Главная / Маданият / САБЗИНИНГ 9 ТА ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТИ

САБЗИНИНГ 9 ТА ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТИ

sabzi Хонадонингизда етарли микдорда сабзи сакланаётган булса, тери соглигини саклаш максадида таркибида А витамини булган кимматбахо таблеткаларни сотиб олишингизга зарурат йук. Бу сабзавотнинг инсон соглиги учун катор фойдали хусусиятлари бор.

1. Куриш кобилиятини яхшилайди

Сабзи истеъмол килингач, жигарга етиб борганида А витаминига айланувчи бета-каротинга туйинган. Куз гавхарига етиб бориб, А витамини куриш кобилиятининг асосий ва зарурий моддаси булган родопсинга айланади ва кечаси – коронгуда куриш имконини беради. Бета-каротин ёшга оид куриш кобилияти сусайишидан химоя килади.

2. Саратон касаллигига чалинишдан химоя килади

Тадкикотлар сабзи истеъмол килиш упка, кукрак ва ичаклар саратони хавфини камайтиришда ёрдам беради. Бу сабзи таркибида мавжуд булган фалькаринол ва фалькариндиол деб номланувчи табиий моддалар сабабидан юз беради.

3. Картайишни секинлаштиради

Бета-каротин кучли антиоксидант сифатида таъсир курсатиб, инсон организми хужайралари касалликка чалинишидан химоя килади. Хужайралар картайиши хам секинлашади.

4. Тери согломлигини яхшилайди

А витамини ва и бета-каротин терини куёш нуридан зарарланишдан химоя килади.

5. Кучли антисептик

      Мунтазам сабзи истеъмол килиб юриш кишига инфекциялар юкишининг олдини олади.

6. Юрак дардларининг олдини олади

Каротиноидлар билан туйинган таомлардан тузилган пархез тури юрак хасталикларига чалинишнинг олдини олади. Сабзи кон таркибидаги холестерин микдорини пасайтиради, чунки эрувчан тукималар ут моддаси билан аралашиб кетади.

7. Организмни тозалайди

А витамини организмдаги ут ва ёг микдорини пасайтириб, зарарли хилтлардан тозалайди.

8. Тишлар ва милкларнинг соглигини саклайди

Сабзи тиш тозалаш маъжунидан кам булмаган таъсир курсатиб, тишларни тозалашга ёрдам беради. Бундан ташкари кушимча сулак ишлаб чикариб, бактериялар купайишига йул бермайди.

9. Инсульт билан огришнинг олдини олади

Хафтасига 6 тадан куп сабзи истеъмол килиб юриш инсультга чалиниш хавфини камайтиради. Гарвард университети олимлари шундай хулосага келишди.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …