Киргизистон расмийлари утган ойдаги президент сайловида катнашган номзод Умурбек Бабанов устидан жиноят иши очилганини билдирди.
Киригизстон Бош прокуратураси берган маълумотга кура, Бабанов нафрат кузгатиш ва ошкора давлат тунтаришига чакиришда айбланмокда.

Киргизистон прокурорлари Умурбек Бабанов ва яна бир неча шахсни сайловолди кампаниясида мамлакатдаги этник узбекларнинг хайрихохлигини козониш максадида “миллатлараро, иркий ва диний низо кузгашга уриниш” хамда “конституциявий тузумни зуравонларча алмаштириш”га даъват килувчи чакириклар билан чикканликда айбламокда.
Бабанов Козогистон президенти Назарбоев билан учрашуви ортидан сунгги хафталарда Киргизистон ва Козогистон уртасида кучайган сиёсий зиддиятнинг сабабчиси уларок мухокамалар марказида колаётган эди.