Главная / Маданият / Аллохнинг валийларини дуст тутиш

Аллохнинг валийларини дуст тутиш

islam

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ اللهَ قَالَ: مَنْ عَادَى لِي وَلِيًا فَقَدْ آذَنْتُهُ بِالْحَرْبِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Абу Хурайра розияллоху анху Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килади: “Аллох таоло айтади: Кимки Менинг бир дустимга душманлик килса, Мен унга уруш эълон киламан” (Имом Бухорий ривояти).

Бу  хадис Аллохнинг дустларига душманлик килувчи кимсалар хакидадир. Аллохнинг дусти ким? Хар бир мумин – мусулмон одам Аллохнинг дустидир. Аллох таоло Куръони каримда: “Сизларнинг дустингиз факат Аллох, Унинг Расули ва иймон келтирганлар, яъни намозни коим киладиган, закотни адо этадиган ва руку киладиган инсонлардир” (Моида,55), дея хабар беради.

Демак, хар бир такволи мумин Аллохнинг дустидир (Саъдий тафсири).

Шундай экан, мумин кишига душманлик киладиган кимсалар, шубхасиз кофир ё мунокфиклар булади. Бу хаммага тушунарли булган хакикат ва кузга куриниб турган вокеликдир. Кимки “Раббим Аллох”, деган ва Унга холис ибодат килаётган одамга зулм ва душмандик килаётган экан, унга карши Аллох томонидан аник уруш эълон килиб куйилган. Мусулмонларнинг душманларига Аллох уруш эълон килган экан, бу урушда ким голиб чикади, деган савол ёки шубха булиши асло мумкин эмас. Ишлар факат Аллох томонидан белгиланган фурсат келганида нихоясига етади. Бу хал булган масаладир.

Аммо, мусулмонлар учун бундан хам мухим нарса шуки, улар узларига – узлари, яъни бир – бирларига душманлик килиб куйишдан эхтиёт булишлари, аксинча, бир – бирларини асрашлари лозим. Баъзи кишилар билиб – билмай, узларининг биродарларига – Аллохнинг дустларига адоват киладилар. Аслида мусулмоннинг бошка бир диндошига хох зохиран, хох ичдан адоват саклаб юриши харом иш. Бу заиф имонли, акли калта, илмсиз ёки тушунчаси тор одамнинг хулкидир. Чунки бу ишдан мусулмонларга зиён, уларнинг душманларига эса катта фойда етади. Мусулмон киши нодон булмаслиги, дустман деб туриб, душманнинг ишини килмаслиги керак. “Нодон дустдан доно душман афзал”, деган макол бежиз айтилмаган. Доно душман хар томонни уйлаб, узокни кузлаб иш куради. Нодон дуст эса факат оёгининг тагидан нарини курмайди. Унинг динидан кура нафсонияти кучли. Инсон аклли булса, хатто душманига хам инсоф билан муомала килади. Унга зулм килмайди, чунки у бир кун келиб, дуст булиб колиши хам мумкин. Зеро, калб Аллохнинг измидадир.

Дустман, еб душманнинг ишини килиш, дейилганида нима тушунилади? Бу уринда бир – биридан утган хатоларни кечирмаслик, кек саклаш, алокаларни узиш, “ракиби”нинг камчилигини кидириш, унинг фазилатларини беркитиш, килаётган ишларини камситиш, у хакида ёмон гаплар таркалишини ичидан яхши куриш, гийбатидан тилни тиймаслик ва хоказоларни санаш мумкин. Шунингдек, миллатчилик, махаллийчилик, гурухбозлик хам дустлик хисобланмайди. Булар хам айни душманларнинг ишидир. “Булар фалончининг одами”, деб мусулмонларни тоифалар ажратиш ёки “фалончи фалон тоифадан”, деб гап таркатиш хам хеч качон дустлик нуктаи назаридан айтилмайди. Бу ибораларнинг хаммаси дустларнинг тилида янграйдиган душман ибораларидир. Ахли сунна вал жамоа йулида амал килаётган хаммани биз узимизга дуст, деб билишимиз керак. Уларнинг назаримиздаги камчилик ва хатолари тугри булиб чикиши ёки кечирилиши хам мумкин. Чунки, бу умматнинг хатосини Аллох кечириб куйган.

Хадисдан олинадиган хулосалар:

1. Мусулмонлар, айникса, талабалар хамма ахли сунна мусулмонларини Аллохнинг дустлари, узларининг биродарлари, деб билишлари керак. Аллохнинг “Яхшилик ва такво йулида хамкорлик килинглар”, деган оятига амал килиш хаммамиз учун шарт.

2. Уртада хар канча ихтилофлар булса хам, Аллохнинг дустлари бир – бирларига душманлар сингари муомала килишлари харомдир. Бундай ишни килганлар бир – бирлари билан ярашиб олишлари, биродарларидан кечирим сурашлари лозим. Кимки Аллох уруш эълон килган одамлар сафида булса, унинг иши асло ривожланмайди.

Одилхон кори Юнусхон хожи угли
Тошкент шахар Шайхонтохур туман бош имоми 

Шайх Зайниддин жомеъ масжиди имом – хатиби

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Курбон Хайити куни харакатланиш кун давомида тулик тухтатилади, байрам оила даврасида утказилади

Узбекистонда 2020 йил 31 июль куни бутун сутка давомида республика микёсида харакатланиш, автотранспорт воситаларининг, йуналишсиз …