Главная / Маданият / Кумиб куйилган олтин кисса

Кумиб куйилган олтин кисса

Пайгамбаримиз – саллаллоху алайхи ва саллам– бир муборак хадисда ушбу вокеани хикоя килиб берганлар:

Бир одам уй сотиб олиб, унда яшай бошлади.

Бир куни уйда ура казиётган эди, олдидан бир катта куза чикиб колди. Ичини очиб караса, олтин билан лик тула экан.

Нима килишини билмай хайрон булди-да, куп бош котирганидан сунг шундай карор килди: Бу уйни менга сотган киши ерга шунча тилла кумилганидан бехабар булган. Мен ундан тиллаларни эмас, уйни сотиб олганман. Бу бойликни унга олиб бориб топширишим керак.

ulgan

Дархол идишни олиб, уйни сотган кишининг олдига борди. Булган вокеани айтиб: Эй дустим, бу идиш сизники, мен сиздан факат уйни сотиб олганман, – деди.

Уйни сотган киши хам: Мен уйдаги барча нарсани сотганман. Демак, бу олтинлар хам сенинг хаккинг, – деб хазинани олишдан бош тортди.

У иккаласи шундай тортишиб, талашиб турганларида олдиларидан бир киши утиб колди. Унга вокеани тушунтириб, уртадаги муаммони кандай ечишни ундан сурадилар.

Учинчи киши: Сизларнинг фарзандларингиз борми? – деб суради.

Бири: Менинг углим бор, – деди.

Иккинчиси эса: Менинг кизим бор, – деб жавоб берди.

Учинчи киши угил билан кизни уйлантириб, шу олтиндан у иккаласига харж килишни таклиф килди. У иккаласи бу хукмга рози булдилар.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

boy-chest-

Энг амонатдор киши – ким?

Ёзнинг кок уртаси, кунлар роса кизиган, иссик авжига чиккан палла эди. Усмон ибн Аффон – …