Главная / Сиёсат / Худудлар кайтадан тоифаланади. «Яшил» «кизил»га айланиши мумкин

Худудлар кайтадан тоифаланади. «Яшил» «кизил»га айланиши мумкин

Узбекистон худудлари эпидемиологик вазиятга кура кайтадан тоифаланади, хозиргача «яшил» ва «сарик» хисобланган туман ёки шахарлар вазиятга караб «кизил» сифатида белгиланиши мумкин.

Узбекистон Республикаси президенти раислигида 26 май куни инвестиция масалалари мухокамасига багишланган видеоселектор йигилиши аввалида мамлакатимизда коронавирус пандемиясига карши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар хакида алохида тухталиб утилди.

«Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикамизда хам купайганлиги кайд этилмокда.

Айтиш керакки, аксарият худуд ва корхона рахбарлари, фукароларимиз карантин чораларининг юмшатилганини «касаллик тугади» деб, нотугри кабул килмокдалар.

Бугунги кунда 40та туман (шахар) «кизил», 45таси «сарик» худуд сифатида колмокда. Энг ташвишлиси, утган 10 кунда ахоли уртасида касалланганлар сони хам ошиб бормокда. Жумладан, Навоийда 57та, Самаркандда 73та, Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида 114та шундай холат аникланган.

Айникса, бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал килмаслик, куча-куйда тиббий никоб такмаслик, бемалол ва хотиржам булиб, уйларда турли тадбирлар утказиш холатлари купаймокда.

Бундай салбий холатлар касалликни аниклаш, олдини олиш ва даволаш учун килаётган барча харакатларимиз, бюджетдан олинаётган триллионлаб харажатларимиз натижадорлигини йукка чикариши мумкин.

Республика комиссияси вилоят хокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган худудларнинг тоифасини кайта куриб чиксин хамда карантин чораларини кучайтириш буйича таклиф киритсин», деган давлат рахбари.

Эслатиб утамиз, Узбекистон худудлари эпидемиологик вазиятдан келиб чикиб 8 майдан эътиборан, «яшил», «сарик» ва «кизил» тоифаларга ажратиб чикилган эди.

15 майдан барча тоифалардаги худудларда айрим карантин чекловлари янада юмшатилган.

18 майдан «сарик» тоифадаги худудларда шахсий автотранспорт воситаларини стикерсиз соат 6:00 дан 22:00 гача бошкаришга, «яшил» худудларда эса умуман чекловсиз фойдаланишга рухсат берилган эди.

Аммо сунгги кунларда «яшил» ва «сарик» худудларда ахоли орасида касалланиш холатлари аникланмокда.

26 май куни соат 17:00 холатига кура, Узбекистонда коронавирус инфекциясидан зарарланиш билан боглик 3281та холат аникланган, беморларнинг 2627 нафари согайган, 13 нафар бемор касаллик асоратлари окибатида вафот этган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Hx0hBrQ8W6FcsRQWPRkQ44WY3sfosCCI

Махсус комиссия карори: Узбекистон халкаро авиакатновларни тикламокда

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги ахбороти эълон килинди. Унга кура, Узбекистон 15 июндан халкаро авиакатновларни кисман …