Главная / Жамият / Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. “Ишдан ортиб тил урганишга кучим колмаяпти”. “Бу кетишда IELTS имтихонини кандай топшираман?” Kun.uz тил урганувчиларда учрайдиган шу каби саволлар ва улар дуч келадиган муаммолар хакида тажрибали педагог, IELTS инструктори Барно Мукимова билан сухбатлашди. 

Video Player

“Инглиз тилидан ёмон укиганман”

— 7-синф пайтимда урганишни бошлаганман. Онам радиода укув маркази рекламасини эшитиб колган ва мени уша марказга укишга берган. Онам бироз уз устида ишласин деган булсалар керак. Чунки мактабда факатгина инглиз тилидан 4 бахо олганман ва бир хафта кайфиятсиз юрганман. Бу хаётимдаги ягона 4 бахо эди. Бошлангич синфларни рус мактабида укиганман. У мактабда инглиз тили утилмасди, 5-синфдан узбек мактабига утганман. У ерда бошлагич синфларда хам инглиз тили утилгани учун мен бошкаларданортда колганман. Ва мен учун энг кадрли ва бу тилни узлаштиришимга туртки булган 4 бахони олганман. Уша пайтда ёмон булган мен учун, лекин хозир яхшиям шу иш булган экан дейман.Укитувчиларим доим талаффузинг булмайди, сенда ухшамайди дерди. Лекин Узбекистонда биринчилардан булиб “speaking”дан кам сонли 9 балл олганлардан булганман.

“Тил урганишда максадни тугри куйиш керак”

— Нега инсонинглиз тилини урганишни бошлайди, аммо кейин ташлаб куяди? Содда нарсаларда маъно куп барибир. Менинг биринчи бошлашимга сабаб — инглизча кушиклар, киноларнинг маъносини тушунишни истаганман. IELTS олиш, кимгадир исботлаш деган нарсалар булмаган. Чин дилдан шу кушикларни тушунишни истаганман. Ургана бошлагандан кейин хам хали тулик тушуна олмаяпман деган фикр билан тухтамай харакат килаверганман.

Инсон хеч качон бир жойда тухтаб турмайди, ё ортга кетади, ё олдинга. Инглиз тилини урганишдан максад IELTS’дан 6 балл олиш ва укишга кириш булса натижага эришгач купчилик урганишнийигиштириб куяди. Агар бошка нарсаларни максад килиб олса, у инсон тухтамайди. Шунинг учун максадни катта куйиш керак, иложи булса, уша максадга эришиш имконсиз булсин бир умр. Тогдай тиласанг, кирдек беради, деган гапга тугри келади.

Болалари куп тил билишини истаётган ота-оналарга тавсия…

— Фарзанди инглиз тилини тез урганишини истаган одам ташкаридан босим утказиши керак. Лекин бунинг хаётий давомийлиги кам. Агар ростдан бутун умрлик билимга эга булишни исташса, боланинг узида хохиш уйготишга харакат килиш лозим. Бунинг учун эса боланинг кизикишларига ахамият бериб, уша кизикишга боглаш керак тилни. Уч ёшгача болангизни нимага кизикишини кузатиб билсангиз булади. Масалан, дизайнерликка кизикадиган болага сен инглиз тилини ургансанг, Парижга кургазмаларга борасан, десангиз унда максад пайдо булади. Боланинг ичида хохиш — олов уйгондими, уни тухтатиш кийин булади. Факат уша уйготувчи нуктани топа билиш керак. Ва энг яхши тарбия — урнак булиш.

kgnbirjhvqvn3um-bvt09b_d6i0v9lri

Мен учун онам жуда яхши урнак булган. Доим менга биринчи булишим кераклигини уктирган. Бу нарса психологик томондан сал нотугри ёндашув, лекин шу гаплари менга таъсир килган. Онам мусаххих булгани учун жуда куп китоб укирди. Хар бир мавзуга бирорта китобдан мисол келтира оларди. Мен учун идеал хар доим онам булган.

Тил ва хиссиёт…

— Тилни энди урганишга киришганимда, кийин эмас, 3 ой ичида урганса булади деб уйлаганман. Яъни маълум бир муддатда тил урганиб булинади деб билганман. Лекинбу бутун умр давом этадиган жараён экан. Яна бир нарса бор, яъни кишида она тилиси кай даражада булса, кейинги урганадиган тили ундан ортик булолмайди. Узбек тилида яхши гапиролмаса, инглиз тилида хам шундай булади.

Тил урганаётган укувчида энг куп эшитадиган шикоятларимдан бири билган сузларини гапирганда, иншо ёзганда ишлатолмаслиги. Бир нарсани тушунишлари керак: инглиз тилидан таржима шартли булади. Яъни шартли таржима сифатида ёдланган сузни каерда кандай кулланишини билмайди. Шунинг учун хам энг тугри йули контекст ичидан урганиш. Шу билан бирга эмоциялар кузгалган холатда урганиш катта фойда беради, дейлик, кушиклар, узига ёккан сахналардаги контекстлар ичидан. Ёки булмаса жахли чикканда, шахд билан киришса.

“IELTS — инглиз тилини билишда аник улчов эмас”

—8 марта IELTS топширган инсон сифатида айтишим мумкинки, бу тил билиш даражангизни улчашда охирги тухтам эмас. Имтихонга кай холатда боришимиз ёки биздан имтихон олувчининг уша кунги эмоционал холати хам имтихон натижасига таъсир килади. Баъзида имтихоннинг савияси одатдагидан кура юкори булиши мумкин. 18 ёшли болага хаётий тажриба талаб этиладиган саволлар берилади, лекин унда бундай тажриба йук. Буям бир таъсир килувчи омил. Шунинг учун “менинг инглиз тилим шунчалик ёмонки, мен 6 олдим” деган хулоса жуда нотугри булади.

IELTS имтихони натижасига таъсир килувчи омиллар…

— Инглиз тили урганишда асосий 5 та боскич бор (аслида умумий 6 та), шу боскичларнинг 4 тасидан утган булиш керак биринчи навбатда. Кейин 20 та кенг таркалган мавзулар бор, уша мавзуларда тушунча ва куникмалар булиши керак. Бир-икки уринишда ухшамаса, таслим булиш керак эмас. “Йук, мен эплолмас эканман” деб онгингизни копконга туширишингиз керакмас. Ун марта ухшамаса, сиз ун марта килиниши керак булмаган хатоларни килдингиз ва уларни такрорламаслик кераклигини ургандингиз. Ухшамаган вазиятлардан хулоса чикариш керак.

Баъзи укувчиларим кутганимдан юкори натижа олади, баъзилари эса акси. Психология, фалсафа мухим урин тутади, бу нарсаларнинг боглик томони куп. Болани уришиш, куркитиш натижа бермайди. Тушунтириш керак болага. Бола тушунсин унга нима учун бу натижа керак.

Имтихонга бир-икки хафта колгач, болалар курка бошлайди, чузсамми деб уйлаб колади. Вакт хеч качон етмайди. Куркиш — инсон инстинкти. Чузса хам, яна шунака куркув пайдо булаверади имтихон олди. Укитувчи эса бу куркувлар табиий холат эканини тушунтириши лозим. Агар имтихондан паст балл олса, сикилиб колади купчилик. Бу нотугри— сикилиш, депрессия оркали хали хеч ким муаммосини ечгани йук.

Тил урганишга кайта-кайта уриниб, ургана олмаслик…

— Урганиш учун инсоннинг ичида катта сабаби, максади булиши керак. IELTS ёки бошка нарса билан эмас, уша инглиз тилида гаплашувчи чет элликлар билан гаплаша оладими, йукми, шу билан улчаш керак. Ушалар даражасида гапира бошласа, хакикий натижа шу булади.

Ишдан буш вактда инглиз тилини урганяпман деган босим билан эмас, уйинлар, кунгилочартарзда урганиш керак. Масалан, Duolingo каби дастурлар оркали. Секин-секин урганиб боради. Бошида кунига битта сузни урганишни максад килинг ва шуни бажаринг. Узингиз учун кайси усулда урганиш кизик булса, шундан фойдаланинг давомийлиги булади.

“Маъносиз булса хам инглиз тилида шунчаки гапиринг”

— Мен инглиз тилини урганишнинг 5-боскичида хам гапиролмаганман, дарсларда хам узбекча гапирардим. Кейин устозим, атрофингдаги нарсаларга караб, худди рэп укигандек инглиз тилида гапиравер, деган маслахат берган. Шунчаки гапиравериш керак экан, фарки йук, маъносиз булса хам. Шу нарса иш берган. Мен гапирадиган гапимни куп уйлайверишни тухтатдим бу оркали. Нотугри гапириб куяман деган хадикни унутиш фойда беради. Яна бир иш берган нарса — узим билан хам инглиз тилида гаплашиш булган. Хаёлдан утказаётган, уйлаётган нарсаларни хам инглиз тилида килиш керак.

Уйлашимча, хаммада урганиш кобилияти бор. Лекин урганиш, кабул килиш техникаси хар хил булади. Бир талабам дарсларда бахс килаверарди. Гашимга тегарди, менга ишонмаяпти деб уйлардим. Карасам дустлари билан хам худди шундай. Кейин билсам, у хамма нарсани мана шу усулда эслаб колиб узлаштирар экан. Урганиш механизмини топа билиш керак. Аввало инсон узини тахлил килиб куриш керак, яъни нимага керак буни урганиш, нимага кизикаман, кандай урганувчиман каби саволларни бериши керак узига.

Тилни мустакил урганиш…

— Хорижий тилни мустакил урганса булади. Масалан, чакалокка грамматикани хеч ким ургатмайди, узи секин-секинлик билан гапиришни урганади. Тасаввур яхши ишлаши керак. Атрофдаги нарсалар, ходисаларга ассоциация сифатида урганиб бориш лозим. Ёш бола биринчи сузларни, кейин буйрук гапларни ва бошкаларни урганади, мустакил урганувчилар хам худди шундай килиши керак. Тугри, дарсларда махсус тизим буйича утиладиб.Бу мухим, аммо дунёда битта инсон мустакил тил ургана олган булса, демак, сиз хам ургана оласиз. Бунинг учун шахсий интизом булиши лозим. Чунки биз тепамизда кимдир туриб буйрук бермаса килмасликка урганганмиз. Энг кийин иш инсон узини-узи бошкариши. Шуни эплай олсангиз, мустакил ургана оласиз.

Боланинг мактабда инглиз тилини узлаштиролмаслиги…

— Бунга сабаблар куп булиши мумкин. Улардан бирига тухталмокчиман. Бизда педагогикаОТМларида булажак инглиз тили укитувчиларига инглиз тили утилади. Шу хато. Биз уларга инглиз тилидан кандай дарс беришни ургатишимиз керак. Дарсга кизикмаётган, суз ёдлолмаётган, дарсни узлаштиришга кийналаётган болалар билан ишлаш буйича уларда база шаклланиши керак.

Чунки булажак укитувчи инглиз тилини билган холда ОТМга кириши керак. 4 йил фанни укитишни урганиш керак. Амалиёт булиши керак. Хозир инглиз тилини биладиган кадрлар чикариляпти, дарс берадиганлар эмас. Шунинг устида ишлашимиз керак.

“Аёл укитувчини хохлашмасди”

— Хозир укув марказлари купайгани сари тажрибасиз укитувчиларни хам ишга олиш холатлари кузатилади. Укув марказидаги иш фаолиятимни ёрдамчи укитувчиликдан бошлаганман. У пайтлари аввал тажрибали укитувчининг дарсига кириб урганардик. Секин-секин 5-10 дакика дарс утиб малакамизни ошириб, кейин тулик дарсга кирганмиз. Бошида тил урганувчилар олдида кулим калтирарди, хозир 500 кишилик аудитория билан хам бемалол ишлай оламан. Чунки бу учун тажриба орттирдим йиллар давомида. Бир куни эрталаб уйгониб, “мен энди IELTS’дан дарс бераман”, демаганман, албатта. Секин-секин тажриба туплаганман.

Бир укув марказига ишга кирганимда менга марказ рахбари “IELTS’дан сертификатингни олиб кел”, деб колди. Менинг натижам уша пайтда укув марказида IELTS’дан дарс бераётган укитувчининг баллидан ярим балл паст булган. Лекин дарс бериш иштиёким у укитувчиникидан куп булса бор эдики, кам эмасди. Аммо уша ярим балл хисобига менга ишончсизлик билдиришган. Чунки биз салохият, имкониятларимизни ракамлар билан улчашга урганиб колганмиз. Масалан интернетда кимнингдир видеоси бир миллионта курилган булса, уни аклли булса керак деб уйлаймиз. Айтайлик мушукнинг пианино чалаётган видеоси шунча курилди, бу мушук аклли деганимас-ку.

Бундан ташкари, фаолиятимни бошлаган пайтларим жамиятда аёл киши оила ташвишлари билан дарсни куп колдиради деган караш хам бор эди. Айникса, ота-оналар хам боласига аёл укитувчи дарс беришини исташмасди, купчилиги эркак укитувчи сурашарди. Бу хам ишимга таъсир килган. Бу фикрга кушилмайман. Аксинча, аёлларда оналик инстинкти булгани учунми, боланинг кайфиятини, булаётган узгаришларини билади, укувчисини купрок тушунади деб уйлайман. Яхшиям хозир жамиятда бундай карашлар анча узгарган.

Иш ва ракобат

— Узимни яхши педагог, лекин ёмон бизнесмен деб биламан. Мен учун хозирда мухим масала — сифатли таълим билан бизнесни устириш. Лекин сифатни изидан кувган инсон, доим хам даромадни кетидан кувиб етолмайди. Мен бизнесда янгиман. Мен учун максад—укувчиларимнинг яхши натижа курсатиши, хаётда уз урнини топиши, уларнинг дунёкарашини яхши томонга узгартириришига хисса куша олишим. Хозир менгакупрок шу нарсалар мухим улчов.

Бахт хотиржамликда…

— Бахтимни хотиржамликдан топяпман. Шошилган инсон эртани кутиб яшайди, сикилган одам эса утмиши билан. Кеча хам, эрта хам йук, бугун — бор. Бир файласуфнинг сиз хар дакика уласиз деган гапи бор, яъни яшалган умр, вакт кайтмайди, йук. 34 ёшга кирган булсам, мен 34 йил улдим. Хозирги кунда яшаш, килиш керак булган ишни бугун килиш керак. Эртага деган нарса уз-узни алдаш, бахона. Хеч кандай шартларсиз, бугунги кунимда бор нарсаларга шукр киламан, хурсанд буламан — шулар мени бахтли килди. Тил урганмокчимисиз хозирок бошланг. Урнингиздан туринг ва шунчаки бошланг.

Яна маълумот

wRbr7uen2f6iJGdmHir3DWxRJbwCmhm1

Оккургондаги оила нимадан захарланди?

Оккургон туманида бир оиланинг 7 аъзоси номаълум моддадан захарланиб, улардан 4 нафари халок булди. Туман …