Онам Пардагул Кодир кизига
Тугилган кунимда йигилди дустлар,
Гуё хонадонда, жам булди олам.
Нахот, менга азиз шул каро кузлар,
Олис манзиллардан келишди бу дам
Отамни эсладик бош эгганча жим,
Ковун пишигидан сузлади онам.
Мастман, шеърим укир, билмасман бу ким
Кипригим устида ялтирайди нам.
Уч юз олтмиш турт кун мени изламай.
Бугун келсалар хам минг марта рахмат.
Ахир отасини йиллаб эсламай,
Юрганлар хам бор— ку дунёда абад.
Факат мен баъзида ёдга оламан,
Тугилган кунимда йукламаганни.
Бир гузал, йулига караб коламан,
Хар мен тугилган шом ухламаганнинг!