Главная / Жахон / 2 миллион киши яшайдиган Газо сектори «зарбалар ёмгири» остида колди

2 миллион киши яшайдиган Газо сектори «зарбалар ёмгири» остида колди

Бу ерда яшовчи ахоли вазият асирига айланган. Исроил хукумати бу худудни тарк этишга чакирган, аммо уларнинг борар жойи йук.

7 октябр тонгида Якин Шаркда янги уруш бошланди. ХАМАС харакати Исроил буйлаб минглаб ракеталар учиришди, куролланган гурухлар чегарани бузиб утиб ахоли яшаш манзилларига хужум килишди, юзлаб кишилар улдирилди ва гаровга олинди (улар орасида тинч ахоли вакиллари хам, харбийлар хам бор). Бунга жавобан Исроил армияси Газо сектори буйлаб ут оча бошлади: 9 октябрга утар кечасининг узида исроилликларнинг ракеталари 500 дан ортик нишон буйлаб зарба берган.

original-z9e

Газо сектори расман Фаластиннинг бир кисми саналади, аммо Иордан дарёсининг гарбий сохилида жойлашган Фаластин мухторияти маъмурияти амалда бу худудни 2007 йилдан буён назорат килмайди, ушанда бу худудда хокимиятни ХАМАС харакати аъзолари куч билан эгаллаб олишганди. Унинг аъзолари сони аник эмас, аммо бу максимум ун минг кишини ташкил этади. Бутун Газо секторида яшовчи ахоли сони — АКШ Марказий разведка бошкармасининг 2020 йил июлидаги маълумотларига кура, икки миллион атрофида. Шу билан бирга секторнинг жами майдони — атиги 360 квадрат километрни ташкил этади, яъни бу ер дунёда ахоли энг зич яшовчи худудлардан бири хисобланади. ХАМАС уз харбий объектларини тугридан тугри ахоли яшаш уйлари, масжидлар, мактаблар, шифохоналар якинига жойлаштирган — кисман шунчаки жой етишмаслиги туфайли, кисман исроиллик харбийлар бу нишонларга зарба беришини кийинлаштириш максадида.

sw9k2xvwemqfw_bnni5b05mjq3rnwwsd Сектор худудидан чикиб кетиш жуда кийин: бу ерда аэропорт йук, порт Исроил флоти томонидан блокланган, куруклик буйлаб эса Исроилдан ташкари Миср томон ягона утиш йули бор. Аммо Фаластин паспорти билан кайсидир мамлакат худудига утишнинг узи булмайди.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху 7 октябр куни ХАМАСни йук килишга ваъда берган ва Газо сектори ахолисини «зудлик билан кетиш»га чакирганди — аммо амалда икки миллион кишининг кетар жойи йук.

Яна маълумот

4HMWAgvLm8tbRRXt76TCE3_h6Nnr4veH

Путин: Улар жинни чирокдан чикариб юборишди!

Россия президенти Владимир Путин бугун, 21 феврал куни мамлакат парламенти булмиш Федерал мажлисга мурожаат килди. …