Главная / Маданият / Шерлар соғинч ҳақида

Шерлар соғинч ҳақида

ЁНДИРИЛГАН ДАФТАР» ТУРКУМИДАН

Ҳамма кетди, ҳеч ким кайтиб келмади,
Фақат сен такрорлаб ишкий тилакни,
Сўнгги мухаббатим, ортга қайрилдинг,
Кўрмок бўлиб конга ботган фалакни.
Уйинг лаънатланган, ишинг топталган,
Сўлғин наво янграр сен битган шеърдан.
Бадбахт такдирингнинг қаршисида ман
Турибман кўзимни узолмай ердан.
Илоҳий сўз эмас, янграйди вола,
Муқаддас, пок сўзлар аталди малъун –
Ўттиз еттинчи йил фаррошлари-ла
Қонли йўлкаларни ювмоғим учун.
Мени айирдилар ёлғиз ўғлимдан,
Банди дўстларимга бердилар азоб.
Огоҳ бўлдилар ҳар юрган йўлимдан,
Ҳар битта сўзимни етказди каззоб.
Ҳар жойда номимни қаро битдилар,
Соқов бўл, дедилар, кар бўл, дедилар.
Оч қолсам бўҳтону иғво тутдилар,
Чанқасам сувимни заҳар этдилар.
Ва сўнгги нуқтага етганда йўлим,
Дедилар: «Яшайвер, эй бахтиқаро!»
Энди кезурман мен – шаҳарлик дали,
Ўлим нафаси бор майдонлар аро.

soginchОСИЁ

Осиё, қадалдим қароқларингга,
Ичимга киргандай кўринди ичинг.
Сукунатнинг ўлмас қучоқларига
Сочилди ўйларим ҳавасли, қизғин.
Термиз саратони каби ёлқинли
Хотиралар окди идрокларимда.
Карвонлари оғир, қадимий жонли,
Парчаланган вулқон ирмоқларидай.
Кўксимдан отилган бўзларимни жим
Ўзгалар кафтида ичгандай бўлдим.

ГУЛЛАЁТГАН ТОШКЕНТ

Айтиб бўлмас кучнинг азми, амри-ла
Шаҳар бирданига нурланиб кетди.
Ҳар битта ҳовлига севинч, сабр ила
Энг оппоқ, энг енгил хаёллар етди.
Юракда бир ажиб нафасли оҳанг,
Уйғонди бу олам хушсурат, дилбар.
Анҳорлар тубида осмон жилваранг,
Туйғулар тўликди, дилда йўқ кадар.
Хотиралар ўчмас, тиниқ ёнарлар
Олис юлдузлардан тонг чоғи ҳайрат.
Сочлари тун каби толим оналар
Қўлларида гуллай бошлайди хаёт.

***

Нега сиз сувимни захарладингиз,
Нега топтадингиз лойга нонимни?
Нега сиз қафасга айлантирдингиз?
Сўнгги озодлигим -хонадонимни?
Дўстларимнинг қора қисматин кўриб,
Кулмаганим учун, наҳот бу жазо?
Жафокаш ва мунглиғ она юртимга
Содиқ қолганимнинг жазосими ё?
Майли. Шоир йўли ўхшагай тунга
Жаллод бор, кунда бор, бордир хусумат.
Манглайида лаънат мухри бор, унга
Шам тутиб, ўкириб йўл босмоқ қисмат

 

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …