Главная / Маданият / АННА АХМАТОВА (1889-1966)

АННА АХМАТОВА (1889-1966)

Анна Ахматова (хакикий фамилияси – Горенко) 1889 йил 11 июнда Одессада таваллуд топди. У она томонидан татар хони Ахмат хонга бориб такалади (тахаллуси шун- дан). Отаси – флотда механик-мухандис булиб ишлар, баъзан журналистика билан хам шугулланарди. Аннани болалик чогидаёк Царское Селога келтиришади ва у ерда булажак шоира ун олти ёшигача яшайди. Анна узининг илк шеърини ун бир ёшида ёзган.

ana-axatovaШоиранинг биринчи шеърий туплами “Окшом” номи билан 1912 йилда чоп этилиб, катта муваффакият козонади. Туплам 13 марта кайта нашр этилади.

 1914 йилда унинг иккинчи – “Тасбих” туплами эълон килинади ва у бу туплами билан бу- тун Россия буйлаб шухрат козонади. Шоиранинг истеъдодини уз вактида пайкаган В.В.Маяковский унта шундай бахо беради: “Анна Ахматова шеърлари яхлитлиги билан эътиборга моликдир, улар хар кандай танкидга дош бера олади, хар кандай тазйикда дарз кетмайди.

А.Ахматованинг Октябрь тунтаришидан кейинги ёзган шеърларида замонавий мавзуларга, мухим вокеаларга уз муносабатини билдирган охангларни илгашимиз мумкин. Шоира инкилобни кабул кила олмайди, айни чогда Ватанни хам ташлаб

1921 йили инкилоб душмани сифатида унинг эри шоир (Н.С.Гумилёв)ни отишга хукм килишади. 1935 йилда углини камокка олишади. Шоира 17 ойни камокхона навбатларида утказади. Бошига тушган мислсиз укубат ва изтиробларни у «Марсия» поэмасида ёркин ифода этган.

Урушдан кейинги йилларда Анна Ахматова яна бир зарбага дучор булади: уни Ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан учиришади. Пекин унинг ижоди тухтаб колмайди. Айни чогда жахоннинг машхур шоирлари ижодидан таржималар килади. 60-йил- ларда унинг «Куга» ва «Еттинчи китоб» тупламлари дунё юзини куради. 22 йил да- вомида ёзган «Кахрамонсиз достон» поэмаси якунланади. Анна Ахматованинг 1958 йилгача биронта китоби нашр эттирилмаса хам, унинг шухрати ошаверди. Бутун ду- нёдан шоиранинг мухлислари у билан танишиш,бир бора булсин куриш умидида келишарди.Улар шоирадаги оддийлик, самимийлик, айни вактда факат Ахматовага хос буюклик ва улугворликдан хайратга тушардилар.

А.Ахматова Иккинчи жахон уруши даврида Тошкентга кучиб келганлиги ва у ерда икки ярим йил яшаганлиги купчиликка маълум. Унинг бу даврда ушбу заминга багишлаб яратган шеърларида Шарк нафаси уфуриб туради ва улар шу жихати билан узига мафтун килади.

Шоира умрининг охирида Италиянинг Этна-Таормина (1964) номли адабий му- кофотига ва Оксфорд универеитетининг фахрий доктори (1965) унвонига сазовор бул ад и. 1966 йил 5 мартда Анна Ахматова Москвада хаётдан куз юмади.

Уз даврида куплаб мухлислари калбида чукур из колдирган шоира ижоди бугун- ги кунда хам севиб мутолаа килинмокда.

Шеър 

Юртини душманга ташлаб кетарок
Кочган кимсалар-ла бирга кетмасман.
Улар олкишига тутмасман кулок,
Уларга бермасман кушигимни ман.

Эй, кочок, мен сенга ачинаман, бас,
Сен кулдай ноилож, бемордай абгор,
Эй, дарбадар, борар йулинг куринмас,
Ёт юртнинг нонида ёвшан иси бор

Бунда-чи, ёнгинлар дудини ютиб,
Ёшлик йилларини айлаб биз курбон;
Юракни шафкатсиз зарбага тутиб
Яшадик, панага кочмадик, инон.

Биламиз: келажак бахоси тайин,
Окланар хар лахза, окланар дамлар
Ва лекин дунёда йукдир биздайин
Магрур, изтиробли, хоксор одамлар.

Яна шеърлар муалл http://kun-uz.com/cr/sherlar-soginch/ 

Савол ва топширикрар:

  1. Анна Ахматова таржимаи холига оид маълумотларни урганиб чикинг. Шоира шеърларидан унинг таржимаи холига боглик уринларни аникланг.
  2. Юрт учун машаккатли булган даврларда узга юртга кочиб кетган кишиларни шоира кандай таърифлаяпти? ”Ёт юртнинг нонида ёвшан иси бор” мисраларининг магзини чакинг.
  3. “Окланар хар лахза, окланар дамлар” дея умид килган шоиранинг орзулари амалга ошдими?
  4. 37-йил катагони шоира хаётида ва ижодида кандай из колдирди?
  5. “Хар жойда номимни каро битдилар, Соков бул дедилар, кар бул, дедилар” мисраларини магзини чакинг ва шархланг.
  1. Шоиранинг “Осиё” ва “Гуллаётган Тошкент” шеъридаги кутаринки рухни хис килдингизми? Нима учун шоиранинг бу шеърлари бошка шеърларига ухшамайди?
  2. Шоиранинг “Нега сиз…” деб бошланувчи шеъридаги: Нега сиз кафасга айлантирдингиз? Сунгти озодлигим-хонадонимни? мисраларини кандай тушундингиз?
  1. “Нега сиз…” шеърини автобиографии шеър деб айтиш мумкинми? Шеърда шоира кисматидаги кайси кунлар тасвирланган деб уйлайсиз?
  2. Шоирнинг йули тунга ухшатилишига, манглайида лаънат рухи бор дейилишига кандай карайсиз?
  3. Нима учун шоир “Шам тутиб, укириб йул босмоги-кисмат ” деб айтиляпти? Сиз бу фикрга кушиласизми?
  4. Ахматова шеърлари билан танишиш сизда кандай кайфият уйготди?
  5. Ахматова шеърлари бугун яшаб булди, уларнинг умри тугади деб айтиш мумкинми? Шеърлар бугун хам долзарбми ёки…?
  6. Шоира шеърларидан кай бири сизга купрок ёкди? Шу шеърларни ёд олинг.

 

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …