Гафур Гулом – XX аср ўзбек адабиётининг йирик намояндаси. У узбек шеърияти, бадиий публицистика- си, фельетончилиги, ҳажвий х.икоячилиги, юмористик қиссачилиги ва таржимачилиги ривожига катта ҳисса кўшган йирик сўз санъаткоридир. Гулям, Гафур шеъриятда ўз мактабини яратганлардан бири.
Шарк фалсафаси, маданияти ва тарихини чукур бил- ган Ғафур Ғулом мумтоз ўзбек адабиёти анъаналарини XX асрда давом эттирди ва бойитди.
У оғир турмуш туфайли олий маълумот олишга улгур- мади, бирок хаёт аталмиш олий дарсхонада обдан ўқиди. Онги ва билимини бойитди, халк орзуумидларининг чукур моҳиятини идрок этди, бадиий тафаккурнинг нозик сир асрорларини эгаллади. Натижада, оддий бир камбағал оиласида туғилиб, вояга етган йигит “мен ўзбек шо- ириман, ўз халқимнинг тилиман” дея олиш даражасига кўтарилди; ўзбек халқининг жаҳондаги буюк халқлардан бири эканлигини англади ва хис этди, бутун умри шу халқнинг ғурури-ю бугуни, ўтмиш-ю келажаги, армони-ю умиди, машаққатларию сурурини куйлади. Ғафур Гулом 1943 йили Ўзбекистон Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси қилиб сайланди, “Ўзбекистон халк шоири” унвонига сазовор бўлди. Халқ шоирнинг руҳини эъзозлаб нашриёт, университет, метро бекати, мактаб ва кўчаларга унинг номини берди. Ўн жилдлик “Асарлар” (1972-1977) ва ўн икки жилдлик тўла асарлар тўлами (1984-1989) босилиб чикди. Шоир асарлари бир неча ўнлаб ўзга тилларга таржима этилди; “Шум бола” қиссаси асосида фильмлар яратилди.
Гафур Гулом 1903 йил 10 майда Тошкент шахрида туғилган. Тошкент шаҳрида Кўрғонтеги маҳалласидаги эски мактаб ва мадрасада, рус-тузем (1916) ва «Ҳаёт» мактабларида тахсил олган. «Динамо», «Йигит», «Эгалари эгаллаганда», «Хитойдан лавхалар» (1931), «Тирик қўшиқлар» (1932), «Кўкан» (1934), «Сизга» (1935), «Чашма» (1939), «Янги шеърлар», «Шеърлар» (1946), «Ўзбек элининг ғурури» (1949), «Шараф кўлёзмаси» (1950), «Танланган асарлар» (1956—59, 4 жилдли) шеърий тўплам ва достонлари, «Жўрабўза» хикоялар тўплами, «Мухбир суди» (1929) пьесаси ҳамда «Нетай» (1932), «Тирилган мурда» (1935), «Ёдгор», «Шум бола» (1938) каби киссалар муаллифи. «Отелло», «Қирол Лир» сингари жахон ва рус адабиёти дурдоналарини узбек тилига таржима қилган. 1966 йил 10 июлда Тошкентда вафот этган. Вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (2000).
Ғафур Ғулом бетакрор шеърияти ва “Шум бола” асари мисолида ўзига хос мак- таб яратди, кўплаб қаламкашларни орқасидан эргаштирди, устоз санъаткор, деб тан олинди. Ойбек 1935 йилдаёқ Ғафур Ғулом тўғрисида сўзлаб: “Ғафурнинг шеър ва достонлари аксар вақт жанговар ҳам курашчан руҳни ифода этади, буюк инқилобий даврнинг фикр ва туйғулари, мотивлари, жўшқинлигини куйлайди. Фикр, сезгиларни, воқеаларни аниқ, яққол, қиррали, қабариқ ва янги образларда беришга интилади”, деб ёзган эди. А. Фадеев ҳам “Ўзбек халқининг ғурури” (1945) мақоласида “Шоир ва академик Ғафур Гулом совет поэзиясининг энг ўзига хос ва мислсиз ҳодисаларидан биридир… Унинг шеърлари хамиша фикр ва теран туйғулар билан суғорилган ”, деб юксак баҳо берган эди. Л. Бать эса, “Шум бола” тўғрисида сўзлаб, “Мохият жиҳатидан чукур миллий рухдаги бу асар Марк Твеннинг “Том Сойернинг бошидан кечирган- лари ”4. Диккенснинг баъзи романларига яқиндир”, деган эди.
Ғафур Ғулом чиндан ҳам XX аср ўзбек шеърияти ва насрининг йирик ва бетакрор вакилидир.
Соғиниш (Шеър)
Зўр карвон йўлида етим бўтадек,
Интизор кўзларда ҳалқа-халқа ёш.
Энг кичик заррадан Юпитергача
Ўзинг мураббийсан, хабар бер, Қуёш!
Узилган бир киприк абад йўқолмас,
Шунчалар мустаҳкам хонаи хуршид.
Бугун сабза бўлди қишдаги нафас,
Ҳозир қонда кезар эртаги умид.
Хоки анжир тугаб, қовун ғарқ пишган
Бахтли тонг отар чоғ уни кузатдим,
Бир малъун гулшанга қадам қўймишкан,
Жони бир жондошлар қолармиди жим!
Унда етук эди мерос мард ғурур,
Остонани ўпиб, қасамёд қилди.
Укаларин эркалаб, ўзимдай мағрур,
Яъни обод уйимни у дилшод қилди…
Иблиснинг ғарази бўлган бу уруш
Албатта, етади ўзин бошига.
Ўғлим омон келар, ғолиб, музаффар,
Гард ҳам қўндирмасдан қора қошига.
Не қилса отамен, мерос ҳиссиёт…
Жондан соғинишга унинг хаққи бор,
Кутаман, узокдан кўринса бир от,
Келаяпти, дейман кўринса ғубор.
Баҳор новдасида бўртган ҳар куртак
Соғинган кўнгилга берар тасалли.
Кўчатлар қоматин эслатганидек,
Нафасин уфурар тонг отар ели.
Кечқурун ош сузсак бир насиба кам,
Қўмсайман бировни – аллакимимни,
Доимо умидим бардам бўлса ҳам,
Баъзан васвасалар босар дилимни.
Балки бир ғалат ўқ ё хавфу хатар
Хазинаи умримдан йўқотди олмос…
Йўқ, У ўлмас, қадами олам яратар,
Ҳаётий бу олам сизу бизга хос.
Тонг отар чоғида жуда соғиниб,
Бедил ўқир эдим, чикди офтоб.
Лойқа хаёлотлар чашмадай тинди,
Пок-покиза юрак бир қатра симоб.
Асалдан ажраган мумдай сарғайиб,
Ини йўқ аридек тўзғиганим йўқ.
Улуғ эътиқодда ўламан қариб,
Абаддир мендаги падарий хукуқ.
Сизларни келди, деб эшитган куни –
Ўзинг тўқиб кетган катта саватда
Тўлатиб шафтоли узиб чиқаман,
Ғалаба кунлари яқин, албатта.
Е ўғлим, жонгинанг саломат бўлсин,
Ўз боғинг, ўз меванг, данагин сакла.
Шу мерос боғингни ўз қўлингга ол,
Менга топширилган меросий ҳақ-ла.
Боғда товус каби хиромон бўлиб,
Умид данагини бирга экингиз,
Ғолиб келажакни сайр қилайлик
Мушфиқ онагинанг билан иккимиз.
Савол ва топшириқлар:
- “Соғиниш” шеърини ифодали ўқиб чиқинг. Сизнингча, шеърнинг замирида қандай ғоя ётади?
- “Соғиниш” шеърининг лирик қаҳрамони ким?
- Нима учуй лирик кахрамон ўзини зўр карвон йўлидаги етим бўтадек хис қилади?
- Шеърни автобиографик асар деб баҳолаш мумкинми?
- Шеърни ўқиш асносида инсониятни ҳалокатга судровчи, вайронагарчилик, йўкчилик, ҳижрон, етимлик ва вахший ўлимларни келтириб чикарувчи урушга нисбатан нафратни хис қилдингизми? Сизда кандай туйғулар пайдо бўлди?
- Шоир ўғлига мурожаат қилиб:
“…Ўз боғинг, ўз меванг, данагин сақла.
Шу мерос боғингни ўз қўлингга ол,
Менга топширилган меросий ҳақ-ла.”
сатрлари орқали нима демоқчи?
- Кечқурун ош сузсак бир насиба кам,
Қўмсайман бировни – аллакимимни, Доимо умидим бардам бўлса ҳам, Баъзан васвасалар босар дилимни. сатрлари сизда қандай кайфият уйғотди?
- Шеърнинг тарбиявий ва эстетик аҳамияти қандай? Шеърни ўкигач, ота-онангиз, яқинларингизга нисбатан қандай туйғуларни хис қилдингиз?
- “Соғиниш” шеъридаги Ота образида ўзбек миллатига хос қандай қадриятлар мужассамлашаган?
- Шеърдан ўзингизга ёққан ўринларни танлаб ёд олинг.
ВАҚТ (Шеъри)
Ғунча очилгунча ўтган фурсатни
Капалак умрига қиёс этгулик,
Баъзида бир нафас олғулик мудцат –
Минг юлдуз сўниши учун етгулик.
Яшаш соатининг олтин капгири
Ҳар бориб келиши бир олам замон.
Коинот шу дамда ўз куррасидан
Ясаб чиқа олур янгидан жаҳон.
Ярим соат ичида туғилиб, ўсиб,
Яшаб, умр кўриб ўтгувчилар бор;
Кўз очиб юмгунча ўтган дам – қиммат,
Бир лаҳза мазмуни бир бутун баҳор.
Бир оннинг баҳосин ўлчамоқ учун
Олтиндан тарозу, олмосдан тош оз.
Нурлар қадами-ла чопган секунднинг
Барини тутолмас ай(ю)ҳаннос овоз.
Яшаш дарбозаси остонасидан
Зарҳал китоб каби очилур олам,
Тириклик кўркидир меҳнат, муҳаббат,
Фурсатдир қилгувчи азиз, мукаррам.
Бебаҳо дамларнинг тирик жони биз,
Ҳар они ўтмишнинг юз йилига тенг.
Ўзбекнинг барҳаёт авлодларимиз,
Ҳар нафас мазмуни фазолардан кенг.
Қатрада осмон акс этганидек
Жаҳондай маънодор қорачиғимиз.
Ғолиб асримизга қуёшдан машъал,
Замон қўрасининг сўнмас чўғимиз.
Замона соати занг урар мудом,
Минглаб ходисалар минутларга қайд,
Қахрамон туғилди, шаҳар олинди,
Бир гигант қурилди шарафли бу пайт.
Рейхстаг устига ғалаба туғин
Қадашда отилган адолат ўқи –
Ялт этган умри-ла барқарор қилди
Башарнинг муқаддас, олий ҳуқуқин.
Ғалаба амри-ла, мағлуб немиснинг
Генерали қўл қўйди. Уч секунд фақат…
Шу малъун имзода одамлар ўқир
Миллион йил фашистнинг умрига ланъат.
Азиз асримизнинг азиз онлари
Азиз одамлардан сўрайди қадрин.
Фурсат ғаниматдир, шоҳ сатрлар-ла
Безамоқ чоғидир умр дафтарин.
Шуҳрат қолдирмоққа Герострат’дек
Диана маъбадин ёқмоқ шарт эмас.
Кўпларнинг бахтига ўзликни жамлаб,
Шу улуғ бинога бир ғишт қўйсак бас.
Ҳар лаҳза замонлар умридек узун,
Асрлар такдири лаҳзаларда хал,
Умрдан ўтажак хар лаҳза учун
Қудратли қўл билан қўяйлик ҳайкал.
Ҳаёт шаробидан бир қултум ютай,
Дамлар ғаниматдир, умрзоқ сокий.
Қуёш-ку фалакда кезиб юрибди,
Умримиз боқийдир, умримиз боқий.
Савол ва топшириқлар:
- “Вақт” шеърини ифодали ўқиб чиқинг. Шеърдаги Ғ.Ғулом ижодига хос бўлган фалсафий рухни англашга харакат килинг.
- “Ғунча очилгунча ўтган фурсатни,
Капалак умрига қиёс этгулик” сатрларига эътибор беринг. Ғунча очилишини кузатганмисиз? Нима учун бу фурсатни шоир капалак умрига ўхшатяпти?
- Вақт нима? Соат кафгирларининг чиққиллашини кузатинг. Ўтган ҳар бир дақиқани ортга қайтариш мумкинми? Бу ҳакда ўйлаб кўрганмисиз?
- Шоир “Бу оннинг баҳосин ўйламоқ учун, Олтиндан тарозу, олмосдан тош оз” сатрлари орқали нима демоқчи?
- Яшаш соатининг олтин кафгири
Ҳар бориб келиши бир олам замон
Коинот шу дамда ўз куррасидан
Ясаб чиқа олар янги бир жаҳон
сатрларига эътибор беринг. Коинот ўтган ҳар бир дамда янги бир жаҳон яратар экан, биз ўша дамда нима билан машғулмиз? Вақтни бехуда ўтказмаяпмизми?
- Нима учун шоир наинки бутун аср, ҳатто хар бир он, хар бир дақиқани инсон азиз деб билмоғи зарур деб уқтиряпти?
-
- Сиз хам умр дафтарингизни “шох сатрлар” билан безашга тайёрмисиз? “Шоҳ сатр” сиз учун нима?
- Шеърлар муалллифини сиз қандай тасаввур қилдингиз? Агар унинг расмини чизсангиз, қай холатда акс эттирган бўлардингиз?
- Шеърни ёд олинг.