Главная / Маданият / Нодир амонат

Нодир амонат

Куйидаги хикоя хам бир муборак хадисда Расулуллох –саллаллоху алайхи ва саллам– айтиб берган ибратли вокеалардан биридир:

Бир тижоратчи киши уйига мардикорлар олиб келиб ишлатган экан. Мардикорлар ишларини тамомлагач уларнинг барчасига хакини берибди-ю, факат бир мардикор иш хакини олмай туриб кетиб копти.

Мардикорнинг хакини бера олмаган тижоратчи унинг хакини узида саклаб колиб, савдога кушиб куйибди. Савдода анча вакт айланиб турган пулларга кора мол, туя ва куйлар харид килибди. Вакт утган сайин хайвонлар купайиб, катта бир подага айланибди.

Бир неча йил утгандан кейин халиги мардикор келиб, хакини талаб килди. Шунда тижоратчи туя, куй ва сигир подаларига ишора килиб, шу сенинг хаккинг, деди. У киши подани олиб, хурсанд булиб кайтиб кетди.

mardikor

Бир куни бу бадавлат тижоратчи икки дусти билан сафарга чикибди. Йулда кетаётганларида дам олиш учун бир горга кирибдилар. Иттифоко, катта бир харсанг тош юкоридан юмалаб тушибди- да, булар турган горнинг огзини тусиб куйибди.

Ичкарида камалиб колган дустлар каттик саросимага тушиб колдилар. Чунки гор огзини ёпиб куйган катта тош хар канча уринсалар хам урнидан жилмабди.

Улар узларининг килган холис, солих амалларини эсга олиб, дуо килишга, мушкилларини аритишни сураб, Аллохга ёлворишга карор килдилар.

Хамрохлардан иккитаси узининг энг ихлос билан бажарган, энг афзал амалини эсга олиб, дуо килганларида харсанг тош бир оз урнидан жилди- ю, лекин улар барибир гор ичида камалиб колавердилар.

Учинчи булиб тижоратчи дуога кул очди. Мардикорга килган яхшилигини эслаб, бировнинг хакига хиёнат килмагани, амонатга риоя килганини эсга олиб, Аллохга ёлворган эди, харсанг тош бутунлай кучиб, хаммалари гордан эсон-омон чикиб олдилар.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

boy-chest-

Энг амонатдор киши – ким?

Ёзнинг кок уртаси, кунлар роса кизиган, иссик авжига чиккан палла эди. Усмон ибн Аффон – …