Главная / Сиёсат / «Тарихий сана»: Сух-Риштон йулининг очилиш маросимидан репортаж

«Тарихий сана»: Сух-Риштон йулининг очилиш маросимидан репортаж

1 апрел куни Фаргона вилояти ва Киргизистоннинг Боткен вилоятлари орасида «Риштон» («Кайтпас») ва «Тул» («Этикчи») чегара постлари фаолияти тантанали маросим билан тикланиб, Киргизистон оркали утган Сух-Риштон йули кайта очилди.

Фаргона вилояти хокими Хайрулло Бозоров ва Боткен вилояти губернатори Омурбек Суваналиев иштирокида утказилган тадбирда икки вилоятнинг турли сохалари рахбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Бу ходиса 80 мингга якин киши яшайдиган анклав худуддаги сухликлар учун мухим ахамиятга эгадир. Шу вактгача вилоят марказига келиш учун 80 километр йул босиб, Фаргона туманидаги «Водил» божхона чегара пости оркали катнаган сухликлар энди 19 километрлик йулдан эркин фойдаланиш имконига эга булишди.

Дастлаб «Риштон» чегара постида карнай-сурнай садолари янграб, икки томон вакиллари бир-бирларини очик юз билан карши олишди.

Маросимда суз олганлар томонидан икки давлат рахбарларининг ташаббуслари ва амалий харакатлари билан Узбекистон ва Киргизистон уртасида алокалар кенгайиб бораётгани, чегараолди худудларнинг хамкорлиги хам янги боскичга кутарилаётгани таъкидланди ва президентларга миннатдорчилик изхор этилди.

«Бугун тарихий сана. Икки кушни мамлакат ахолиси азал-азалдан кон-кариндош, ахил-иттифок яшаб келган булса-да, Сух туманига Боткен оркали утадиган йулни очиш масаласи карийб 10 йилдан буён халкларимиз орзуси эди. Икки давлат президентлари, хурматли Шавкат Мирзиёев хамда Садир Жапаровнинг Тошкент шахрида булиб утган олий даражадаги учрашувларида эришилган келишувлар ижросининг тез ва киска муддатда гувохи булиб турибмиз», деди вилоят хокими Хайрулло Бозоров.

Тантанали тадбирлар Сух ва Киргизистонни боглаб турувчи «Тул» («Этикчи») утказиш пунктида хам давом этди. Бу ерда хам табрик ва кутловлар янгради. Шу ерда Фаргона ва Боткен вилоятлари рахбарлари бир-бирларига эсдалик совгаларини топширди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

9kRCijsGFB0yqYkU52xOkgHKTAw5JaXB

Туманлар ва шахарлар буйича «яшил», «кизил» ва «сарик» худудлар руйхати эълон килинди

Тошкент шахри буйича барча туманлар “сарик” худудга киритилди. Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекцияси таркалиши билан …