Главная / Жамият / Таманинг охири вой

Таманинг охири вой

Гап-сузларидан ёлгон гапираётганга ухшамайди. Олий ва урта махсус таълим вазирликлари-ю согликни саклаш вазирликларида таниш-билишлари сероблигини, бир огиз гап билан хохлаган коллежга укишга жойлаши ёки бир бир укишдан бошкасига кучириб бериш унинг учун арзимаан иш эканлигини айтиб турибди. Колаверса, тиббиёт коллежида шунча йил ишлагандан кейин танишлари куп булиши мумкин-ку! Менимча, шунинг учун хам унга бемалол ишониш мумкин.

Шохрухдан эшитганлари Мухиддин (исм-фамилиялари узгартирилган)га канот багишлагандек булди. Ахир Корателпак курилиш касб-хунар коллежида укийдиган укасини Шахрисабз тиббиёт коллежига утказиш масаласида анчадан бери бош котириб келаётган булса-да, хеч иложини килолмаётган эди. Шу сабабли Шохрух оркали унинг таниши Камариддин билан учрашди. Камариддин Шохрухнинг айтганларини такрорлади. Укасининг укишини кучириш масаласини вазирликдаги танишлари оркали хал килиб беришни ваъда килди ва хизматига 800 АКШ доллари суради, деб ёзади “Хукук” газетаси.

Яхши хабар хам, нохуши хам тез таркайди. Урта махсус касб-хунар таълими муассасаларига укишга кириш иштиёкидаги ёшларга ёрдам берувчи ёки укишни бошка йуналишдаги касб-хунар коллежидан тиббиёт коллежига кучириш масаласини хам зумда хал килиш кулидан келадиган “хожатбарор домла” хакидаги миш-мишлар зумда урчиб, шунга яраша талабгорлар хам пайдо була бошлади.

Хуллас, “хожатбарор”га Китоб туманида яшовчи бир фукаро учрашди. Камариддин унинг углини тиббиёт коллежига танишлари оркали киритиб куйишга суз берди ва эвазига аввал 1000, икки ойдан кейин яна 800 АКШ долларини олиб, ваъдани куюк килди. Куп утмай эса Мухиддин оркали узи билан танишган яна бир фукаронинг углини Шахрисабз тиббиёт коллежига жойлаб куйишни ваъда килди. Бу билан у 700 АКШ долларини кулга киритди.

Кейинчалик яна бир фукаронинг ишончига кирди ва унинг кизини Пастдаргом тиббиёт коллежига киритиб куйиши хакида лоф уриб, ундан 1000 АКШ долларини ундирди. Кейинчалик эса худди шундай ваъдалар билан Чирокчи туманида истикомат килувчи фукарога кизини укишга жойлаш кулидан келишини айтиб, бунинг эвазига 1100 АКШ долларини тамагирлик билан кулга киритди…

Бу руйхатни яна анча давом эттириш мумкин. Умумий хисобда эса Камариддин Бойзоков 30 нафарга якин фукародан турли ваъдалар бериш оркали 17 минг 450 АКШ долларига якин валюта хамда 3 млн. 300 минг сум пул маблагларини тамагирлик йули билан ундиради.

Афсуски, унинг жиноий килмишлари шулардангина иборат эмас экан. Аникланишича, Камариддин Бойзоков 2014-2017 йиллар давомида 24 нафар фукаронинг фарзандларини укишга киритиш максадида, уларнинг укишлари бошка таълим муассасаларидан тиббиёт коллежларига кучирилганлиги тугрисида Урта махсус касб-хунар таълим маркази директорининг биринчи уринбосари хамда Согликни саклаш вазирлиги фан ва укув юртлари бош бошкармаси бошлигининг номидан расмий хужжатларни калбакилаштириб, Кашкадарё ва Самарканд вилоятлари урта махсус касб-хунар таълими бошкармаларига ижро этиш учун юборган экан. Шунингдек, уч нафар абитуриентни Карши тиббиёт коллежига укишга киритиш максадида уларнинг бошка таълим муассасаларида таълим олганликлари ва укишларини кучириш билан боглик расмий хужжатлар, яъни буйрук, рейтинг дафтарчаси хамда мухрларни калбакилаштириб, тиббиёт коллежига такдим килишнинг хамда шу йул билан уларнинг укишга кабул килинишларининг хам уддасидан чиккан.

Бундан ташкари, К.Бойзоков жорий йилнинг февраль ойи бошида Пастдаргом туманида жойлашган умумий овкатланиш жойида жамиятда юриш-туриш коидаларини менсимасдан, хеч бир сабабсиз билан фукаро билан жанжаллашиб колади. “Ракиб”ини уради ва соглигининг бузилишига сабаб булган енгил шикаст етказиб, безорилик килади.

Жиноят ишлари буйича Пастдаргом туман суди ЖКнинг бир нечта моддаси билан айбланган Камариддин Бойзоковга 7 йил муддатга озодликдан махрум килиш жазосини тайинлади. Шунингдек, у фукаролардан олган пуллар пора предмети хисоблангани сабабли давлат фойдасига ундириш белгиланди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

24 мартдан жамоат жойларида тиббий никоблардан фойдаланиш буйича назорат кучайтирилди

Узбекистон Согликни саклаш вазирлиги 24 мартдан тиббий никобдан фойдаланиш буйича назорат чоралари кучайтирилганини маълум килди. Кайд …