Главные новости
Главная / Жамият / Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда утказиш тугрисида Узбекистон Республикаси Президентининг карори
<

Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда утказиш тугрисида Узбекистон Республикаси Президентининг карори

e5f2eeda4d6b1c8f9aaf3c3f1abb8086Бугунги кунда она юртимиз, Узбекистонимиз тараккиётнинг янги боскичига кадам куйиб, барча сохаларда катта ютук ва марраларни кулга киритаётганини, диёримизда хукм сураётган тинч ва осойишта, фаровон хаётни, файз ва кут-баракани халкимиз авваламбор Яратганимизнинг чексиз мархамати сифатида шукроналик ва розилик билан кабул килмокда.

Эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саховат, мехр-шафкат рамзи булиб келаётган муборак Рамазон ойининг маънавий-рухий хаётимиздаги алохида урни ва ахамиятини инобатга олган холда, жамиятимизда мехр-окибат, узаро ахиллик ва хамжихатлик мухитини янада мустахкамлаш, халкимизга мансуб олижаноб фазилатларни, диний-маърифий кадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуглаш максадида:

1. 2017 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 27 май кунига тугри келиши хакидаги Узбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун кабул килинсин.

2. Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари “Нуроний” жамгармаси, “Махалла” хайрия жамоат фонди ва бошка жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини жойларда миллий анъана ва кадриятлар, урф-одатларимизга мос ва уйгун тарзда утказиш билан боглик чора-тадбирларни амалга оширсин.

Мазкур тадбирларни утказишда Рамазон ойининг мазмун-мохиятида мужассам булган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини, мукаддас динимиз арконларини эъзозлаш, бугунги тинч ва осуда хаётимизнинг кадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик килишга, тотув ва бахамжихат булиб яшашга даъват этадиган савобли амаллар ва таргибот ишлари ташкил этилсин.

Ушбу кутлуг ойда эхтиёжманд кишиларни хар томонлама куллаб-кувватлаш, оилалар ва махаллаларда мехр-окибат ва узаро хурмат мухитини мустахкамлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг мукаддас зиёратгохларини ободонлаштириш буйича олиб бориладиган тадбирларни янада кучайтиришга алохида ахамият берилсин.

3. Узбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Узбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошка оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини утказиш билан боглик тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

4. Мазкур карорнинг ижросини назорат килиш Узбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов зиммасига юклансин.

Узбекистон Республикаси
Президенти Ш.Мирзиёев

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Geap_VsdEDHIpsA_T9qiIQGx6QemKION

ИИББ автомобиль ракамини парда билан тусган хайдовчини топди ва жаримага тортди

Facebook ижтимоий тармогидаги иккита гурухда бир вактнинг узида Nexia русумли автомобиль хакида хабар эълон килинди. …