Главная / Иктисодиёт / 1 июндан свет ва газнинг нархи ошмайдиган булди — Молия вазирлиги
<

1 июндан свет ва газнинг нархи ошмайдиган булди — Молия вазирлиги

2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб Узбекистонда электр энергияси ва табиий газнинг нархи ошмайдиган булди, деб хабар бермокда Kun.uz’га Молия вазирлигининг матбуот хизмати.

Эслатиб утамиз, Узбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги «Ёкилги-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини боскичма-боскич узгартириш тугрисида»ги №897-сонли карорига мувофик 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ва электр энергияси учун нархлар оширилиши назарда тутилганди. Чунончи, маиший истеъмолчилар учун 1 метр куб табиий газнинг нархи хозирги 320 сумдан 350 сумгача, электр энергиясининг 1 киловатти хозирги 250 сумдан 280 сумгача ошиши керак эди.

koormzxapailwz8zlmcpsqofrhu5-rbw

«Табиий газ ва электр энергиясига белгиланган нархлар оширилади, лекин 1 июндан эмас. Биз нарх оширилишини вактинча тухтатиб куйдик», — дейишган Молия вазирлигидагилар.

Аввалрок, Марказий банкдагилар февраль-март ойидаги чуккига эришилгач, йиллик инфляция пасая бошлаши, бирок июнь ойидаги электр энергияси ва табиий газга аввалдан белгиланган нарх оширилиши унинг пасайишини тухтатувчи омил булиб хизмат килишини айтиб утишган эди.

«2019 йилда инфляция суръати тезлашишининг асосий хатарлари иктисодиётда юкори инфляцион кутилмаларнинг сакланиб колиши, ККС буйича янги тулов механизмининг жорий этилиши хисобига алохида товар ва хизматлар нархларининг усиши, шунингдек энергия ресурслари нархлари оширилишининг иккиламчи таъсири куламининг кенгайиш эхтимолининг мавжудлиги билан боглик», — дейишганди январда МБдагилар.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

8_vxVIdBTs5nRQggSPPfBBwLjcya-Od_

Айрим ташкилотлар «Узбекнефтгаз» таркибига кушилади

Узбекистон Республикаси президенти “Ахоли ва иктисодиётни энергия ресурслари билан баркарор таъминлаш, нефть-газ тармогини молиявий согломлаштириш …