Главные новости
Главная / Жамият / Россия Узбекистонда АЭСни кайси вилоятда куриши маълум булди
<

Россия Узбекистонда АЭСни кайси вилоятда куриши маълум булди

rosatomРоссиянинг “Росатом” корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув давомида Узбекистонда атом электростанциясини куриш масаласи мухокама марказига айлангани хакида маълум килди. Kun.uz мухбири шу хакида хабар бермокда.

Лихачёвнинг сузларига кура, АЭС 2та блокдан иборат булади. Шунингдек, хукуматлараро келишув, шартнома, бу объектни фойдаланишга топшириш муддатлари, кадрлар тайёрлаш масаласи хам куриб чикилган.

“Узбекистон хозирда тадкикот реактори ишини кайта янгиламокда. Бирок, замонавий ядровий технологиялар ва катта кувватдаги станциядан фойдаланиш куплаб мутахассислар хамда катор сохаларнинг ривожини талаб этади. Бунда, эхтимол, 10 мингга якин малакали ходимлар керак булади. Станциядан фойдаланишнинг узига 1500-1600 ишчи зарур. Улар керакли тайёргарликдан утиши лозим. Президент бизга мутахассисларни имкон кадар Россияда тайёрлаш вазифасини куйди. Шунингдек, бу ерда барча керакли шароитлар яратилиши лозимлиги тилга олинди. Бугун Узбекистонда МИФИ (Россия миллий ядро тадкикот институти – тах.) филиалини очиш, “Росатом” академиясида мутахассисларни тайёрлаш масаласи хам мухокама килинди.

Узбекистон Россияга Навоий вилоятида АЭС куришни таклиф килди. Узбекистон президенти ва бош вазири бизга Навоий вилоятидаги майдонча хакида маълум килишди. Якин кунлар ичида у ерга йул олиб, маълумот йигишни бошлаймиз. Лойихага ёндашувлар мухокама килинди”, – деди Лихачёв.

Унинг таъкидлашича, Узбекистонда АЭС курилиши лойихасини амалга ошириш учун тегишли давлат органи ташкил этилиши лозим, у республикадаги атом сохасини тартибга солади.

Эслатиб утамиз, аввалрок Шавкат Мирзиёев «Росатом» бош директорини кабул килгани хабар берилганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

JveI1f2itzmzbgiX32ObIFVVXX-mVYrf

70 дан купрок давлат озик-овкат чикиндиларини камайтиришга келишиб олди

70 дан купрок давлат ёмон совитиш окибатида айнийдиган озик-овкат махсулотлари микдорини камайтириш учун купрок саъй-харакатлар …