент – Новосибирск – Тошкент 13:00
24 май. Тошкент – Шаржа – Тошкент 11:00.

Амалга ошириладиган парвозларга дипломатик ваколатхоналар хамда консуллик муассасалари томонидан фукаролар руйхатга олинади хамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига такдим этилади ва фукаролар ушбу руйхат асосида хаво кемаси бортига киритилади.

Руйхатга биринчи навбатда касал ёки бемор фукаролар, ёш болали ва хомиладор аёллар хамда кекса ёшдаги фукаролар, шунингдек бекор килинган доимий авиакатновларга чипта харид килган фукаролар куйилади.

Чипталарни фукаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халкаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин булади.

Узбекистонга кайтган барча фукаролар 14 кундан кам булмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Яна маълумот

Rj1axTqfRwTjCISEOyi1jmaKQK8ga0NG

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сумдан 309 млн 900 минг сумгача нархда сотувга чикарилади. …