Главная / Жамият / Россияга кетиб, 18 йил бедарак йуколган Узбекистон фукароси ватанга кайтарилди

Россияга кетиб, 18 йил бедарак йуколган Узбекистон фукароси ватанга кайтарилди

Россияга кетиб, 18 йил бедарак йуколган Узбекистон фукароси Самара шахридан топилди. Бу хакда Ташки мехнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Фото: Ташки мехнат миграцияси агентлиги

Маълум килинишича, асли Тошкент шахридан булган фукаро П.К. 2003 йилда ишлаш учун Россияга кетган. Маълум бир вактдан кейин саломатлиги ёмонлашиб, инсульт булиши натижасида якинлари билан алокаси узилган.

Орадан 18 йил утиб, ушбу фукаро Самара шахридан топилди. Унинг шахсни тасдикловчи хужжатсиз, ишсиз, бошпанасиз кучада яшаб юрганлиги аникланди.

РЕКЛАМА
Включить звук
Рекламани ёпиш

Шунингдек, яна бир сурхондарёлик фукаро И.Т. Самара шахрида соглиги ёмонлашиб, мехнатга лаёкатсиз булиб колиши ва паспортининг йуколиши натижасида мураккаб вазиятга тушиб колгани хакида мурожаат келиб тушган.

Ушбу фукароларга Узбекистоннинг Козон шахридаги Бош консулхонаси томонидан «Ватанга кайтиш гувохномаси» расмийлаштирилиб, Халкаро миграция ташкилоти билан хамкорликда Козон—Тошкент авиарейси оркали Узбекистонга кайтарилган.

Уларни Тошкент халкаро аэропортида Ташки мехнат миграцияси агентлиги, Халкаро миграция ташкилоти масъул ходимлари ва якин кариндошлари кутиб олган.

Аввалрок Россияда бахтсиз ходисага учраган узбекистонлик она ва болага ёрдам курсатилгани, Туркиянинг Истанбул, Россиянинг Новосибирск ва Козон шахарларида ишлаш максадида бориб, пандемия шароитида молиявий кийин ахволда колган жами 7 нафар фукаро Узбекистонга кайтарилгани хакида хабар берилган эди. Ундан аввал эса Россияда кийин ахволда колган 9 нафар, Истанбулдан эса 6 нафар узбекистонлик ватанга кайтарилганди.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …