Главная / Спорт / Хабиб голиб булди ! Магрегорны урди!
<

Хабиб голиб булди ! Магрегорны урди!

Хабиб жангдан кейинги матубуот анжуманида муштлашувни дини, ватани ва отасининг хумати учун уюштирганини айтиб берди. “Бу жанг хеч качон тугамайди”, – деган эди Макгрегор жангдан олдинги интервьюлардан бирида ва у хак булиб чикди.

magregor

золари Хабибни хакорат килишга тушишди. Бунга чидаб тура олмаган Хабиб октагон деворидан сакраб утиб  Макгрегорнинг Жиу-житсу буйича тренери Диллон Дэнис ва бошка секундантлари билан муштлашиб кетди. Уларни бир зумда полиция ва хавфсизлик хизмати ходимлари ураб олишди.

Хамманинг нигохи бир тарафда булган пайтда Хабиб жамоаси секунданлари октагон деворидан ичкарига кириб Макгрегорга бир неча зарба беришга улгуришади.

Окибатда чемпионлик камарини такдим этиш маросими октагон ичида, омма олдидан эмас трибуналар остида тренерлар иштирокида булиб утди. Октагонда эса факат Хабибнинг галабаси эълон килинди.

Жангдан сунг ташкил килинган матбуот анжуманида Хабиб Нурмагомедов журналистлар саволларига жавоб берди.

– Сизни рингдан сакраб чикишга нима мажубр килди, деб биринчи саволни берди журналист.

“Мен  бир нарсани тушунмайман, нимага хамма мени рингдан сакраб чикканим хакида гапиради? Нима хеч ким Коннорнинг автобус ойнасини уриб синдиргани, мени, динимни, ватанимни, отамни хакорат килгани хакида  гапирмайди?

Отам мени устозим. Мен у кишини жуда хурмат киламан. Буни хамма жуда яхши билади.

Коннор нимага кодирлиги бугун рингда билинди. Алхамдулиллох, мен енгилмаган чемпион номини саклаб колдим.  

Охирги вактларда, менимча, ОАВлар ММА спортини бироз узгартирди. Бу ракиблар бир-бирини хурмат киладиган спорт туридир. Бу турли валдироки гаплар гапириладиган спорт тури эмас.

Мен олдин хам айтганман хозир хам айтаман – Мен буни узгартираман. Мен ракиб хакида, унинг отаси ёки дини хакида турки хакоратли гаплар гапиришга чек куяман.

Сизлар журналистлар спортчининг отаси ёки дини хакида гапиришга хаккингиз йук. Шуни билиб куйинглар.  

Мен уйга борганимда отам жазолашини яхши биламан (деб кулиб куйди).

Невада, Лас-Вегас яна бир бор мени кечиринглар, – деб сузини якунлади Хабиб.

Коннор Макгрегор матбуот анжуманига келмади. Анжуманнинг тулик видеосини куйида томоша килишингиз мумкин.

Жанг Хабибнинг галабаси билан тугашини купчиллик экспертлар олдиндан эълон килишган булсада, жангдан кейинги ходисалар хеч кимнинг хаёлига хам келмаган эди.

ВИДЕО

Ишкибозларнинг оммавий жанжалида соха экспертлари UFC рахбариятини айбдор деб хисобламокда. Уларнинг фикрига кура, жангдан олдин ишкибозларни кизиктиришни хаддан ошириб юборилган.

Хусусан, UFC рахбарияти Макгрегорнинг жангдан олдинги турли хакоратли чикишларига каршилик килмасдан, уни жазоламасдан келишган. Масалан Макгрегор автобус ойнасини синдирганда ёки, вазн улчаш маросимидаги киликлари учун хеч кандай жазо берилмаган.

 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

p4nv8miXqEY_VXtzII_eXYfut1ftKA0A

Америка Кубоги. Бразилия йирик хисобда галаба козониб, гурухдан чикди

Сан-Паулудаги «Арена Коринтианс» стадионида 2019 йилги Америка Кубогининг гурух боскичи А гурухининг 3-тури доирасида Перу …