Главная / Жахон / Дунёнинг энг бой миллиардерлари 30 млрд доллардан купрок маблаг йукотди

Дунёнинг энг бой миллиардерлари 30 млрд доллардан купрок маблаг йукотди

Дунёнинг энг бадавлат миллиардерлари Fed рахбари Жером Пауэллнинг нуткидан кейин 30 млрд доллардан купрок маблаг йукотди. Бу хакда Forbes хабар бермокда.

Нутк саккиз дакика давом этиб, унда Пауэлл келажакда фоиз ставкалари усишда давом этишини таклиф килган.

Forbes маълумотларига кура, дунёдаги энг бадавлат тадбиркор, Tesla рахбари Илон Маскнинг бойлиги 5,4 млрд долларга камайди. Хозир унинг капитали 257,3 млрд долларга бахоланмокда.

LVMH компаниясининг асосий эгаси Бернард Арно 4,5 млрд доллар йукотди, унинг бойлиги 161,7 млрд долларни ташкил этмокда. Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги 6,5 млрд долларга камайиб, 155,3 млрд долларга етди.

jerom

Google асосчилари Сергей Брин ва Ларри Пейж тахминан 5 млрд доллар, сармоядорлар Уоррен Баффет ва Ларри Эллисон хар бири 3 млрд доллардан, Билл Гейтс эса 2 млрд доллардан купрок зарар курди.

Хиндистонлик миллиардер ва Аdani Group конгломерати эгаси Гаутам Адани дунёдаги энг бой унта одам руйхатида пулини йукотмаган ягона одамга айланди. Унинг бойлиги 1,6 млрд долларга ошиб, 140,1 млрд долларга етди.

 Bloomberg хисоб-китобларига кура, энг бой америкаликлар Жером Пауэллнинг нуткидан кейин жами 78 млрд долларгача йукотган.

Пауэллнинг баёноти фонида АКШ фонд бозори чукди. S&P 500 3,4 фоизга тушиб кетди, бу июнь ойининг урталаридан бери энг ёмон курсаткичдир.

Microsoft, Amazon, Tesla ва Alphabet акцияларини уз ичига олган Nasdaq 100 индекси 4 фоиздан купрок пасайишни курсатди.

Аввалрок дунёнинг энг йирик фонди рекорд даражада — 174 млрд доллар йукотгани хакида хабар берилганди.

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Куролли кучлари бош кумондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …