Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Махаллаларда ижтимоий нафакани олиш тартиби соддалаштирилди
<

Махаллаларда ижтимоий нафакани олиш тартиби соддалаштирилди

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафакалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тулаш тартиби тугрисида низомга тегишли тузатишлар киритилди.

Хужжат Президентнинг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармони ижроси юзасидан кабул килинган, унда оилаларнинг ижтимоий нафака олишга мухтожлигини бахолаш тартиб-таомилларини соддалаштириш, шу жумладан куйидагилар топширилган эди:

ижтимоий нафака олиш учун ариза билан бирга такдим этиладиган хужжатларни камайтириш;

алохида трансфертларни оиланинг жами даромадларидан чикариб ташлаш.

Norma’нинг ёзишича, хукумат томонидан бунинг учун куйидаги чоралар кабул килинди:

биринчидан, унда фукароларнинг узини узи бошкариш органлари болали оилаларга нафака, бола парвариши буйича нафака ва моддий ёрдам тайинлайдиган оиланинг хар бир аъзосининг уртача ойлик жами даромади микдори тузатилди. Энди у уртача ойлик МХЭКМнинг 52,7 фоизидан куп булмаслиги керак (мурожаат килинган ойдан олдинги охирги 3 ой учун). Илгари – уртача ойлик ЭКИХнинг 1,5 каррасидан куп эмас.

иккинчидан, энди болали оилаларга нафака, бола парвариши буйича нафака ва моддий ёрдам олиш учун бир оила таркибига куйидагилар киритилмайди:

улар билан биргаликда яшайдиган болаларнинг боболари ва бувилари;

болаларнинг ота-оналари (фарзандликка олувчилар) билан биргаликда хужалик юритувчи бошка шахслар;

учинчидан, уртача ойлик жами даромад кийматини хисоблаб чикишда хисобга олинадиган оиланинг жами даромадига, оила аъзолари томонидан олинган куйидаги даромадлар киритилмайди:

ногиронлиги буйича нафака;

бокувчисини йукотганлик пенсияси ва нафакаси (хар бир бокимандага);

болаликдан ногирон булган 16 ёшдан катта шахсларга нафака;

16 ёшгача булган ногирон болалар ва 18 ёшга тулмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафака;

Пенсия жамгармаси оркали бериладиган бола тугилганлиги хамда дафн этиш маросими учун бир йула туланадиган нафака;

туртинчидан, агар оиланинг мехнатга лаёкатли хар бир аъзосининг уртача ойлик даромадлари тугрисида такдим этилган маълумотларда даромад суммаси курсатилмаган булса ёки нормативдан паст курсатилган булса оиланинг уртача ойлик жами даромадини хисоблаш коидаси тузатилди. Энди ушбу норматив МХЭКМнинг 87,9 фоизига тенг (илгари – 2,5 ЭКИХ) ва даромадни нормативдан паст курсатган ёки даромади мавжудлиги тугрисидаги маълумотларни хабар килмаган хар бир оила аъзоси учун хисоб-китобда айнан у кабул килинади.

Бундан ташкари, уларга ушбу коида татбик этилмайдиган шахслар тоифаси руйхати кенгайтирилди. Руйхатга куйидагилар кушилди:

нафака олувчилар – пенсия тайинлаш учун зарур булган иш стажига эга булмаган кариялар ва мехнатга лаёкатсизлик юзасидан нафака олувчи фукаролар, болаликдан ногиронлиги мавжуд шахсларнинг оналари, болаликдан ногиронлиги мавжуд шахслар, ОИВ инфекциясига чалинган шахслар, шунингдек, I ёки II гурух ногиронлиги мавжуд шахслар;

узганинг парваришига мухтож булган оила аъзосини парвариш килаётганлар;

туман (шахар) ахоли бандликка кумаклашиш марказига иш кидирувчи сифатида расмий мурожаат килган фукаролар (илгари руйхатда факат ишсиз сифатида руйхатга олинган фукаролар мавжуд булган);

бешинчидан, МХЭКМ жорий этилиши муносабати билан Оиланинг шахсий ёрдамчи (дехкон) хужалиги юритишдан оладиган норматив даромадини хисоблаш методикасига хам тузатишлар киритилди;

олтинчидан, Узгалар парваришига мухтож булган ёлгиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озик-овкат махсулотлари ва гигиена товарларининг руйхати кенгайтирилди. Энди мухтож булганларнинг ушбу тоифаси бошкалар катори, куйидагиларни хам оладилар:

бир марта ишлатиладиган стерил никоб;

бир марта ишлатиладиган стерил кулкоплар;

суюк ёки гель холидаги антисептик;

антибактериал совун.

Хужжат 21.05.2020 йилдан кучга кирди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

psAH39GUcU3_g7is4_3uHjxURvRPAcyx

«Давлат карзи: тахлил ва эркин фикр алмашинуви». «Мунозара клуби»дан махсус репортаж

13 июнь куни Узбекистон хукумати иктисодий блокининг «Мунозара клуби»да илк учрашув ташкил этилди. Kun.uz журналисти …