Главные новости
Главная / Жамият / “Узбекистон хаво йуллари” тугатилди. Урнида бир неча компания очилади
<

“Узбекистон хаво йуллари” тугатилди. Урнида бир неча компания очилади

Президент Шавкат Мирзиёев «Узбекистон Республикаси миллий авиациясини тубдан такомиллаштириш буйича чора-тадбирлар тугрисида”ги фармонни имзолади.

01

Бу хакда «Узбекистон хаво йуллари» Миллий авиакомпанияси матбуот хизматига таяниб махаллий нашрлар хабар килди.

Хусусан, gazeta.uzга кура, 28 ноябрь куни бош вазир Абдулла Арипов компанияга бориб, фармон ижросига багишланган йигилиш утказган.

Хужжатда Миллий авиакомпанияни кайта ташкил этиш хамда унинг базасида алохида Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports (аэропортларни бошкариш буйича) акционерлик компанияларини ташкил этиш кузда тутилган.

Авиакомпания таркибига кирувчи Давлат унитар корхоналари масъулияти чекланган жамият этиб кайта ташкил этилади. Бу, жумладан, Uzbekistan Airways Technics самолётларга техник хизмат курсатиш ва уларни таъмирлаш буйича авиакорхонасига хам тааллукли.

«Узаэронавигация» маркази Вазирлар Махкамасига берилади. «Махсус авиацион ишлар авиакомпанияси» ДУК базасида Uzbekistan Helicopters МЧЖ ташкил этилади.

Фармонда бир марталик парвозлар ва аэродромлар якинида объектлар курилишига рухсат бериш буйича ваколатлар бериш, шунингдек Дававианазорат тузилмасини такомиллаштириш ва штат бирликларини ошириш йули билан Дававианазоратга авиация сохасида ракобат мухитини яратиш ва давлат назоратини кучайтириш хам кузда тутилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

PZq4pUNX2Ty3BsWtb2hUEzeq26y2KVpu

Оксаётган ижтимоий химоя тизими: хато каерда?

Пандемия натижасидаги карантин ва иктисодий инкироз, Сардоба фожиаси, Бухородаги табиий офат… Бу вокеалар занжири Узбекистон …