Главные новости
Главная / Маданият / Муносабат: Хукумат мамлакатда фавкулодда холат эълон килиши керак
<

Муносабат: Хукумат мамлакатда фавкулодда холат эълон килиши керак

Коронавирус пандемияси хавфи ортиб бориши билан катор давлатларда фавкулодда холат эълон килинди. Узбекистон хукумати махсус комиссияси татбик этаётган чора-тадбирлар хам фавкулодда холат шароитида кабул килинадиган карорлардан четда эмас, аслида. Шундай экан, фавкулодда холат эълон килишнинг хукумат ва халкка кандай нафи бор?

Фото: KUN.UZ

Фавкулодда холат деганда давлатнинг бутун худудида ёки унинг алохида худудларида барча ташкилотлар учун алохида хукукий режим булиб, мамлакатда яшаб турган барча шахслар хукук ва эркинликларини, жамоат бирлашмаларининг хукукларини чеклашга, шунингдек, уларга кушимча мажбуриятлар юклаш каби чоралар белгиланиши мумкин булган, фукароларнинг хаёти ва хавфсизлигига ёки давлатнинг конституцион тузумига бевосита тахдид соладиган, фавкулодда чораларсиз уларни бартараф этиш мумкин булмаган холатлар мажмуи тушунилади.

Фавкулодда холат эълон килинишида муайян хавфга карши курашувчи хукуматнинг тезкор карор кабул килиш имконияти ошади, максадга эришиши осонлашади. Масалан, тахдид ва хавфга карши курашда молия-бюджет юритиш ишида мустакиллик кулга киритилади. Бундан ташкари, мавжуд конунчилик нормаларини чеклаб, вактинча тартиблар урнатилиши мумкин.

Биринчидан, вирус хавфини бартараф этиш учун мавжуд ресурс ва техникаларни сафарбар этишдаги бюрократия четлаб утилади. Масалан, бюджет пуллари аллакачон тасдикланган, шунингдек “ички чунтакдаги” жамгарма пулларидан хам турли максадларда фойдаланиш имконияти кенг эмас. Фавкулодда холат эълон килинган такдирда, хукуматнинг бюджет ва бошка молиявий манбаларни бошкариш эркинлиги ошади. Колаверса, мавжуд техника ва ишчи кучини сафарбар этишда идоралараро бюрократия четлаб утилади.

Иккинчидан, вирус хавфи кенг таркалиб, авж олса, давлат томонидан фукаролар шахсий хукук ва эркинликлари чекланиши кузатилади. Бунда ахоли жамоат жойида бемаксад булгани, карантин тадбирлари тартибини бузгани учун жазоланиши мумкин. Бошка нигохдан бахо берилса, конунларда белгиланган нормалар хам бузилади: инсон хукук ва эркинликлари поймол этилиши мумкин. Шунинг учун, фавкулодда холат эълон килиниши билан давлат ва жамиятда “кул бошкаруви”га утиш зарур. Бунда парламент куллаб-кувватлови талаб этилмайди ва хукумат махсус комиссияси пайдо булган хавф даври учун вактинча декретлар кабул килади. Шу пайтга кадар урнатилган тартиб ва конунлар махсус комиссия декретлари билан вактинча амал килмаслиги ёхуд узгартирилиши мумкин.

Учинчидан, кабул килинган халкаро норма ва ривожланган айрим давлатлар тажрибасида мамлакат харбийлари, хусусан армия кучларидан ички ишларда фойдаланиш такикланган. Шунга карамай, фавкулодда холат эълон килинган такдирда хукумат армия кучларини хам махаллий хокимлик ва идораларга кумак бериш учун сафарбар этиши мумкин. Бунинг мисоли харбий тиббий госпиталлар курилиши, карантинга олинган худудларни куриклаш хамда ахоли тинчлигини таъминлаш максадида постлар ташкил этишда куринади.

Хулоса килиб айтганда, коронавирус пандемияси таркалишига кураш фонида хукумат мураккаб карорлар кабул килишга мажбур, аммо у уз шароит ва имкониятини фавкулодда холат эълон килган холда кенгайтириши мумкин. Вирус нафакат мамлакат ахолисига, балки бир вактнинг узида иктисодиётга хам кучли зарбалар бермокда. Хукумат эса халк осойишталигини таъминлаш, шу билан бирга, иктисодиётга етаётган зарарни камайтиришга интилиши лозим.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистон четдаги фукаролари учун чегараларни очиши керакми? – хукукшунослар уртасида мунозара

Россияда уз юристлик фаолиятини олиб бораётган Зарнигор Омониллаева бир неча кун аввал фейсбук ижтимоий тармогида …