Главная / Жамият / “Мустакиллик йилларида виждон ва эътикод эркинлиги сохасида эришилган ютуклар” мавзусида матбуот анжумани

“Мустакиллик йилларида виждон ва эътикод эркинлиги сохасида эришилган ютуклар” мавзусида матбуот анжумани

c38b55ebb80bf37f6bfb1c6cc6215396Жорий йилнинг 15 август куни Узбекистон Миллий матбуот марказида республикамизда амалга оширилаётган кенг камровли ислохотларга багишланган “Мустакиллик йилларида виждон ва эътикод эркинлиги сохасида эришилган ютуклар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда Дин ишлари буйича кумита, Узбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети, Узбекистондаги Ислом маданияти маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий халкаро илмий-тадкикот марказлари, диний конфессия рахбарлари, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сузга чикканлар мустакиллик йилларида Узбекистонда виждон эркинлигини таъминлаш ва фукароларнинг эътикодий эхтиёжларини тула-тукис кондириш борасида олиб борилаётган сиёсатнинг мохият-мазмуни ва хукукий асослари, сунгги йилларда диний таълим тизимини ривожлантириш, мукаддас хаж амаллари ва умра зиёратларини ташкил этишни янада такомиллаштириш, бой меросимизни илмий асосда хар томонлама чукур урганиш, юртимизда етишиб чиккан буюк аллома ва мутафаккирларнинг илмий-ижодий фолияти билан кенг жамоатчиликни таништириш, халкаро микёсда динлараро ва цивилизациялараро мулокотни йулга куйиш борасида олиб борилаётган сермахсул ишлар хакида батафсил маълумот бердилар.

Анжуманда диний сохада олиб борилаётган ислохотларнинг узвий давоми сифатида сунгги даврда ислом дининг инсонпарварлик мохиятини очиб бериш, жахолатга карши маърифат билан курашиш, ёш авлодни гуманистик гоялар, миллий гурур ва ифтихор рухида тарбиялаш, Узбекистон заминидан етишиб чиккан буюк аллома ва мутафаккирлар меросини урганиш, ислом таълимотининг турли йуналишларида чукур илмий-тадкикотлар утказишни ташкил этиш борасида салмокли ишлар олиб борилаётгани эътироф этилди.

Мухтарам Юртбошимизнинг ташаббуслари билан Вазирлар Махкамаси хузуридаги Ислом маданияти маркази, Самаркандда Имом Бухорий халкаро илмий-тадкикот маркази, Термиз шахрида Имом Термизий илмий-тадкикот маркази, Бухорода Мир Араб олий мадрасаси, Тошкент шахрида Узбекистондаги ислом маданияти маркази фаолиятини ташкил этилиш юкоридаги эзгу максадларга, шунингдек, маънавиятимизни янада юксалтириш, жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, ижтимоий баркарорлик, узаро ахиллик ва тотувликнинг кучайишига хизмат килиши таъкидланди.

Анжуман сунгида эркин савол-жавоблар булди. Унда оммавий ахбарот вакиллари ва анжуман иштирокчилари, узларини кизиктирган саволларга жавоб олдилар.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …