Главная / Жахон / 2018 Хаж мавсуми бошланди: Бу йил зиёратчилар сони 2 миллионни ташкил килади

2018 Хаж мавсуми бошланди: Бу йил зиёратчилар сони 2 миллионни ташкил килади

19 август куни Саудия Арабистонида бу йилги Хаж мавсуми бошланди. Бу йил 2 миллион мусулмон Хаж сафарига бориши кутилмокда.

Зиёратчилар беш кун мобайнида Каъба атрофини 7 марта айланиш, Арофат тогида шайтонга тош отиш каби амалларни бажарадилар.

465bd5bb-5cdb-434b-8dbb-9b8003422b0a_cx0_cy9_cw0_w1023_r1_s

Узбекистон Мусулмонлари идораси хабарига кура, 19 август куни узбекистонлик хожилар хам Мино кишлогига етиб борган.

Саудия Арабистони хар йили Хаж давомида хавфсизликни таъминлаш учун миллиардлаб доллар сарфлайди.

Айрим йилларда Хаж мавсумида куплаб одам халок булган тартибсизликлар, ёнгинлар ва фавкулодда ходисалар юз беради.

Масалан, 2015 йилнинг 24 сентябрида Маккада юз берган тикилинчда 2300 дан зиёд эронлик зиёратчи халок булган, натижада Техрон 2016 йилдаги Хажни бойкот килган эди.

Ушбу фожиа ортидан Саурия Арабистони хукумати айрим йулларни кенгайтирди. Натижада 2017 йилги Хаж мавсуми жиддий фавкулодда ходисаларсиз якунланди.

Узбекистонда жорий йилги хаж сафари сарф-харажатлари 38 млн. сум килиб белгиланди. Бу утган йилгидан 14 млн. сумга купдир.

Вазирлар Махкамаси хузуридаги Дин ишлари буйича кумита бу усишни сафар давомида хожиларга курсатиладиган хизматларнинг “энг юкори даражада эканлиги” хамда хорижий валюталарнинг эркин конвертация килинаётгани билан изохлади.

Айни пайтда кушни давлат хожилари сафар учун узбекистонликлардан такрибан 40 фоиз оз пул туламокда.

Жорий йилдан бошлаб узбекистонликларга такрор “Хаж” зиёратига бориш такикланди. Зиёратчи сунгги 5 йил ичида “Хаж”га бормаган булиши лозим. Шунингдек, “Умра”га боришни истовчилар хам сунгги 2 йил ичида бу зиёратни килмаган булиши шарт килиб белгиланди.

Исломий Хамкорлик Ташикилотига аъзо давлатлар Ташки ишлар вазирлари 1987 йилда имзолаган битимга мувофик, хар бир мамлакат Хажга бир миллион мусулмон ахолисидан мингтагача зиёратчи юборишга хаклидир.

Бу квотага амал килинса, 33 миллионга якин ахолиси булган Узбекистон йилига 33 минг одамни Хажга жунатиш хаккига эга булади.

Президент Каримов даврида Узбекистон бу имкониятдан фойдаланмади, окибатда Хажга бориш учун йилларга чузилган навбатлар пайдо булди. Бу жараëннинг коррупциялашганига оид куплаб шикоятлар бор.

Хар йили Узбекистонлик мусулмонларнинг Хаж ва Умра зиёратлари Вазирлар махкамаси хузуридаги Дин ишлари буйича кумитанинг тулик назорати ва ташкилотчилиги остида амалга оширилади.

Утган йили Узбекистондан “Хаж” зиёратига борувчилар сони карийб 40 фоизга оширилиб, 7 минг 200 узбекистонлик “Хаж”га борди. Узбекистон Мусулмонлар идораси бу микдор йилдан йилга ошириб борилишини билдирган.

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Куролли кучлари бош кумондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …