Главные новости
Главная / Маданият / Намоз укиш тартиби аёллар учун
<

Намоз укиш тартиби аёллар учун

Тоза кийим, тоза бадан, намоз укиладиган тоза уринда тахорат билан киблага юзланган холда намоз укишга киришилади. Намоз куйидаги тартибда укилади.
namaz-jenshinam
Икки ракатли суннат намозлари укиш тартиби:
1. Каъба томонга юзланиб «Бомдод (ёки пешин, шом, хуфтон) намозининг икки ракат суннатини холис Аллох учун укишга ният килдим» мазмунида ният килинади.
2. Икки кул кафтини киблага карата кутариб, бош бармок кулок юмшогига теккизилади ва «Аллоху акбар», дея такбир айтиш билан намоз бошланади.
3. Кулларни ковуштирган холда киндик остида тутиб «Сано» («Субханака аллохумма…») укилади.
4. Тааввуз («Аъузу биллахи…»), басмала («Бисмиллах…») билан Фотиха сураси, кейин тааввуз ва басмала айтмай зам килиб (кушиб) бирорта сура укилади.
5. «Аллоху акбар» деб эгилиб рукуъга борилади, бунда уч марта «Субхана роббийал-ъазийм» (Улуг Роббим покдир), дейилади.
6. Белни тиклаётиб «Самиъаллоху лиман хамидах» (Узига хамд айтган кишини Аллох эшитади), дейилади. Тула тикланиб булгач «Роббана лакал хамд» (Роббим, мактов факат Сенгадир), дейилади.
(Жамоат билан намоз укилганда имом аввалги дуо билан кифояланади, иктидо килувчи (эргашувчи) кейингисининг узини айтади)
7. «Аллоху акбар» деб ерга аввал тиззалар, кейин кафтлар, сунг бурун ва пешона куйилиб, сажда килинади. Бунда тирсаклар ерга ва бикинларга теккизилмайди, барча аъзолар, хусусан, оёк бармоклари иложи борича киблага юзлантирилади. Саждада уч марта «Субхана Роббийал-ъало» (Олий Роббим покдир), дейилади.
8. «Аллоху акбар» деб саждадан бош кутарилади ва чап оёкни тушаб, унг оёк кифтини тик килиб, бармоклар киблага юзлантирилган, икки кул кафти учи тизза баробарига куйилган холда утирилади.
9. «Аллоху акбар» деб иккинчи марта юкоридаги каби сажда килинади.
10. «Аллоху акбар», деб хеч нарсага суянмай иккинчи ракатни укиш учун уриндан турилади.
11. Иккинчи ракатда хам «Бисмиллах…» билан Фотиха сураси, оркасидан Куръондан билганича бирор сура ёки узунрок  оят укилади.
12. Биринчи ракатдагига ухшаш рукуъ, саждалар килинади.
13. Саждадан сунг унг оёгини тиклаб, чап оёги устига утиради ва аввал «Ташаххуд» («Аттахиййат…»), ортидан икки саловот («Аллохумма солли ъала…» ва «Аллохумма барик ъала…»), кейин дуолар («Роббана…») укиб, аввал унг елкага, кейин чап елкага «Ассалому алайкум ва рахматуллох», деб салом беради, шу билан икки ракат намоз якунланади. Икки ракатли фарз намозлари укиш тартиби хам бундан фаркланмайди.
ВИДЕО

Турт ракатли суннат намозини укиш тартиби:
1. “Турт ракатли пешин намози суннатини холис Аллох учун укишга ният килдим” мазмунида ният килинади.
2. Куллар кафтини киблага каратиб такбир (“Аллоху акбар”) айтилади.
3. Куллар богланиб, Фотиха ва ортидан бирор сура кушиб укилади.
4. Такбир билан рукуъга бориб, уч марта “Субхана Роббиял азийм” дейилади.
5. Тикланиб “Самиъаллоху лиман хамидах”, “Роббана лакал хамд” дейилади.
6. Такбирлар билан икки марта сажда килиб, хар бирида “Субхана Роббиял аъла” дейилади.
7. Яна такбир билан тикланиб, юкоридаги тартибда иккинчи ракат хам адо этилади.
8. Иккинчи ракат саждасидан сунг факат “Ташаххуд” (“Аттахият”) укиб, такбир билан учинчи ракатга турилади.
9. Учинчи ракатда хам Фотиха, бирор сура кироат килинади.
10. Такбир билан рукуъга борилади, икки марта сажда килинади.
11. Такбир билан туртинчи ракатга турилади, Фотиха, бирор сура кироат килинади.
12. Такбир билан рукуъ ва икки марта сажда килинади.
13. Кейин чап оёк устига утириб, унг оёкни бош бармогига  тиклаган холда “каъдаи охир”да “Ташаххуд”, саловотлар, дуолар укиб, икки томонга салом берилади.
Уч ракатли намоз укиш тартиби: 
1. Аввалги икки ракат юкорида баён этилган икки ракатли намоз укиш тартибига кура адо этилади.
2. Иккинчи ракатдан сунг “каъдаи уло”да факат «Ташаххуд» укилади ва учинчи ракатга «Аллоху акбар» деб турилади.
3. Учинчи ракатда «Бисмиллах…» билан Фотиха сурасининг узи укилади, сунгра юкоридагидек рукуъ ва сажда килинади.
4. “Каъдаи охир”да утириб, «Ташаххуд», саловотлар ва дуоларни укигач, салом бериб намоз якунланади.
Турт ракатли фарз намозларини укиш тартиби:
“Турт ракатли пешин (ёки аср, хуфтон) намозлари фарзини холис Аллох учун укишга ният килдим” мазмунида ният килинади.
2. Такбир билан намозга киришилади.
3. Кулларни киндик остига боглаб, Фотиха ва бирор сура кироат килинади.
4. Такбир билан рукуъга борилади.
5. Такбир билан тикланиб, сунгра яна такбир билан икки марта сажда килинади.
6. Иккинчи ракатга туриб, уни хам шу йусинда бажарилади.
7. “Каъдаи уло”да факат “Ташаххуд” укиб, такбир билан учинчи ракатга турилади.
8. Учинчи ракатда факат Фотиха сурасининг узи кироат килинади ва яна такбир билан рукуъ ва икки сажда килинади.
9. Такбир билан туртинчи ракатга туриб, бунда хам факат Фотиха сурасининг узи укилади.
10. Такбир билан рукуъ ва икки сажда килинади.
11. “Каъдаи охир”да “Ташаххуд”, саловотлар, дуолар укиб, икки томонга салом бериб, намоз якунланади.
Турт ракатли суннат намозлари хам турт ракатли фарз намозлари каби адо этилади. Факат турт  ракатли суннат намозларида учинчи ва туртинчи ракатларда Фотихадан сунг бирор сура зам килинади (кушиб укилади).

ЯНА МАЪЛУМОТ

Аёл киши уйчи кийимда намоз укиши

Бисмиллахир рохманир рохийм

Аллохнинг Узигагина хамдлар, Унинг пайгамбари Мухаммад ибн Абдуллохга, у зотнинг оиласи ва сахобаларига салавоту саломлар булсин.

Сунг …

Бугунги кунда купчилик аёлларни намоз укишганида уйчи кийим, иштон, лозим, халат ёки шу каби тор, калта кийимларда намоз укиётганларини гувохи буламиз. Бундай кийимларда укилган намоз кабул буладими ёки йукми деган савол купчилик мусулмонларни, хусусан муслима опа-сингилларимизни кизиктирса ажаб эмас.

Аввало шуни эслаб утишимиз лозимки, Аллох таоло намоз укишга тараддуд кураётганларга зийнатланишини амр килди. Аллох таоло айтади:

«Эй Одам болалари, хар бир сажда чогида зийнатланингиз, хамда (хохлаганингизча) еб-ичаверинглар, факат исроф килманглар. Зотан, У исроф килгувчи кимсаларни севмас» (Аъроф: 31).

Шундай килиб, кимки намоз укимокчи булса, ушанга намоз учун зийнатланиши буюрилган. Купчилик мусулмонлар эса ушбу буйрукка хилоф равишда тунги пижамасида ёки иш кийимида намоз укийди ва узини намоз учун зийнатламайди. Аллох эса гузалдир ва гузалликни яхши куради.

Уламоларнинг фикрича зийнатланишликнинг энг оз микдори, бу авратни ёпишликдир. Шундан келиб чикиб улар айтишдики, авратни ёпиш намозни кабул булишидаги мухим шартларидан бири хисобланади. Кимки авратини ёпмаса, намози кабул булмайди.

Уларнинг «авратни ёпиш» деган сузларидан шу нарса тушуниладики, авратни ёпишлик фарз ва бунда нимадан фойдаланилганликнинг фарки йук. Бу холатда намоз раво булади, хатто аврат шаклини билинтириб турадиган кийим булса хам.

Бу турли мазхаб уламолари баён килган хакикатдир. Куйида айтилган сузларга баъзи шархларни келтирамиз.

1 – Ханафий мазхаби:

«Ад-Дур ал-Мухтор» (2/84)да айтилади: «Агар у тор ва тана шаклини билинтириб туришининг фарки йук». Иктибос тугади. Яъни, бу ерда намозда кийиладиган кийим назарда тутилган.

Ибн Обидийн рохимахуллох узининг «ад-Дур ал-Мухтор»га килган шархида деди: ««Агар у тана шаклини билинтириб туришининг фарки йук» ибораси шуни англатадики, агар ушбу кийим думбага ёпишиб турса деганидир. Бирок агар кийим калин булса ва унинг ортидан тер рангини ажратиб булмаса, шунингдек агар у тана аъзоларига ёпишиб турса ва унинг шаклини тана аъзолари куриниб тургандек курсатиб турса – хатто шундай булса хам бу намоз раво булмайди дегани эмас. Чунки аврат хали хам ёпилиб турибди». Ибн Обидийндан иктибос тугади.

2 – Шофиий мазхаби:

Имом Нававий рохимахуллох «ал-Мажмуъ»да (3/176) айтади: «Агар (тери) ранги бекилса, аммо тана аъзоси катталиги билиниб турса, масалан, тизза ёки думба ва хоказолар, (бундай холатда) намоз раво булади. Чунки аврат бекилган. Доримий ва «ал-Баён» муаллифи айтишдики, агар тана шакли куринса намоз раво булмайди. Бирок бу очик хатодир». Имом Нававийдан иктобос тугади.

3 – Моликий мазхаби:

«Ал-Фаваки ал-Даваний»да (1/216) айтилади: ««Агар одам битта кийимда намоз укиса, намози раводир»: бу керакли шартларга жавоб беради. Бу эса кийимнинг бирор нарсани курсатмайдиган даражада калин булишлигидир. Акс холда макрух булади. Яна кийим унинг бутун танасини ёпиб туриши керак. Агарда кийим шахсийрок хисобланган факатгина авратни беркитиб турадиган булса ёки аврат шаклини курсатиб турса, бунда (кийимда) намоз укиш макрух булади ва агар етарлича вакт колган булса намозни такроран укиши керак булади». Иктибос тугади.

Эслатиб утмокчимизки, авратни шаклини билинтириб турадиган кийимда намоз укишлик макрух, харом эмас.

«Хошия ад-Дасукий»да айтиладики, аврат шаклини билинтириб турадиган кийимда укилган намоз раво, аммо макрух булади. Агар етарлича вакт колган булса намозни кайта укиб куйишлик мустахаб булади.

«Балгатул Салик»да (1/283) айтиладики: «Мато калин булиши керак, яъни куриниши шаффоф булмаслиги керак ва умуман ичи куринмаслиги керак ёки диккат билан караганда шаффоф булиши мумкин. Агар мато бир караганингдаёк ичи куринадиган булса, бу худди унинг булмаганидек (яъни бу худди ялонгоч намоз укиётганингдек булади, чунки у беркитмайди). Аммо агар мато яхшилаб караганингда ичи куринса, агар вакт булса у намозни кайта укиши керак булади. Бу худди кийим аврат шаклини билинтириб турганидек. Чунки бундай кийимда намоз укишлик, тугри карашга кура – макрух». Иктибос тугади.

4 – Ханбалий мазхаби:

Бахутий рохимахуллох «ар-Рауд ал-Муробаъ»да (1/494) айтади: «Кийим бадан шакли ёки кисмини курсатмасин дейишлик шарт хисобланмайди. Чунки бундан сакланишнинг имкони йук».

Ибн Косим рохимахуллох «ар-Рауд ал-Муробаъ»га килган шархларида, юкорида келтирилган Бахутий сузларига куйидагича изох беради: «Бу уч имом – Абу Ханифа, Молик ва Шофиий рохимахумуллохлар иттифок килган кавлдир. Яъни ушбу масаладаги имом Ахмаднинг карашлари, уч бошка имомларнинг карашига мувофик келади».

Ибн Кудома рохимахуллох «ал-Мугний»да (2/287) деди: «Агар у рангни бекитса, бирок шаклини курсатса, намоз раво булади. Чунки бундан сакланиш имконсиз». Иктибос тугади.

Мардавий «ал-Инсоф»да (1/471) деди: «ал-Мажд ибн Таймия деди: Баданининг кисми катталигини курсатиб туриши учун кийимга бирор нарсани боглашлик (масалан камар) аёллар учун макрух. Ибн Тамим ва бошкалар айтишдики: Бели атрофини бирор нарса билан боглаб, масалан камар ва хоказо, намоз укишлик аёллар учун бу макрух». Иктибос тугади.

Шайх Саййид Собик рохимахуллох «Фикхус Сунна»да (1/97) айтадилар: «Авратни ёпадиган кийим кийишлик вожиб, хатто у тор ва аврат шаклини билинтириб турса хам». Иктибос тугади.

Бу авратни билинтириб турадиган даражада тор кийимда намоз укишлик борасидаги уламоларнинг сузлари эди. Улар очик-ойдин айтишмокдаки, бундай холатда намоз раво булади.

Бирок бу одамларни тор кийимда намоз укишликка таргиб килинади дегани эмас. Аксинча, улар тор кийим киймасликлари ёки унда намоз укимасликлари керак. Чунки бу намоз учун килиниши буюрилган зийнатланишга хилоф булади. Бу ерда купрок гап бу намоз равоми ёки йукми деган масала устида борган.

Шайх Солих Фавзон агар аёл киши авратининг шакли куринадиган даражада тор кийимда намоз укиса, унинг намози раво, бирок у бу кийимни кийгани учун гунохкор булади деб фатво берганлар.

У киши айтадилар: «Аёл киши тана аъзосини, шаклини ва думбасини билинтириб турадиган тор кийим кийишлиги жоиз эмас. Тор кийим эркак киши учун хам, аёл киши учун хам жоиз эмас. Бирок бу айникса аёллар учун жоиз эмас. Чунки уларнинг холатида фитна купрок.

Ёлгиз холатдаги намозга келсак, агар инсон аврати ёпилган холда мана шундай кийимда намоз укиса, унинг намози раво булади. Бирок у тор кийимда намоз укигани учун гунохкор. Чунки у тор кийим кийишлик билан намоз талаб килган буйруклардан бирини бузди. Бу биринчи жихат. Бошка жихат шуки, бу фитнага сабаб булади ва эътиборни каратади, айникса аёллар холатида. Шундай килиб, аёллар узларини кенг кийимлар билан тусишлари керак. У кийим уларни бекитиши ва баданларидаги хар кайси аъзоларини курсатмаслиги ёки эътиборни жалб килмаслиги керак. Аникроги, бу аёл кишини тулик беркитадиган кийим булиши лозим». Иктибос тугади («ал-Мунтако мин Фатава шайх Солих ал-Фавзон» 3/454).

Баъзи уламолар Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг: «Кийинган, аммо ялангоч аёллар» деган сузларини, бу тор кийим кийган аёлларга каратилган деб шархлашган. Валлоху аълам.

Аллох пайгамбаримизга, унинг оиласи ва сахобаларига салавоту саломлар йулласин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

tojik-soniya

Тожикча шеърлар / Шерхо

Дуст хакида тожикча шеър Бархез, то нихем сари худ ба пои дуст, Чонро фидо кунем, …