4dd2690f9c1dfd8c3bd267783d9da265Вазирлар Махкамасининг 24.11.2017 йилдаги 942-сон Узбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги кушинларидаги харбий хизматчиларни овкатлантириш сифатини тубдан яхшилашга доир чора-тадбирлар тугрисидаги карори эълон килинди.

Norma.uz’нинг хабар беришича, хужжат билан аутсорсинг шароитида Мудофаа вазирлиги булинмалари шахсий таркибини овкатлантиришни ташкиллаштириш кузда тутилади. Яъни ушбу максадларда умумий овкатланиш корхоналари (аутсорсерлар) шартнома асосида жалб этилади. Аутсорсинг – шартнома асосида ташки манбалардан, яъни аутсорсинг хизматини курсатувчи корхоналар хизматидан фойдаланишдир.

Уз навбатида, мазкур тизим сафарбарлик чакируви резерви батальонларида, харбий таълим ва даволаш муассасаларида жорий этилади.

Аутсорсерларни саралаш

Аутсорсинг буйича шартномаларни тузиш учун талабгорларни аниклаш жараёнида умумий овкатланиш сохасида катта тажрибага эга булган ва уз ташаббуси билан ошхоналар холатини яхшилашга тайёр булган корхоналар афзал курилади. Шунингдек, тегишли молиявий, моддий-техник хамда логистик базанинг мавжудлиги инобатга олинади.

Аутсорсерлар хизматига хак тулаш

Аутсорсерлар хизмати учун туловни Мудофаа вазирлиги бир нафар харбий хизматчи учун озик-овкат махсулотларига амалдаги уртача бозор нархлари буйича овкатланиш нормасидан келиб чиккан холда белгилайди. Ушбу нархларнинг чекланган даражасини Коракалпогистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари такдим этади.

Аутсорсерлар хизмати учун устама 20%дан ошмаслиги ва уларнинг барча харажатларини (соликлар, ходимларнинг иш хаки, транспорт хизматлари ва бошкалар) уз ичига олиши керак. Ижара шартномаси асосида бериладиган ишлаб чикариш бинолари, асбоб-ускуналар ва ошхона мебелларидан фойдаланганлик учун туловлар “нуль” ставка буйича белгиланади. Овкат тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган коммунал хизматлар киймати Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташкари маблаглари хисобидан копланади.

Харбий хизматчиларни овкатлантиришни ташкил этиш ва назорат килиш

Харбий кисмлар жойлашган жойларга чикиб, овкатлантиришнинг сифати, нарх белгиланиши буйича талабларга риоя килиниши устидан назорат килиш вилоятлар ва пойтахт хокимлари зиммасига юклатилди. Шунингдек, хокимлар аутсорсерларга озик-овкат махсулотларини бевосита фермер хужаликларидан тугридан-тугри шартномалар асосида харид килишларида кумак беради.

Мудофаа вазирлиги булинмаларининг шахсий таркибини овкатлантиришни ташкил этиш буйича аутсорсинг хизматларини курсатиш тартиби 1.04.2018 йилгача ишлаб чикилади ва тасдикланади.

Хужжат 28.11.2017 йилдан кучга кирди.