Главная / Жамият / Узбекистонда якка тартибдаги хайрия акциялари вактинча тухтатилади

Узбекистонда якка тартибдаги хайрия акциялари вактинча тухтатилади

Узбекистонда Республика махсус комиссияси карорига кура 1 апрелдан жорий этилаётган янги карантин чоралари доирасида якка тартибдаги хайрия акциялари вактинча тухтатилади.

Бундан максад кекса ёшдаги фукароларни эхтиётлаш хисобланади.

«Коронавирус инфекциясига карши кураш фонида куплаб юртдошларимиз ва катор жамоат ташкилотлари шахсий ташаббус курсатиб, турли хайрия акцияларини уюштирмокда. Эхтиёжманд оилалар, ёлгиз кексалар, ногиронлиги булган шахслар ва ахолининг бошка ёрдамга мухтож катламига муайян турдаги озик-овкат махсулотларини етказиб бермокда. Жамиятнинг бирдамлиги ортиб, фукароларнинг бир-бирига мехр-окибат ва мурувват курсатаётгани кувонарли хол.

Лекин мутахассисларнинг фикрига кура, бу турдаги акциялар давомида COVID-19 вирусининг янада кенг таркалиш хавфи жуда юкори. Бундан ташкари, бутун дунё буйича ушбу инфекцияни юктириб вафот этаётганлар орасида асосан ёши улуг инсонлар купчиликни ташкил этади.

Мамлакатдаги эпидемиологик холатни инобатга олиб айтиш мумкинки, санитария-гигиена коидалари ва карантин талабларини четлаб утиб, якка тартибда хайрия тадбирларини амалга ошириш ахоли, айникса нуронийлар хаётини жиддий хавф остига куяди.

Мазкур жараёнда якка тартибдаги хайрия акцияларини жорий йилнинг 1 апрелидан эътиборан вактинча тухтатиш максадга мувофикдир», дейилади комиссия ахборотида.

Эндиликда хайрия ёрдамлари мувофиклаштирилади.

Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлиги кошида Хомийлик хайрияларини мувофиклаштириш маркази ташкил этилди. Республика махсус комиссияси ахборотида кайд этилишича, эхтиёжманд кишиларга хайрия ёрдамларини манзилли етказилишида кумаклашиш учун бундай тадбирлар куйидаги марказлашган тартибда амалга оширилади:

  • Тошкент шахрида Хомийлик хайрияларини мувофиклаштириш маркази «Узэкспомарказ» Миллий кургазма мажмуаси таркибидаги павильонда ташкил этилади. Коракалпогистон Республикаси Нукус шахри хамда вилоятлар марказларида шундай механизм жорий этилади;
  • Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлигининг худудий булимлари жойлардаги эхтиёжманд оилалар, ёлгиз кексалар, ногиронлиги булган шахслар ва ахолининг бошка ёрдамга мухтож катлами хакидаги маълумотни худудий тегишлилиги буйича Хомийлик хайрияларини мувофиклаштириш марказларига такдим этади;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг бегараз ёрдамлари Хомийлик хайрияларини мувофиклаштириш марказлари оркали сантитар-гигиеник талабларга мувофиклиги курикдан утказилиб, карантин талабларига каътий риоя этилган холда (махсус кийим бош ва шахсий химоя воситалари билан таъминланган холда) эхтиёжмандларга етказиб берилади;
  • ахолининг ёрдамга мухтож катламига хайрия ёрдамларини шахсан етказиш истагида булган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари хамда саховатпеша инсонлар ва кунгиллилар ушбу хайрия тадбирларида якиндан хамкорлик килиш ва жараёнда катнашишга таклиф этилади;
  • эхтиёжманд оилаларга берилган хайрия ёрдамлари хакидаги маълумотлар жамоатчиликка ментазам етказиб борилади.

Пул куринишидаги маблагларни «Мехр-шафкат ва саломатлик» жамоат фондига утказиш тавсия килинади.

Ушбу тартибга катъий амал килиниши талаб этилади.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …