Главные новости
Главная / Маданият / Биз “ИШИД” га каршимиз!
<

Биз “ИШИД” га каршимиз!

mohira-alisherjonova“Бугунки кунда дунёнинг турли минтака ва худуларида авж олаётган карама-каршилик, жумладан, Якин Шаркда, Ирок ва Сурия мамлакатларида булаётган конли тукнашувлар, мусулмон дунёсидаги турли мазхаб ва окимлар уртасида кучайиб бораётган узаро низо ва зиддиятлар, бегунох одамларнинг курбон булаётгани барчамизни ташвиш хавотирга солмасдан куймайди.

Диний кадрятларнинг, эзгуликнинг, инсониятнинг душмани булган ёт гояларнинг асл мохиятини очиб бериш, бузгунчи окимларни жиловлаш, жахолатга карши маърифат билан курашиш, мана шундай тинч, мусаффо осмон остида бунёдкорлик мехнати билан банд булиб, шукрона келтириб  яшаётган олижаноб халкимизнинг тинч хаётини хар кандай бало казолардан асрашга уз хиссамизни кушиш – бугунги кундаги энг долзарб вазифамиз булиши керак”.

Ислом Каримов

 Хозирги кунда бутун жахонни тахликага солаётган Ирок Шом ислом давлати (ИШИД) номи остида вужудга келган террорчи ташкилот уз вахшиёна ишларини тинимсиз амалга оширмокда. Улар: “Биз мусулмон давлатини барпо этамиз (яъни халифалик курамиз) ” деган шиор остида харакат олиб бормокдалар. Аммо, мусулмон уламолари уларнинг ишлари-ю, ниятлари мутлако ислом динига зид эканини таъкидламокдалар. Шунга карамай, айрим жохил кимсалардан ИШИДни куллаётган ва унга эргашаётган инсонларнинг сони кундан – кунга ортиб бормокда.

Хуш, уларнинг нияти нима…? Уз шиори остида хокимиятга эришишни максад килган “Ирок Шом ислом давлати” ташкилоти “халифалик” иддаоси билан зуравонлик ва зулм утказиш каби малъун ишларни килмокдалар. Лекин, уларнинг ишларини рад килувчи Аллох таолонинг каломи Куръони Каримда хам очик ойдин оятлар мавжуд:

“…Ерда бузгунчилик килишни истама! Чунки Аллох бузгунчиларни суймас…”

(Касос сураси, 77).

“…Аллохнинг ризкидан еб- ичингиз, ерда бузгунчилик килмангиз!…” (Бакара сураси, 60)

Бундан ташкари улар “халифалик” ни даъво килишяпти дедик, Расулуллох (с.а.в.) уз хадиси шарифларида : “Халифалик мендан кейин уттиз йил, сунгра подшохлик ва амирликлар булади”, деганлар. (Ибн Хиббон ривояти)

Саудия Арабистон бош муфтийси Шайх Абдул Азиз Оли Шайх: “Ирок ва Шомдаги “ислом давлати” номини никоб килган бузгунчилар ислом дининг душманидир. Чунки улардан куп инсонлар жабр чекмокда. Бу эса энг огир гунохдир”, деб таъкидладилар.

Демак бу далиллардан куриниб турибдики, уларнинг ишлари мутлако ислом динига зид  хисобланади. Мана шундай карши далилларга карамай, ИШИД бу ишларни тухтатгани йук, балки, бунданда аянчли холатларни юзага келтирмокда.

Улар яна мусулмонларни кофирга чикариб “кофир” ва дунёнинг барча мамлакатлари хатто Макка ва Мадинани хам куфр диёри деб, барча инсонларга  балки, хакикий ислом давлатларига хам бухтонлар килиш оркали уларни урушга таргиб килмокдалар. Бу эса, аклга сигдириб булмас жохилликдир.

Расулуллох (с.а.в.)нинг: “Ким хаммани ёмон деса узи ёмондир” деган сузлари ва Жалолиддин Суютийнинг: “Мусулмонни кофирликда айблаган одам, уни улдирган билан баробардир” деган сузларидан уларнинг кандай илмсизлик ила айтаётган сузларини тушуниб олишимиз мумкин.

Уларнинг домига илинаётган ёки уз хохиши билан уларга кушилаётган инсонлар хеч уйлаб курмайдиларми, нима килаётгани ёки кимларга кушилаётганларини…? Улар узларини “шахидлик” макомига етиштириш учун узини – узи портлатиш оркали канча бегунох инсонлар хаётига зомин булмокдалар. Канчадан канча инсонлар фарзандсиз ва ёш гудакалар эса, ота- онасиз колмокдалар. Бу эса уларни кизиктирмайди хам…

Минг афсуски, хозирги кунда уларнинг орасида юртимиз ёшларининг булишидир. Улар билан  тенгма тенг энг разил ишларини амалга  ошираётгани ута  ачинарли хол.

Аллохга беадад хамд-у санолар булсинки, бизнинг юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Биз юртимизни химоя килишимиз ва уларнинг бузгунчи гоялари юртдошларимизни чалгитмаслиги учун бир уларга карши доимо огох туришимиз керак.

                                                                   Мохира АЛИШЕРЖОНОВА

                                                                   Хадичаи Кубро урта махсус ислом билим юртининг

                                                                  2 – курс толибаси

Ҳаққимизда

Яна маълумот

tojik-soniya

Тожикча шеърлар / Шерхо

Дуст хакида тожикча шеър Бархез, то нихем сари худ ба пои дуст, Чонро фидо кунем, …