Главная / Иктисодиёт / Узбекистоннинг умумий ташки карзи 29 млрд доллардан ошди

Узбекистоннинг умумий ташки карзи 29 млрд доллардан ошди

Узбекистоннинг умумий ташки карзи 2020 йилнинг 1 октябрь холатига 29,3 млрд. долларни ташкил этган. Бу хакда Марказий банк шархида айтилади.

Фото: Shutterstock

Кайд этилишича, бунда 18,7 млрд. доллар давлат секторига, 10,6 млрд. доллар хусусий секторга тугри келади.

“2020 йил 9 ойи давомида Узбекистон тулов баланси курсаткичларининг шаклланишига дунёда COVID-19 пандемияси бошланиши билан боглик ички хамда ташки бозор холатидаги узгаришлар, ташки савдо айланмасининг пасайиши, глобал бизнес фаолияти секинлашиши ва молиявий хатарларнинг ортиши каби омиллар уз таъсирини утказди.

Шунингдек, 2020 йил 9 ойи давомида жорий килинган карантин чора-тадбирлари махаллий характер касб этиб, трансчегаравий пул утказмаларининг умумий хажмига салбий таъсири буйича хатарлар руёбга чикмади ва резидентларга утказмалар 2019 йил мос даври даражасида сакланиб колди. Бундан ташкари, олтин нархининг жахон бозоридаги ижобий динамикаси экспорт хажми кискаришини кисман коплаш имкониятини яратди”, – дейилади маълумотда.

Таъкидланишича, юкоридаги омиллар таъсирида жорий операциялар хисоби 434,2 млн. доллар (2019 йил 9 ойида 1,8 млрд. доллар) хажмидаги дефицит билан шаклланди. Шунингдек, савдо баланси (товарлар ва хизматлар) ва бирламчи даромадлар манфий сальдоси (4,2 млрд. доллар) иккиламчи даромадлар ижобий сальдоси (3,7 млрд. доллар) хисобига кисман копланди.

Молиявий хисобнинг манфий сальдоси 755 млн. долларни ташкил этиб, бу курсаткич резидентларнинг молиявий мажбуриятлари ортиши (6,1 млрд. доллар) хамда резидентлар томонидан активлар кабул килиниши (5,3 млрд. доллар) окибатида хосил булди.

Узбекистоннинг соф халкаро инвестицион позицияси 2020 йил 1 октябрь холатига 22,3 млрд. долларни ташкил этди. Халкаро инвестицион позициянинг иктисодиёт секторлари буйича тахлили шуни курсатдики, 2020 йил 9 ойи якунлари буйича давлат бошкаруви сектори хамда бошка секторлар “соф кредитор” позициясини саклаб колган булса, банк сектори “соф карздор” позициясини эгаллаб турибди.

Яна маълумот

Rj1axTqfRwTjCISEOyi1jmaKQK8ga0NG

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сумдан 309 млн 900 минг сумгача нархда сотувга чикарилади. …