Главные новости
Главная / Жамият / Ёш боласини куйнига утиргизиб машинани бошкарган аёлга чора курилди
<

Ёш боласини куйнига утиргизиб машинани бошкарган аёлга чора курилди

Ёш боласини куйнига утиргизиб, автомобиль бошкариб бораётган аёл тасвирга олинган видео утган ой ижтимоий тармокда таркалиши ортидан Тошкент милицияси аёлни кимлигини аниклаб, унга нисбатан чора курилганини маълум килди..

6cda8092-83b1-4d38-91bf-f29181c37019_w1023_r1_s

Конунни бузиб автомобил бошкарган аёл Муножот Садриддинова экани маълум килинди.

Замон телеканали билан сухбатда Садриддинова Тошкентнинг Куйлик массивидан Ибн Сино кучасига утувчи йулда боласи йиглагани боис куйнига олишга мажбур булганини айтди.

Аёл хайдовчилик буйича саккиз йиллик тажрибага эга экани, уни йулда видеога олишлари шундок хам кийин вазият булиб турган пайтда ортикча булганини хам таъкидлади.

– Мен йул харакатини бузганимдан афсусдаман, келгусида бу кайтарилмайди, – деди Садриддинова.

Узбекистон конунчилиги буйича, 12 ёшгача булган болаларни мотоциклнинг орка уриндиги, енгил автомобилнинг олд уриндигида болаларни ушлаб турувчи махсус воситаларсиз олиб юриш такикланади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

EmFqWJ6cVOJb5vjwuumZnn8EkBrOK2E2

Мингбулок туман хокими маъмурий жавобгарликка тортилди

Наманган вилояти Мингбулок туман хокими вазифасини бажарувчи Нуршод Худойбердиев маъмурий жавобгарликка тортилди. У 4 млн …