Главная / Жамият / Халолни халол, харомни харом деб билиш – мусулмоннинг зийнати, улуглигидир

Халолни халол, харомни харом деб билиш – мусулмоннинг зийнати, улуглигидир

“Кун хадиси” дастурининг бугунги сонида такдим этиладиган хадис мазмуни “Жаннат йули”, деб номланади. Бу мавзу хакидаги хадисни Тошкент шахридаги “Катта Козиробод” масжиди имом-хатиби Абдукаххор Юнусов шархлаб берди.

Жобир ибн Абдуллох (р.а) ривоят киладилар:

“Расулуллох саллоллоху алайхи васалламдан бир киши келиб суради: “Ё Расулуллох! Агар фарз булган намозларни адо этсам, Рамазон рузасини тутсам, халолни халол деб билиб, харомни харом десам. Ва бу нарсага бирор нарсани зиёда килмасам, жаннатга кираманми?”. Расулуллох саллоллоху алайхи васаллам: “Ха, кирасан”, дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Азизлар! “Харомни харом деб билсам”, дегани уларни килишдан саклансам, деб тушунса буларкан. Яъни, Аллох таоло харом килган нарсани харом деб билса, бу иймон такозоси. Зотан харом булган нарсани халол дейишлик иймонга зарар етказади, ундан ажралади, хаттоки аёлига талок тушади. Бу кишининг сураган суровида Расулуллох саллоллоху алайхи васаллам хадиснинг сунгидаги жавоблари жуда буюкдир.

Яъни, халиги киши токати етадиган нарсаларини санади. Буларнинг ичида энг мухимлари харомни харом деб билишлик, мусулмондан талаб килинадиган иш хисобланадади. Зеро, акийда масаласи, эътикод масаласидир.

“Халолни халол деб билсам”, дегани халоллигига ишониб уларни бажарсам деганидир. Бу маънода, биринчи навбатда, онгимизда лукма тушунчаси келади. Халолни халол деб бажариш, мусулмоннинг зийнати, файзи, даражаси, улуглиги булади. Бошка дин вакилларининг олдида мусулмонни курсатиб турадиган нарса хам айнан шу – халолни халол, харомни харом деб билишликдир.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …