Главные новости
Главная / Спорт / Ё хаёт ё мамот! Хал килувчи бахслар остонасида
<

Ё хаёт ё мамот! Хал килувчи бахслар остонасида

ЖЧ-2018 саралаш уйинлари хам узининг хал килувчи палласига кириб бормокда. Баъзи гурухларда хаммаси хал булиб, факат ноябрь ойидаги плей-оффлар хакида уйлаётган булишса, баъзи гурухларда хаёт кайнаяпти. Айникса, йулланма масаласини узаро уйинларда хал килаётган ракиблар борки, Tribuna.uz уларга алохида эътибор каратишни лозим топди.

ПОРТУГАЛИЯ – ШВЕЙЦАРИЯ (10 октябрь, 23:45)

Гурухдаги бошка жамоалар билан юз фоизлик натижа курсатиб келаётган бу икки жамоа барча масалани узаро уйинда хал этишади. Яъниким, Криштиану Роналдунинг ахволи аслида Мессиникидан яхширок эмас. Мезбонлар бу уйинда галаба козонишлари шарт, шу холдагина Европа чемпионлари тугридан-тугри мундиал иштирокчисига айланишлари мумкин. Акс холда Португалия плей-оффда туп суради: у ерда ракиб Италия хам, Швеция, ёки Хорватия хам булиши мумкин.

УКРАИНА – ХОРВАТИЯ (9 октябрь, 23:45)

Турклар уз майдонларида исландларга имкониятни бой бериб, курашдан чикди ва гурухдаги чигал вазият ечилди. Ечилгани шундаки, Исландия терма жамоаси уз майдонида гурух аутсайдери Косовони енгса тамом, гурух голибига айланади.

2-урин масаласи эса, Украина ва Хорватия уртасидаги узаро тукнашувда аникланади. Хозирда хар икки жамоа хам тенг очко туплаган. Иккинчи уринни олиб плей-оффда катнашиш учун хам икки жамоага факат галаба керак булади.

ЭКВАДОР – АРГЕНТИНА (11 октябрь, 04:30)

Аргентина гурухда 6-уринга тушиб колган булса-да, мундиал йулланмаси хамон уз кулида колмокда. Месси ва унинг шериклари Эквадорда галаба козонишса, узаро тукнаш келадиган Перу ва Колумбиядан камида биттасини ортда колдириб, камида 5-уринга кутарилиши ва хеч булмаса, плей-офф оркали ЖЧ га бориш имкониятига эга булади.

Лекин осон булармикин? Эквадор майдонида Уругвай ва Чили каби терма жамоалар хам бир очко олишнинг уддасидан чика олишмаган. Шунингдек, бу жамоаларнинг Аргентинадаги уйинида эквадорликлар 2:0 хисобида галаба козонишган. Энди бу фактларга Аргентинанинг муаммоларини кушинг — жамоа 2017 йилда атиги 2 марта ракиб дарвозасига гол урди — бири пенальтидан, иккинчиси автогол. Аргентина сафар уйинларида охирги марта 2016 йилнинг март ойида галабага эришганди, шундан буён мехмондаги 6 уйинда жамоа галаба козона олмаяпти.

ПЕРУ – КОЛУМБИЯ (11 октябрь, 04:30)

2017 йилни Перу ажойиб шаклда утказди, Уругвай, Эквадор каби терма жамоалар устидан галабага эришилди, Аргентинада дуранг уйналди. Мукофоти мана — перуликлар уз майдонларида Колумбия устидан галаба козонишса, энг камида 5-урин накд булади. Хатто тугридан тугри йулланма учун хам яхшигина имконият бор.

Колумбия терма жамоаси жудаям кийналиб кетса, дурангга рози булиши мумкин. Бу холатда колумбияликлар факат Аргентинани олдинга утказиб юбориб, 5-уринга тушиб колишлари мумкин холос. Сунгги турда Парагвай хам Колумбияни  кувиб утиши учун 7 туп фарки билан галаба козониш керак-ки, бунга ишониш кийин.

Хамма хам жахон чемпионатига тугридан-тугри боргиси келади, демак, бизни хар икки ракибни хам факат галаба кониктирадиган ажойиб кураш кутиб турибди.

УЭЛЬС – ИРЛАНДИЯ (9 октябрь, 23:45)

Худди Украинадаги вазиятга ухшаш, аммо янаям кизикрок булиши мумкин. Бу ерда майдон эгаларини дуранг хам кониктиради. Аммо бу ер британ дербиси, бу ерда майдон эгалари деган ибора хам ортикча булса керак.

Сербларнинг сунгги турда Грузияни кабул килишларини эътиборга олсак, бу жамоалар купрок иккинчи урин масаласини хал килиш хакида уйлаётган булишлари табиий. Бу жамоаларнинг март ойидаги уйинида хисоб очилмаганди.

АВСТРАЛИЯ – СУРИЯ (10 октябрь, 14:00)

Канийди, Сурия терма жамоаси мундиалга чикса-ю, биз футбол мутасаддиларимизнинг жахон чемпионатига бориш осон эмас, бу учун у керак, бу керак деган бахоналаридан кутулсак. Ахир Сурия хали хам чемпионатга бориш учун имкониятга эга булиб турибди, дастлабки учрашув Австралия билан хам тенг уйнаш мумкин эканини узлари учун хам исботлашди, масалан.

Сурия кайсидир маънода утган саралашдаги Иорданияни ёдга солмокда. Иорданияликлар ушанда уз майдонларида Узбекистон билан худди шундай 1:1 уйнаб, жавоб уйинида керакли натижага эришгандилар. Фарки, бу сафар Россияга бориш учун реалрок имконият бор, чунки кейинги плей-оффда ракиб Уругвай эмас, Шимолий Америка вакили булади. Улар билан уйнаса булади. Хамма билан уйнаса булади. Буни Сурия исботлашда давом этмокда.

АФРИКАДА НИМА ГАПЛАР?

Африка минтакаси учун 5 урин берилган ва у ердаги саралашнинг финал боскичи 5 гурухда булиб утмокда. Демак, Африка жамоалари плей-оффда уйнашмайди — улар учун октябрдаги уйинлар уз нихоясига етди. Ноябрда буладиган сунгги тур олдидан, Нигерия ва Миср терма жамоаси мундиал йулланмасини накд килди. Тунис терма жамоасида хам яхши имкониятга эга. Факат икки гурухда вазият хал булгани йук ва эътиборингизни айнан шу уйинларга каратамиз:

КОТ Д’ИВУАР – МАРОКАШ (6 ноябрь)

Кот Д’ивуарнинг кутилмаган дурангидан сунг, Африка минтакаси В гурухида хам жуда кизик вазият юзага келди. Марокашликлар галаба козониб, гурух пешкадамига айланиб олишди. Россияга бориш учун энди, мезбонлар Марокашни енгишлари керак булади.

Марокаш терма жамоасининг бу гурух боскичида хали бирор марта маглубиятга учраш тугул, гол хам утказиб юбормаганини эътиборга олсак, бу осон булмаслиги аник. Марокаш утган 5 учрашувнинг 3 тасида 0:0 хисобида дуранг уйнаган — бу хисоб бу сафар хам уларни жуда кониктиради.

СЕНЕГАЛ – ЖАР (6-10 ноябрь)
Хозирда бу жамоалар гурухда биринчи ва сунгги погоналарни эгаллаб турган булишса-да, мундиал йулланмаси учун тугридан тугри ракибга айланишган. Сабаби, бу жамоалар икки марта узаро уйин утказадилар. Сенегал 8 очко билан гурух пешкадами, ЖАР да эса, 4 очко бор. Демак жанубликлар мана шу икки уйинда галаба козона олишса, очколари сонини 10 тага етказиб гурух голиби булиб оладилар.

Демак Сенегал бу уйинлардан бирида галаба козониш ёки икки уйинда хам дуранг уйнаш оркали финал боскичидан жойни кафолатлаши мумкин.

Кахрамон Асланов тайёрлади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

0X8hI31c6wY7CHxAXnxzXU7KIg8jLHwq

Евро-2020 саралаши. Германия камчиликда уйнаб, йирик хисобда ютди, Уэльс ва Хорватия муроса йулини танлашди

C, E ва G гурухларида Евро-2020 саралаши гурух боскичининг 8-тур уйинлар якунланди. Германия мехмонда Эстонияга …