Главная / Маданият / Миллий кутубхонада Ганжавийнинг узбек тилига угирилган “Хамса”си такдимоти булиб утди

Миллий кутубхонада Ганжавийнинг узбек тилига угирилган “Хамса”си такдимоти булиб утди

Алишер Навоий номли миллий кутубхонада озарбойжон шоири Низомий Ганжавий каламига мансуб “Хамса” асарининг узбек тилидаги китоби такдимоти булиб утди. Асар шоир-таржимон Олимжон Буриев томонидан узбек тилига угирилган. Китоб Хайдар Алиев номидаги Озарбойжон маданият марказининг куллаб-кувватлаши остида Тошкент шахридаги “Истиклол нури” нашри томонидан чоп этилган. Тадбирда таникли низомийшунос-олимлар, илм-фан ва маданият арбоблари, талабалар ва журналистлар хам катнашишди.

62531423

Такдимотни очиб берган Миллий кутубхона директори Алишер Абдуазизов Низомий Ганжавий адабий мероси таргиботининг мухимлиги, буюк Шарк мутафаккирининг мероси жахон маданияти ва адабиётини бойитгани хакида суз юритди. У Ганжавий асарларининг илк марта узбек тилига тулик таржима килингани ва бу йуналишда Озарбойжон маданият маркази фаолиятини юкори бахолади. Шу уринда Узбекистонда Низомий Ганжавий хотираси абадий мухрлангани алохида таъкидланди – Тошкент давлат педагогика университети буюк шоир номини олган, 2004 йилда эса Ганжавий бюстининг очилиши булиб утган.

Хайдар Алиев номидаги Озарбойжон маданият маркази директори Самир Аббосов уз нуткида Ганжавийнинг асарлари Узбекистонда катта кизикиш уйготинишини кайд этди. Шунингдек у буюк шоирнинг асарлари жахон адабиёти хазинасидан урин олганини алохида таъкидлади.

Бундан ташкари, шоир Абдулазиз Мансур, профессор Рахмон Фармон, ёзувчи Махкам Махмудов, тарихчи Неъмат Хасан, шоир Нурулло Султонлар хам тадбирда сузга чикиб, Ганжавий ижодининг узбек адабиётининг машхур намоёндаси Алишер Навоий ижодига таъсирига тухталиб утишди.

Таржима муаллифи Олимжон Буриев китобнинг нашрдан чикишини куллаб-кувватлаган Озарбойжон томонга миннатдорчилик билдирди ва Ганжавий уз асарлари билан мамлакат тарихидаги энг ёркин сахифаларни яратганини кайд этди.

Шундан сунг ёшлар орасида Низомий асарлари буйича викторина булиб утди ва голибларга совга тарикасида “Хамса” китоби такдим этилди.

Тадбир сунггида Низомий Ганжавий асарлари хакидаги хужжатли фильм намойиш этилди.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …